Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ҚОНУНЧИЛИК МАЗМУН-МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ


Илгарироқ Сирдарё вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш институтида янги сайланган маҳалла оқосоқолларининг малакаси оширилаётгани, уларнинг ҳуқуқий билимларини оширишда вилоят адлия бошқармаси ходимларининг масъул ходимлари ҳам ўз маърузалари билан иштирок этаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Бугун ўқув курсида вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи А.Мавлонов тингловчиларга “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.