Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

ҲУҚУҚ ВА БУРЧНИ ЎРГАТИШНИ БОҒЧАДАН БОШЛАЙМИЗ


Вилоят юридик коллежи раҳбарияти ташаббуси билан коллеж ўқувчилари амалиётни вилоят судлари, адлия бошқармаси, прокуратура, адвокатлар палатаси ва давлат нотариал идораларида ўтаётганлиги  ҳақида хабар берган  эдик.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Шундай машғулот Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг Маънавият ва маърифат хонасида ўтказилди. Машғулотда коллежнинг 109 гуруҳ ўқувчилари иштирок этишди.

Машғулотни бошқарманинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Зебо Ҳайдарова олиб борди. Дилдан суҳбат, ўзаро фикр алмашиниш тарзида олиб борилган машғулотда ўқувчилар Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими низоми, мақсади ва вазифаларидан ташқари, ҳуқуқий тарғиботнинг самарали усуллари тўғрисида баҳслашдилар.

-Ўқувчилардан бу борада  9 та таклиф тушди, - дейди бўлим бошлиғи З.Ҳайдарова. –Болаларни ҳуқуқий   онгли фуқаро қилиб вояга етказишда баъзи ўқувчилар уларнинг онгига қонунларга ҳурматни болалигидан синглириш керак, дейишса, бошқа бирови  ҳуқуқшунослик фани ўқитувчилари етишмаслиги учун дарс соатини тўғри келган, дарси кам ўқитувчиларга берилаёгани, ҳуқуқ фанини ўзи тушунмаган ўқитувчи  ўқувчиларга қандай билим бериши мумкин, деган саволни кўндаланг қўйдилар.

Машғулот сўнгида учта  таклиф саралаб олинди.

-        Мен маҳаллий ва марказий телеканаллар орқали болалар учун “Ҳуқуқий алифбо” кўрсатувини тайёрланиб, эфирга узатишни таклиф қиламан, - дейди 109-гуруҳ ўқувчиси Севара Бойтўраева.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

-        Мен эса мактабгача таълим муассасаларида катта гуруҳлар тарбияланувчилари учун “Ҳуқуқий алифбо” соатларини инновацион усулларда ўтилишини таклиф қиламан, - дейди Санжар Нарзиқулов.

Ушбу таклифлар гуруҳнинг барча ўқувчилари томонидан қўллаб-қувватланди. Ушбу таклифларни амалга ошириш юзасидан  вазифалар белгилаб олинди.

        -Шу билан бирга 109 –гуруҳ ўқувчиси Салимжон Ўрозовнинг таклифини ҳам кўриб чиқиш лозим, - дейди   З.Ҳайдарова. -  Салимжон шанба кунларида ўтказилаётган “Ҳуқуқий ахборот кун”ларида ўқувчиларнинг иштирок этиши ва мурожаатлар билан ишлашни ўрганишни таклиф этди. Биз бу таклифни ҳам маъқуллаймиз.  


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси