Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

КОРРУПЦИЯСИЗ ҲАЁТ САРИ


Бугун Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Янгиер шаҳар адлия бўлими ЎзЛиДеП Сирдарё вилоят Кенгаши билан биргаликда “Коррупцияга қарши маънавият билан курашиш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда шаҳар адлия бўлими бошлиғи И. Каюмов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Коррупцияга қарши курашиш ишларини кучайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармоннинг мазмун-моҳияти тўғрисида, Янгиер шаҳар Маънавият ва маърифат маркази раҳбари А. Ниёзқулов “Коррупцияга қарши маънавият билан курашиш” мавзусида маърузалар қилиб, аҳолининг маънавий дунёқарашини янгича билимлар билан бойитиш, эскидан давом этиб келаётган порахўрлик, таниш-билишчилик каби ўзаро келишувга асосланган жиноий хатти-ҳаракатлар умумдавлат миқёсида катта зарарли оқибатларга сабаб бўлаётганлигини таъкидлади.

Маърузачилар ўз сўзида коррупция ва порахўрликка қарши курашишда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда мансабдор ва хизматчилар билан қонуний доирада муносабат юритиши лозимлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди. Мазкур тадбирда ташкилот ходимлари ва уюшмаган аҳоли жами 65 кишини иштироки таъминланди.