Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор қилинди


 Бугун Гулистон шаҳар ҳокимлигида ўтказилган “Ҳокимлик соати”да шаҳар адлия бўлими бошлиғи Назар Қаршибоев йиғилиш иштирокчиларини ўтган ҳафтада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти билан таништирди.
Хусусан,  2019 йил 20 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон -Амирликлар инвестиция компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5722-сон ҳамда   2019 йил 21 май кунги “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғриси”даги ПФ-5723-сон Президент Фармонлари,  Президент томонидан 2019 йил 21 май кунида имзоланган “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги  ҳамда 23 май куни   имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги Қонунлар,  “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 23 май куни тасдиқланган Президент қарори ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тўғрисида маъруза қилди.

Маърузалар юзасидан йиғилиш қатнашчиларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди.