Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Сирдарёда – “Ўзбекистон – умумий уйимиз” дўстлик фестивали кўтаринки руҳда ўтди May 23, 2019


Сирдарё вилоятида “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шоири остида “Ҳаракатлар стратегиясининг миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлашда ўрни ва аҳамияти” мавзусида дўстлик ва маданият фестивали бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси Умиджон Турсунов, Республика “Қирғиз” миллий маданий маркази раиси Рахматилла Жабборов, “Тасвирий ойина” уюшмаси раиси ўринбосари Дилмурод Қирғизбоев, вилоят ҳокимининг ўринбосари И.Муминов, адлия бошқармаси, таълим тизими, маънавият ва маърифат маркази, “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармаси вилоят бўлимлари, хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи вилоят кенгаши, мутасадди корхона, ташкилот ва муассасалар, нодавлат ва жамоат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари раҳбарлари, миллий-маданий марказлар фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ўқувчи ва талаба ёшлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари Эркин Мўминов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси Умиджон Турсунов ва бошқалар Президентимизнинг жорий йилнинг 17 январдаги “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар белгиланганини алоҳида таъкидлади. 
Мустақилликнинг дастлабки йилларидан олиб борилган одилона ва оқилона сиёсатнинг самараси, шунингдек, азалий халқимизнинг юксак фазилатлари сабаб бугун барча миллат ва дин вакиллари юртимизда тинч ва аҳил яшаб, ҳаёт кечирмоқда.

Тадбир аввалида, миллий-маданий марказлар томонидан тайёрланган ўз халқларининг миллий таомлари, вилоятдаги иқтидорли ёш рассомлар томонидан яратилган миллатлараро дўстона муносабатлар акс эттирилган ижод намуналари, миллий урф-одат ва азалий анъаларимизни ўзида мужассам этган ёш ҳунармандларнинг асарлари кўргазмалар иштирокчиларда жуда катта қизиқиш уйғотди.

Сўнгра, иштирокчилар Гулистон давлат университети профессори Равшан Маҳмудовнинг “Жамиятимизда миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлашда “Ҳаракатлар стратегиясини муваффақиятли амалга оширишнинг бош шартларидан бири” мавзусидаги, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сафар Тоғаевнинг “Вилоятда миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни таъминлашда давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлигининг муҳим масалалари” мавзусидаги маърузаларини катта қизиқиш билан тингладилар.

Ер юзида нечта миллат-элат, қанча халқ бўлса, ҳар бирининг ўзига хос миллий урф-одат ва азалий анъаналари, ажойиб ҳислату фазилатлари бор. Бугун дунёнинг турли бурчакларида миллатлар ўртасида турли хил низолар бўлиб турган бир пайтда, 130 дан ортиқ миллат яшаётган Ўзбекистонимиздаги миллатлараро тотувлик билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик йўналишида олиб борилаётган оқилона сиёсат бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинганлиги барчамизда фахр ва ғурур уйғотади.

Бу эса, ўз навбатида, юрт тинчлиги ва тараққиётига, умуминсоний маданият ва маънавият ривожига хизмат қилади. Республикамизда Ислом дини билан бир қаторда 16 диний конфессия эмин-эркин фаолият кўрсатмоқда. 

Юртимизни турли миллатлар ўзида жам бўлган катта бир оилага қиёс қилсак, мустақилликка эришган мамлакатимизнинг миллатлараро тотувлик борасида амалга ошираётган чора-тадбирлари ва қўлга киритаётган ютуқларини ҳисобга олсак, бу ҳар биримиз учун ҳам қувонарли жараён экани маърузачилар томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилди.

– Олижаноблик, инсонпарварлик, бағрикенглик қаторида миллатлараро тотувликка интилиш азал-азалдан халқларимизнинг энг юксак фазилатларидан бўлиб келган, – дейди вилоятдаги “Қирғиз” миллий маданий марказ раҳбари, Гулистон давлат университети ўқитувчиси Нодира Жонибекова. – Ушбу фестиваль ҳам айни шу мақсадларга хизмат қилмоқда. Мамлакатимизда турли динларга мансуб қадриятларни асраб-авайлашлари, барча фуқароларга ўз эътиқодини амалга оширишлари учун барча зарур шароитлар яратиб берилган. Динлар ва миллатлараро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга ва улар ўртасида қадимий муштарак анъаналарни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ёшларимиз тарбиясига ситқидилдан ёндошишимиз, ҳар бир вазифани ўз вақтида бажаришимиз ва бу борада шахсий намуна бўлишимиз ҳар биримиз учун ҳам қарз, ҳам фарз демакдир.

“Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида ўтган тадбир сўнгида, вилоятдаги миллий-маданий марказлар бадиий жамоалари ва ва вилоят санъаткорларининг концерт дастури якун ясаб берди.