Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР


Оқолтин тумани адлия бўлими томонидан халқ таълим бўлими ходимлари билан давра суҳбати ташкил этилди.
Суҳбат жараёнида туман адлия бўлими бошлиғи Т.Каримов таълим ходимларига  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрелдаги ПҚ-4296-сонли “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 365-сонли   “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўкишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги низом мазмун-моҳияти  ҳамда аҳамияти тўғрисида ҳуқуқий тушунтириш берилди.

 Шунингдек, давра суҳбати давомида қатнашчиларга  “Telegramm” мессенжеридаги "Huquqiy axborot" канали ва "Advice.uz" ҳуқуқий ахборот портали тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.