Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

СУВЧИЛАРНИНГ ПУЛЛАРИ УНДИРИБ БЕРИЛДИ


Сайхунобод  тумани адлия бўлимига "Сувокава" дук Сайхунобод филиали ходимлари бўлган Ф.Пирназаров, Г.Исроилова, К.Пирназаров  ва бошқаларнинг иш ҳақларини олаолмаётганликлари юзасидан ёзган аризаси келиб тушди.
Сайхунобод тумани Адлия булими бошлиғи Н.Тагиров томонидан ушбу корхонада ўрганиш ўтказилиб, тақдимнома киритилди. 
Натижада 9 нафар ишчи-ходимларнинг  6.521.033 сўм миқдордаги иш ҳақлари ундириб берилди.
Сувокава давлат унитар корхонасининг Сайхунобод филиали раҳбари А.Киикбаев номидан келган хатда шундай миннатдорчилик сўзлари ёзилган:
  -Ҳурматли Наиль Рифкатович, туман адлия бўлими аралашуви билан ишчиларимиз ўз иш ҳақларини тўлиқ олишди, бугунги кунда корхонанинг  ишчилардан қарзи тўла ёпилди. Бунинг учун сизга ва жамоангизга ўз миннатдорчилигимизнинг билдирамиз.