Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

КОЛЛЕЖДА ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ


Тадбир иштирокчилари билан савол-жавоб, дилдан суҳбат тарзида ўтказилган  мулоқот чоғида  туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Шавкат Исканов   Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида"ги 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ва унинг ижроси юзасидан қабул қилинган Вазирлар  Маҳкамасининг 2018 йил 21- июндаги 461-сон қарори юзасидан кечиктириб бўлмайдиган вазифалар ҳақида; “Одам савдоси -давр муаммоси” ва “Менинг маҳалламда жиноятчилик содир бўлмаслиги керак” мавзуларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида"ги ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунларини мазмун- моҳияти ҳақида тушунчалар ва иштирокчиларнинг оғзаки саволларига  жавоблар берди.

Шунингдек, мазкур йўналишларда ёшлар ва аҳоли ўртасида тарғибот тадбирларини оммалаштириш ҳақида кўрсатмалар берилди.