Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

ЎЗИМ ЎҚИГАН МАКТАБИМГА КИТОБ ТУҲФАМ


2019 йил 13 апрель куни Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи  Назар Қаршибоев Жиззах вилояти  Пахтакор туманига қарашли  3 –сон ўрта мактабга ташриф буюриб, 45 йил муқаддам ушбу мактаб битирувчиси сифатида ўзи ўқиган қутлуғ даргоҳга китоблар тўпламини  туҳфа қилди.

Н.Қаршибоев мактаб ўқувчиларига бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга берилаётган имкониятлар ва ғамхўрликлар тўғрисида маълумотлар бериш билан биргаликда,  улар билан   китоб мутоаласига меҳр қўйишнинг афзалликлари ҳақида дилдан суҳбатлашди.