Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

ҚОНУННИ ЯХШИ БИЛГАН ҚОҚИЛМАЙДИ


Юқорида хабар берганимиздек, Сирдарё вилояти ташкилот, корхона ва муассасаларида ҳуқуқий мавзуда турли тадбирлар ташкил этилмоқда.
-        Ушбу тарғибот тадбирларидан мақсад – қонунчиликдаги янгиликларни халқ онгига етказиш, фуқароларда ҳуқуқини билиш ва талаб қилиш, шу билан бирга  қонунларни ҳурмат қилиш ҳиссини тарбиялашдан иборат, - дейди вилоят адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи Санжар Ўрмонов.

         Сирдарё иссиқлик электр станцияси (ИЭС) акциядорлик жамияти фаоллар залида вилоят адлия ва божхона бошқармалари, Ширин шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар прокуратураси ҳамкорликда ўтказган тадбирга меҳнат жамоаси ишчи-ходимларидан ташқари шаҳарда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда экспорт қилувчи корхоналар вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур тадбирда вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи С.Ўрмонов  тадбиркорларга  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 май кунги "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш  тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги   ПФ-5718-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида тушунтириб берди.

-        Ушбу Фармон бўйича  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарини (Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари) ташкил этилади, - дейди С.Ўрмонов. – Шу билан биргаликда Фармонда кўзда тутилган ҳар бир банд тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилади.