Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТЛИ ИНСОН ҚОНУНЛАРНИ ҲУРМАТ ҚИЛАДИ


- Уч кунга бўлинган ушбу ҳуқуқий ўқув курсларида Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги,  “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги, “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида”ги, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга доир давлат дастури тўғрисидаги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрь ПҚ-4075–сон “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги     Қарори мазмун-моҳияти ва қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида маълумотлар берилмоқда, - .дейди  Ховос туман адлия бўлими бошлиғи Ҳакимбек Бўрибоев. - Жорий йилнинг 15 март куни  бўлиб ўтган тарғибот тадбирида   профилактика инспекторларининг ёрдамчилари, "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилма аьзолари, "Фидокор ёшлар" жамоатчилик патруль  гуруҳлари аъзоларининг янги қабул қилинаетган қонун ҳужжатларидан хабардорлик даражаси  сўровномалар асосида синовдан ўтказилди. Уларга  мавзулар юзасидан аннотациялар, слайдлар, буклетлар, флаерлар тарқатилди. Ўз навбатида улар ҳам ўз маҳаллаларида аҳоли ўртасида ҳуқуқий тушунтириш ишларини олиб борадилар.