Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

УҚУҚИЙ ОНГ ВА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШ -ВАЗИФАМИЗ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ 5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига 2-илова “Йўл харитаси”да белгилаб берилган туман-шаҳар адлия бўлимларининг олдига қўйилган муҳим вазифалардан бири – адлия бўлимлари ҳуқуқшуносларининг халқ орасида қонунчилик тарғиботи, янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли онгига етказишдан иборат эди.
Ана шу вазифа ижроси юзасидан бугун  Оқолтин тумани адлия бўлими ходимлари томонидан тумандаги "Кўркам диёр" номли маҳалла фуқаролари учун давра суҳбати ташкиллаштирилди.

 Суҳбат жараёнида туман адлия бўлими бошлиғи Т.Каримов фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сонли  “Ҳар бир оила -тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори, 2018 йил 27 июндаги ПФ-5467-сонли “Обод маҳалла тўғрисида”ги    Фармон мазмун-моҳияти ҳамда жамият ҳаётидаги аҳамияти тўғрисида ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Суҳбат савол-жавобларга бой бўлди.