Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

КОЛЛЕЖДА ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ СОАТИ


-  Тадбирда  бугуннинг энг долзарб мавзулари - 2018 йил 21 июндаги ВМ-нинг 461-сон қарори юзасидан кечиктириб бўлмайдиган вазифалар ҳамда "Фуқаролар йиғини раиси(оқсоқоли)и сайлови" қонунининг мазмун -моҳияти  тўғрисида тушунчалар берилди. Шунингдек,  "Одам савдоси -аср вабоси" ва "Менинг маҳалласи жиноят бўлмаслиги керак” мавзуларида суҳбатлашилди, - дейди туман адлия бўлими бошлиғи Турсунбой Каримов.

        - Ҳар гал ҳуқуқшунослар билан учрашув ўтказилганида  ҳуқуқий мавзуда ўзимизга керакли янгиликлар, тушунчалар оламиз, - дейди коллеж девонхона мудири Лола Баҳриева. – Бу гал ҳам Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон қарори, ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясининг тугаб бораётганлиги, акциянинг фуқароларга бераётган имкониятлари тўғрисида, шунингдек, яқинда, май ойида ўтказиладиган Фуқаролик йиғини раиси(оқсоқоли) сайловига тайёргарликлар ҳақида маълумотлар олдик.