Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


Сирдарё вилояти туман-шаҳар адлия бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5618 сонли Фармонининг 2-иловасида белгилаб берилган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан жойларда тинимчиз ҳуқуқий тарғибот олиб бормоқдалар. 
  Хусусан, бугун Сайхунобод тумани Адлия бўлими томонидан туман "Ермулккадастр" ходимлари учун тарғибот тадбири ўтказилди. Иштирокчилар слайдлар ва роликлар орқали  "Жамоатчилик назорати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конуни,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПФ 5467-сон "Обод маҳалла" дастури тўғрисида"ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5633 сон "Аҳоли мурожатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эьтироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида"ги 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармон ижросини таьминлаш чора-тадбирлари ҳақидаги 2018 йил 21 июндаги 461-сонли қарори мазму-моҳияти билан таништирилди. Шунингдек, меҳнат қонунчилиги юзасидан сўровнома ўтказилди.
Худди шундай тадбир Боёвут тумани Адлия бўлими томонидан ҳам тумандаги Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинида  аҳоли билан учрашув тарзида ўтказилди. Аҳолининг мурожаатлари тингланди, уларга ҳуқуқий тушунчалар берилди.  “Инсон ҳуқуқлари-олий қадрият” лойиҳаси доирасида сўровномалар ўтказилиб, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши мониторинг қилинди.
Сардоба туман адлия бўлими ходимлари ҳам туман "Ермулккадастр" ходимлари ўртасида  янги қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти бўйича тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир доирасида "Инсон ҳуқуқи - олий қадрият" лойиҳаси йўналишида ходимлар ўртасида сўровномалар ўтказилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга тегишли тушунтиришлар берилди.
-Туман адлия бўлимига февраль ойининг биринчи ҳафтасида 3 та мурожаат келиб тушди, 2 таси мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида, 1 таси кадастр ҳужжатлари бўйича, уларнинг учаласига ҳам тегишли тушунтириш берилди, - дейди туман адлия бўлими бошлиғи А.Абсатов. – Ўтказилаётган тадбирлар давомида фуқароларимизнинг ҳуқуқий билимларга чанқоқлиги, қонунчиликдаги янгиликларни жон қулоқлари билан тинглашидан билиб олса ҳам бўлади. Шу ўринда, эътироф этиш жоизки,  адлия бўлимлари ходимлари олдида ПФ -5618-сон Фармоннинг 2-иловаси -“Йўл харитаси”да белгилаб берилган вазифаларни оғишмай оширишдек  масъулиятли вазифалар турибди. Агар биз ушбу вазифаларни тўлақонли, виждонан амалга оширсак, мамлакатимиз аҳолисининг  ҳуқуқий саводсизлигига барҳам берилади.