Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

ЁШЛАРГА ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАР


15 май - Халқаро оила куни муносабати билан Боёвут тумани ФҲДЁ бўлими қошидаги “Ёш никоҳланувчилар инновацион мактаби”да туман адлия бўлими, туман хотин-қизлар қўмитаси, туман “Оила” маркази,  туман ФҲДЁ бўлими ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда   ёшлар ва бўлғуси келин-куёвларга “Ҳуқуқий саводхонлик” куни тадбири ташкил этилди.
Тадбирда ёшларга Оила кодекси, Одамнинг иммунитет танқислиги вируси  келтириб чиқадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш   ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги    3800-сон, “Ўзбекистон Республикасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-3493-сон Президент қарори  ҳамда  қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, уларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.