Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

МУСТАҲКАМ ОИЛА –ЖАМИЯТ ПОЙДЕВОРИ


Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т.Нарбаева томонидан  “15 май – Халқаро оила” кунини республиканинг барча ҳудудларида кенг нишонлаш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилада маънавий-ахлоқий қадриятларни қарор топтириш, жамиятда тинчлик ва тотувликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини тарғиб этиш бўйича 2019 йил 1 март куни тасдиқланган комплекс чора-тадбирлар режасининг 8-банди  ижроси юзасидан Янгиер шаҳрида ҳам ФҲДЁ, “Оила” маркази, имом-хатиб, хотин-қизлар бўйича шаҳар ҳокимининг ўринбосари ҳамкорлигида кўргазмали ва замонавий усуллардан фойдаланган ҳолда “ҳуқуқий саводхонлик” куни тадбири ташкил қилинди.
Тадбирга кўп йиллардан бери бирга тинч-тотув яшаб келаётган ибратли оила вакиллари - отахон ва онахонлар, ёш оила вакиллари ҳамда оила қуриш учун мурожаат қилган ёшлар таклиф қилинди.
Тадбир байрамона руҳда ўтказилиб, тадбирда иштирок этган намунали оила вакилларига эсдалик совғалари улашилди.
-Бундай тадбирлар, айниқса, кекса авлод билан учрашув ёшлар учун жуда муҳим. Намунали оила бошлиқлари бўлган отахонлар, шундай оиланинг бекаси бўлган онахонларнинг ёшларга ўгитлари, “Ҳуқуқий саводхонлик куни” акцияси доирасида “Оила”кодекси, никоҳ шартномаси ва оила институтига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, ОИТСга қарши курашиш бўйича берилган маълумотлар ёшларимизда катта таассурот қолдирди, - дейди шаҳар адлия бўлими бошлиғи И.Қаюмов.