Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРЛАРИНИНГ ЖОЙЛАРДА ХАЛҚ БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ МУЛОҚОТЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


Сайхунобод туманида ўтказилган “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси кўнгли ярим инсонларга меҳр улашди. 
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этган ушбу хайрия акцияси Сайхунобод туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.  

Акция доирасида Сайхунобод, Сирдарё ва Гулистон туманларида истиқомат қилувчи 30 дан зиёд ногиронлиги мавжуд фуқароларга ногиронлик аравачалари, қўлтиқтаёқ ва ҳасса, эшитиш мосламалари тарқатилди. 


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

- Гулистон тумани Аҳиллик МФЙ да истиқомат қилувчи 67 ёшли Александр Кирилов 1 гуруҳ ногирони. У туман тиббиёт бирлашмасига, сўнгра адлия бўлимига ногиронлик аравачаси сўраб мурожаат қилган эди. Бугун ушбу мурожаат қаноатлантирилди, - дейди Гулистон туман адлия бўлими бошлиғи Олимжон Бозоров.  

-  Сайхунобод тумани Нурота маҳалласидан  51 ёшли Жўрабек Ҳалимов ҳам тақдир тақозоси билан ногирон бўлиб қолган,  аравачага эҳтиёжи бор эди, бугун у ҳам аравача билан таъминланди, - дейди Сайхунобод туман адлия бўлими бошлиғи Наиль Тагиров.

Айтиш жоизки, Адлия вазирлиги тизимида 2008 йилдан бошлаб амалга ошириб келинаётган лойиҳадан кўзланган мақсад - ногиронлиги бўлган шахсларни жамиятимизда ўз ўринларини топишларига кўмаклашиш, уларнинг кўнглини кўтариш ҳамда уларнинг жамиятимизнинг ажралмас ва эътиборда бўлган қисми эканини яна бир бор намоён қилишдир. 

Шу боисдан ҳам шу ернинг ўзида бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

-     Иш сўраб,  Гулбулоқ маҳалласидан бир нафар фуқаро мурожаат қилди, уни ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш чоралари кўрилди, - дейди туман адлия бўлими бошлиғи Наиль Тагиров. – Асосан, ярмаркада ногиронлар учун касаначи иш ўринлари таклиф этилди, қайта тайёрлов курслари ўз йўналишлари бйўчиа ўқишга таклиф этишди. Туман бандликка кўмаклашиш маркази орқали ҳунар ўрганмоқчи бўлган ногиронлиги мавжуд фуқароларимизнинг рўйхати шакллантириб олинди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Шу куни вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов Сайхунобод тумани маҳаллалари аҳолиси ва ОАВ вакиллари учун очиқ мулоқот  ўтказди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Тадбирда 150 нафардан зиёд аҳоли иштирок этиб, ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан маслаҳат сўраб мурожаат қилдилар.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

-     Муаммоларнинг аксари уй-жойни расмийлаштириш, ер участкалари олишдаги муаммолар, тиббий ёрдам, ичимлик суви таъминоти, йўллар таъмири мавзусида бўлди, - дейди вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Азизжон Мавлонов. – Шуни ҳам айтиш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон қарорига асосан,  бир йил давом этган “ноқонуний қурилган уй-жойларни расмийлаштириш амнистияси” акциясидан унумли фойдаланмаган юртдошларимиз ҳали-ҳамон “кимдир келиб қилиб берсин” қабилида юришибди. Бу эса биз ҳуқуқий тарғиботни янада кучайтиришимиз лозимлигини кўрсатади.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Шу билан бирга архитектура, кадастр, бандликка кўмаклашиш маркази ҳамда банк хизматида учраётган камчиликлар юзасидан шикоятлар ҳам келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг айримларига жойида ҳуқуқий тушунтириш берилди, айрим мурожаатлар назоратга олиниб, белгиланган муддатда кўриб чиқиб, ҳал этиш чоралари кўрилиши маълум қилинди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Айтиш жоизки, бундай очиқ мулоқотлар вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан шу кунгача Ширин ва Янгиер шаҳарлари, Сирдарё, Боёвут, Ховос ва Сайхунобод туманларида ўтказилди. Келгуси очиқ мулоқот тадбири 12 июнь куни Мирзаобод аҳолиси ва ОАВ вакиллари учун ўтказилади.