Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ УЧУН ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАР


Бугун Сирдарё вилоятида “Давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 8 февралдаги 45-ум-сон буйруғи ҳамда унинг ижроси юзасидан қабул қилинган Сирдарё вилояти адлия бошқармасининг 2019 йил 18 февралдаги 39-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган режа-графикка асосан вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси ҳамда унинг тума бўлимлари ходимлари учун бепул ҳуқуқий маслаҳат курслари ташкил этилди.
Вилоят Фермерлар Кенгаши фаоллар залида қишлоқ хўжалиги бошқармаси ходимлари  учун ташкил этилган ҳуқуқий курсларда тингловчилар “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ қонун ҳужжатларининг моҳияти. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш.” мавзуларида вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқлари бўлими бошлиғи Азизжон Мавлонов, “Меҳнат қонунчилиги нормаларини тушунтириш. Соҳа ходимларининг меҳнатга доир ҳуқуқларининг бузилишининг олдини олиш чоралари” мавзусида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими мудири Ширинхон Умаралиева, “Коррупцияга қарши курашиш. Коррупция учун жавобгарлик” мавзусида вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Зебо Ҳайдароваларнинг маърузаларини тингладилар. Маърузалар юзасидан мунозаралар ўтказилди. Тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.
   Ходимлар учун бундай ҳуқуқий  ўқишларнинг ташкил этилиши айни муддао, -дейди қишлоқ хўжалиги бошқармаси юридик бўлими бошлиғи Акбар Аҳроров. –Айнан ходимларни қизиқтирган мавзулар танлангани ҳам биз учун жуда муҳим бўлди. Айниқса, мурожаатлар ва уларни кўриб чиқиш муддатлари, меҳнат қонунчилиги, мажбурий меҳнат, меҳнат шартномаси ва коррупция бўйича ходимлардан кўплаб саволлар тушди. Биз ҳар ойда ходимлар билан “Ҳуқуқий ахборот соати”  ўтказишга келишиб олдик.
Суҳбат давомида Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” телеграмм канали,  коррупция ҳолатларига дуч келганда мурожаат қилиш учун @anticorbot телеграммдаги боти ҳамда “advise.uz” портали ҳақида маълумотлар берилди ҳамда буклетлар тарқатилди.
Худди шундай ўқув машғулотлари туманларда ҳам ташкил этилди.