Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ


Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг Сирдарё вилоят филиалида “Фуқаролик жамияти –Гражданское общество – Civil Society” умумназарий, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий журнал таҳририяти ташаббуси билан “Ижтимоий ривожланиш –халқ турмуш даражаси ва сифатини кескин оширишга хизмат қилувчи омил” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида вилоятда фаолият юритаётган партиялар вакиллари, вилоят адлия бошқармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи вилоят Кенгаши, "Нуроний" жамғармаси шаҳар Кенгаши, Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгаши раҳбар ва ходимлари, маҳаллаларнинг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича янги тайинланган мутахассислари иштирок этдилар.
Дастлаб, “Фуқаролик жамияти –Гражданское общество – Civil Society”  умумназарий, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий журнал, “Қалқон”, “Ҳуқуқ ва бурч” ва “Адвокат” журналлари тақдимоти бўлиб ўтди.

Сўнгра иштирокчилар жамиятимиз ривожи ва унинг халқ турмуш даражасига таъсири мавзусида чиқишлар қилишди. Ҳар бир чиқиш иштирокчилар томонидан таҳлил қилиниб, фикрлар билдирилди.

-     Биз ўз дунёқарашимизни ўзгартирмас эканмиз, жамиятимиз ижтимоий ривожланиш сари юз тутмайди, - деди вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Зебо Ҳайдарова. – 2019 йилнинг биринчи чорагида ижтимоий соҳада 10 дан ошиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Ушбу қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор бўлибгина қолмасдан, уларнинг ижросини жамоатчилик назорати остига олмоғимиз лозим.  Шу билан бирга ҳамон ҳужжатларни ўрганишдан, уларни тайёрлашдан қочиб, коррупцияга йўл қўйиб бериш, ёки бўлмасам, “берсанг ейман...”қабилида боқимандалик кайфиятида юрган юртдошларимиз йўқ эмас. Уларни уйқудан уйғотиш, замон билан ҳамқадам юриш, қонунларни ўрганиш қа уларга итоаткорликни бугундан бошлаш мақсадга мувофиқдир.

Давра суҳбати қизғин ва мунозараларга бой ўтди.