Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ УЧУН ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ КУРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сонли «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонининг ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида Боёвут тумани адлия бўлими томонидан туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходимлари иштирокида ҳуқуқий маслаҳат курслари ўтказилди.
Машғулотлар давомида Конституция, Инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ қонун ҳужжатларининг моҳияти, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, меҳнат қонунчилиги ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун, шунингдек, қонунчиликдаги сўнгги янгиликларнинг мазмун-моҳияти ҳамда Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган “Advice.uz” ҳуқуқий ахборот канали,  "Телеграмм" мессенджеридаги “@antikorbot” номли махсус ботлар ишга тушганлиги, улардан фойдаланиш юзасидан тушунтиришлар берилиб, ушбу каналдан фойдаланиш буйича тайёрланган флаерлар қатнашчиларга таркатилди.

Шу билан бирга қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор бўлиш учун "Телеграмм" мессенджеридаги “Huquqiy axborot" каналидан фойдаланишнинг афзалликлари ҳақида   маълумот берилди ҳамда иштирокчиларга ушбу каналга аъзо бўлиш кўргазмали намойиш этилди.

Худди шундай машғулот Сирдарё туманида ҳам ташкил этилди. Сирдарё туман адлия бўлими бошлиғи Турғун Худойбердиев туман қишлоқ хўжалик бўлими ходимлари билан ҳуқуқий машғулот ўтказиб, флаер ва буклетлар тарқатди.