Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

“БАХТЛИ БОЛАЛИК –ҚОНУН ҲИМОЯСИДА” АКЦИЯСИ САЙХУНОБОДДА


Сайхунобод тумани "Sayxun planet" истироҳат боғи эрта тонгданоқ болалар ва уларнинг ота-оналари билан гавжум бўлди.
Ушбу боғда "1-июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилишни куни" муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган "Бахтли болалик - қонун ҳимоясида" акцияси доирасида Сайхунобод тумани адлия бўлими, туман ҳокимлиги, туман халқ таьлими ҳамда мактабгача таьлим бўлимлари, маданият бўлими ҳамда мусиқа мактаби, Ёшлар Иттифоқи ҳамда  Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман  билан ҳамкорликда ташкил этилган байрам тадбирининг очилиш маросимида "Бола ҳуқуқларини кафолатлари тўғрисида"ги Қонуни мазмун-моҳияти тарғибот қилинди.
Тадбир давомида  болаларга 500 та музқаймок, болалар ҳуқуқларига оид мавзуларда 700 та флаер ва буклетлар, шунингдек, болалар учун китоблар, ўқув қуроллари совға тариқасида улашилди.
Болалар ҳам ўзларининг  концерт дастурини намойиш этишди.

Байрам кўтаринки руҳда ўтди.