Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

АДЛИЯ БЎЛИМИ АРАЛАШУВИ БИЛАН


Бугунги кунда мамлакатимизда кексалар, пенсионерлар, ногиронлар ва имконияти чекланган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкил этиш тизими яратилган бўлиб, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.
Шу билан бир қаторда, мамлакатимизда ногиронларни ҳисобга олишнинг комплекс тизими йўлга қўйилмаганлиги, жумладан, замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг етарлича жорий этилмаганлиги ногиронларнинг ижтимоий аҳволини мониторинг қилиш ва уларга ўз вақтида зарур тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишда бюрократик тўсиқларларни юзага келишига сабаб бўлмоқда.

Жумладан, яқинда шаҳар адлия бўлимига Ширин шаҳар Дўстлик маҳалласи 1-даҳа 15 уй, 12-хонадонда яшовчи Санам Холиқова мурожаат қилиб, ўз мурожаатида II-гуруҳ ногирони бўлган онаси Майрам Холиқовага Ширин шаҳар Тиббиёт бирлашмаси томонидан даволаниши учун тиббий ордер берилиши пайсалга солиниб, берилмасдан келинаётлигини маълум қилган.

Мазкур мурожаатни ўрганиш жараёнида, фуқаро Майрам Холиқова ҳақиқатдан ҳам 2-гуруҳ ногирони эканлиги ва тиббий ёрдам олишда имтиёзли тоифага киритилганлиги боис, даволаниши учун тиббий ордер берилиши масаласида Ширин шаҳар тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилганлиги, бироқ бирлашма масъул ходимлари томонидан ушбу масала навбат кўплиги важи билан асоссиз равишда ортга сурилиб, фуқаро овораю-сарсон қилиб келинаётганлиги аниқланди.

Оқибатда, адлия бўлими томонидан шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори номига тегишли хат киритилиб, бу борада бирлашма масъул шахсларидан муаммо юзасидан тушунтириш бериш сўралгандан кейингина, ушбу муаммо ижобий ҳал этилди. Ногирон аёлга вилоят кўз касалликлари шифохонасига амбулатор шароитда даволаниш учун йўлланма ва тиббий ордер берилди.

Шавкат Норқулов, Ширин шаҳар адлия бўлими бошлиғи