Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

ШИРИН ШАҲРИДА “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” ЎТМОҚДА


Худди шу лаҳзаларда Ширин шаҳридаги Энергетика ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сафар Тоғаев, бошқарма  бўлим бошлиқлари Азизжон Мавлонов ҳамда  Исмоил Қорабоев Ширин шаҳар маҳаллалари аҳолиси ҳамда шаҳарда фаолият юритаётган ОАВ ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказишяпти.
  Ишга жойлаштириш масаласида, уй жой олиш  ва уни  хусусийлаштириш,  кадастр ҳужжатлар расмийлаштириш, мерос  ва бошқа масалаларда кўпроқ мурожаатлар  бўляпти, - деб хабар бермоқда бошқарма Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш  бўлими бошлиғи А.Мавлонов.
  “Очиқ эшиклар куни”да Ширин шаҳарнинг 6 та маҳалласидан элликка яқин фуқаролар иштирок этди. Улардан 18 нафари ўз мурожаатларини ёзма ҳамда оғзаки тақдим этишди.
-Уларнинг 12 нафарига жойида тушунтириш берилди, қолган 6 та мурожаатлар адлия  бошқармаси томонидан назоратга олиниб, қонунда белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши маълум қилинди, - дейди вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев.