Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМЛАРИ УЧУН СЕМИНАР


Бугун Сирдарё вилоят адлия бошқармасида Давлат хизматлари агентлигининг Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда туман ва шаҳар ҳокимликларининг юридик хизмат ходимлари учун семинар ташкил этилди.
    Мазкур семинарда туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан айрим турдаги  мулк ҳуқуқини эътироф этиш,  хусусан, бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш ҳамда якка тартибда уй-жой қуриш учун рухсат бериш каби давлат хизматлари ҳокимликлар ваколати доирасида чиқарилган бўлса-да, ҳанузгача бу борада аксарият туман ва шаҳар ҳокимларининг тегишли қарорлари қабул қилинаётганлиги, бу эса ҳуқуқни қўллаш амалиёти нотўғри ташкил қилинганлиги кўрсатиб ўтилди.

-        Мазкур ҳолатларга йўл қўймаслик ва назоратини таъминлаш юзасидан юридик хизмат ходимларига керакли тушунтиришлар берилди, - дейди вилоят адлия бошқармасининг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи Санжар Ўрмонов.