Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Мирзаободда ҳуқуқий онги ошириш бўйича семинар ўтказилди.


Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 1 февралдан 15 февралга қадар бутун Республика бўйлаб ташкил этилаётган манзилли тарғибот тадбирлари ўтказилиши йшлга қўйилган.

Ушбу манзилли тарғибот тадбирларидан бири жорий йилнинг                       2 февраль куни Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳокимлигида бўлиб ўтди.

Ушбу семинарда Халқ таълими бўлими ходимлари, Қурилиш бўлими ходимлари, Ер мулк кадастр бўлими ҳамда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Мирзаобод тумани бўлими ходимлари иштирок этишди.

Ушбу ўтказилган семинарда Адлия вазирлиги юристларни малакасини ошириш маркази катта ўқитувчиси А.Бурхонов, вилоят адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси Л.Худойқулов ҳамда Мирзаобод тумани адлия бўлими бошлиғи Х.Ахмедовлар иштирок этишди.

Семинарда ходимларга соҳа фаолиятига оид қонунчилик моҳияти етказилиши билан бир қаторда уларнинг меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари ҳам тушунтирилди.

Манзилли тарғибот тадбирларини ташкил этишда қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказишда кўргазмали материаллардан фойдаланиш, схематик ифодалашни қўллашга алоҳида эътибор қаратилди. Соҳага оид тестлар тузилиб ходимларнинг билимлари синовдан ўтказилди.

Бундан ташқари, тадбирлар давомида ҳуқуқий тарғибот соҳасига масъул ходимларга манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш бўйича слайдлар орқали маҳорат дарслари ўтказилди.

 

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими