Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

МИРЗАОБОДДА ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК КУНИ


“15 май –Халқаро оила куни” олдидан вилоятимизнинг барча ҳудудларида турли маърифий-ҳуқуқий тадбирлар ўтказилмоқда.
Жумладан, бугун Мирзаобод туманидаги  Ойдин МФЙ да жойлашган 14-умумтаълим мактабида туман хотин-қизлар қўмитаси, адлия бўлими  ва ФҲДЁ ҳамкорликда  "Халқаро оила куни " га бағишланган маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбир доирасида “Ҳуқуқий саводхонлик куни” ўтказилиб, бу ерга ташриф буюрга аҳоли, асосан, ёшлар ва ёш оилаларга “Оила” Кодексининг мазмун-моҳияти, никоҳ шартномаси, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25-январдаги ПҚ-3493-сон "Ўзбекистон Республикасида одам  иммунитети танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2018 йил 22 июндаги ПҚ-3800-сон қарорларининг мазмун-моҳияти юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Тадбирда ҳудудда 25-30-40 йил бирга яшаган намунали оилалар вакиллари ҳам иштирок этдилар. Иштирокчилар уларнинг оиласи тарихи, бирга босиб ўтган умр йўли ҳақида қизиқиш билан тингладилар.

Уларга ташкилотчиларининг фахрий ёрлиқ  ва  совғалари тақдим этилди.