Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

“ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ ” ТЕЛЕГРАММ КАНАЛИ СИЗНИНГ ЭНГ ЯҚИН МАСЛАҲАТЧИНГИЗ


     Фармонда таъкидлаб ўтилганидек,  "Юксак ҳуқуқий маданият-мамлакат тараққиёти кафолати" деган ғояни мустаҳкамлаш борасида  Оқолтин туман адлия бўлими масъул ходимлари томонидан  тумандаги барча давлат ва нодавлат муассасалари, ташкилотлар ва корхоналар, маҳаллаларда  кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида  фуқароларнинг   ҳуқуқий онгга эга бўлишлари ҳамда ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай олишларини таъминлаш мақсадида   тадбирлар ўтказилмоқда.
Ҳуқуқшуносларнинг халқ олдига келиши, бевосита инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, фаровон ҳаёти, мулки, қолаверса,  юртимизга оид ҳар бир қонун ва норматив ҳужжатларни тушунтириши  халқнинг манфаатлари сари қўйилган катта қадамдир.
Эътиборлиси,  бу олиб борилаётган ҳуқуқий-маърифий тадбирлар хотин-қизларнинг ижтимоий -сиёсий ҳаётдаги фаоллигини оширишга ҳам катта хизмат қилади. Мисол учун, маҳалламиз аҳолиси ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасида, мактабгача таълим муассасаларида "Бола ҳуқуқлари ва мажбуриятлари" мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди.  "Оила-маҳалла-таълим муассасаси"  дастури доирасида туман адлия билан ҳамкорликда ёш авлодга  онг  ва ҳуқуқ, бурч, ҳалоллик -поклик, одоб -ахлоқ нормалари   сингдириб борилмоқда. Маҳалла хотин-қизлари ўртасида оила муқаддаслиги, аёл шаъни ва қадр қиммати, миллий қадриятларимиз, қонунчилик ва ўзбекона удумларимиз ҳақидаги ҳуқуқий тадбирлар ўтказилиши натижасида хотин-қизлар  ўртасида  ҳуқукбузарликлар камайиб бормоқда.
     Амалга оширилаётган ишларимизни туман, вилоят миқёсида нашр этилаётган оммавий ахборот воситаларида мақолалар чиқариб боряпмиз, ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларидан фойдаланиш йўлларидан фойданишга интиляпмиз. Жадал ривожланиб бораётган ижтимоий тармоқ орқали ҳам ҳукуқий ахборотни  етказишга ҳаракат қиляпмиз. Жумладан, Алишер Навоий номли маҳалламиз  аҳолисидан таркиб топган     "Ўз ҳуқуқингизни биласизми?"  номли гуруҳочилган. Унга аъзо бўлган 60 дан ошиқ  фуқаролар  "Хуқуқий  ахборот”  каналига уланиб,  янги қабул қилинаётган қарор ва Фармонлар, қонунчиликдаги янгиликлар билан танишиб, ўз ҳуқуқий билимларини оширмоқдалар.

Муяссар Пардаева,
Оқолтин туманидаги А.Навоий номли маҳалланинг хотин-қизлар билан ишлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси