Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИЛАР


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси фаоллар залида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан бир гуруҳ ижодкорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққан вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов  тизим  фаолиятини кенг ёритишда, шунингдек,  аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда оммавий ахборот воситалари адлия бошқармасининг энг яқин ҳамкори эканлиги таъкидлаб, журналистларни касб байрамлари билан самимий табриклади.
Шундан сўнг, адлия бошқармаси томонидан эълон қилинган «Энг фаол ҳуқуқ тарғиботчиси» танлови номинацияси ғолибларини тақдирлаш маросими бошланди.

“Ҳуқуқий мавзуда энг кўп мақола ёзган журналист” номинациясида ЎзА мухбири А.Қаюмов, “Ҳуқуқий мавзуда энг кўп кўрсатув тайёрлаган мухбир ва тасвирчи” номинацияларида “Ўзбекистон24” информацион дастури мухбири Санжар Тошпўлатов  ва тасвирчиси Шуҳрат Абдувоитов, “Ҳуқуқий мавзуда энг кўп мақола чоп этган телеграмм канали ҳамда веб сайт мухбири” номинацияларида “Sirdaryo Xabarlari” телеграмм канали маъмури, блогер Ойбек  Номозов ҳамда “Sirdaryo24» веб-сайти мухбири, блогер Хусан Исоқуловлар, «Ҳуқуқий мавзуда радиода энг кўп ёритган журналист» номинациясида вилоят радиоси бош муҳаррири Анорбой Қаҳҳоров, «Ҳуқуқий мавзудаги энг яхши ток шоу муаллифи» номинациясида вилоят телевидениеси бош муҳаррири Файзулло Бободўстов ҳамда “Ҳуқуқий мавзуда энг кўп мақола ёзган мухбир” номинациясида “Сирдарё ҳақиқати” газетаси мухибири Ортиқ Султоновлар вилоят адлия бошқармасининг ташаккурномалари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
-        Камтарона меҳнатимизни қадрлаганингиз, бизни энг яқин ҳамкор сифатида эътироф этганингиз учун ташаккур, - дейди вилоят телевидениеси бош муҳаррири Ф.Бободўстов. – Адлия органи кейинги пайтда халққа энг яқин юридик ташкилот сифатида эътроф этиляпти, ушбу орган ҳар қачонгидан-да халқ ичига кириб борди. Кейинги пайтда адлия бошқармаси ва унинг туман-шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилаётган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари, аҳолининг муаммоларини бартараф этишда кўрсатаётган амалий ёрдамлари, мурожаатларнинг қаноатлантирилиши борасида кўплаб кўрсатувлар эфирга узатилди ва узатилмоқда.  Адлия тизими имижининг халқ орасида кундан-кунга яхшиланиб бораётганлигида очиқлик ва шаффофлик принципига амал қилаётганлигида, деб биламан. Албатта, ҳамкор сифатида амалга ошираётган фаолиятингизни қўллаб-қувватлаймиз.