Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

ҲУҚУҚИЙ ОНГЛИ ФУҚАРО ҲУҚУҚБУЗАРЛИК СОДИР ЭТМАЙДИ


Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг вилоят прокуратураси ҳамда Ички ишлар бошқармаси билан имзоланган қўшма дастурига асосан, туман-шаҳар адлия бўлимлари томонидан “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак” мавзусида маҳаллалар ва ўқув муассасаларида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.  
Жумладан, Боёвут тумани адлия бўлими ҳам  Боёвут саноат касб-ҳунар коллежи фаоллар залида тумандаги Беруний, Соҳил ва Ижодкор маҳалла фуқаролар  йиғинлари  аҳолиси учун “Одам савдоси - давр муаммоси” ҳамда  “Менинг маҳалламда жиноятчилик содир бўлмаслиги керак”  мавзусида давра суҳбати  ташкил этилди.   

-        Давра суҳбатидан мақсад -  аҳолига ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунчалар бериш,  Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдоси тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини  фуқаролар онгига сингдиришдан иборат, - дейди Боёвут туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Ш.Исканов. – Фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ўсса, ҳуқуқбузарликлар содир этмайди, одам савдоси иштирокчиси ёки қурбонига айланмайди. Бундай тадбирларни туманнинг олис ва жиноятчилик содир этилган барча ҳудудларида ўтказамиз.