Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БОШҚАРМАСИ ХОДИМЛАРИ УЧУН ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ КУРСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


Икки кун давом этган ушбу маслаҳат курси машғулотларида коммунал соҳа ходимлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ қонун ҳужжатларининг моҳияти, Меҳнат қонунчилиги нормалари мазмун-моҳияти, соҳа ходимларининг меҳнатга доир ҳуқуқларининг бузилишининг олдини олиш чоралари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш,  коррупцияга қарши курашиш ва коррупция учун жавобгарлик мавзуларида  маърузалар тингладилар.
Машғулотлар очиқ диалог шаклида олиб борилди.
-  Айниқса, вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари Жаҳонгир Холбоев, Шуҳрат Алимов, Гулистон  шаҳар адлия бўлими бошлиғи Назар Қаршибоевларнинг маърузаларини ходимларимиз  жон қулоқлари билан тингладилар. Меҳнат қонунчилиги нормалари мазмун-моҳияти ҳам, соҳа ходимларининг меҳнатга доир ҳуқуқларининг бузилиши ҳам меҳнат муносабатларида учраб тургани учун унинг олдини олиш чора-тадбирларини билиб олишимиз жуда муҳим, ўзимизни қизиқтирган саволларга ҳам тўлақонли жавоблар олдик, - дейди вилоят уй-жой коммунал хизмат бош бошқармаси юристи  Аҳмад Бойқулов.
Маърузалардан сўнг соҳа ходимлари ва ҳуқуқшуносларнинг ўзаро мулоқоти ташкил этилди. Унда коммунал хизмат ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.