Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

ГУЛИСТОН ТУМАНИДА БОЛАЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШИЛДИ


“1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган “Бахтли болалик - қонун ҳимоясида” акцияси доирасида  Гулистон тумани адлия бўлими, Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан   туман “Истироҳат боғи”да болалар учун байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда   болалар учун қизиқарли викторина, “ким чиройли расм чизиш” танлови ўтказилди. Ғолиб болаларга совғалар (китоб ва ўқув қуроллари) тақдим этилди, шунингдек, бу ерга ташриф буюрган болажонларнинг барчасига музқаймоқлар ва Истироҳат боғида 1 ойлик бепул фойдаланиш учун чипталар тақдим этилди.
Тадбир давомида болажонларнинг ота-оналари учун бепул ҳуқуқий маслаҳатлар  столи ташкил этилди, флаер ва буклетлар тарқатилди.