Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

ТАЛАБАЛАР БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ.


Сирдарё вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан жорий йил 22 декабрь куни Тошкент шаҳрида жойлашган “Фаровон” тўйхонасида пойтахтимиз олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Саидов ҳам иштирок этиб Тошкент давлат юридик университети талабалари билан учрашди.

Ушбу учрашувда бошқарма бошлиғи Ш.Саидов талабалар билан ўтказилган суҳбат давомида бундай тадбирдан кўзланган асосий мақсад уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, келажакда давлатга ўз ҳиссани қўшадиган етук малакали кадрлар бўлиб етишиши баробарида вилоятимиз ривожи учун келажакда самарали меҳнат қилиш бўйича бир қатор тавсиялар бериб ўтди.

Тадбир давомида талаба ёшлар учун байрам дастурхони ёзилиб таниқли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар куйланиб тадбирга янада файз ва кўтаринки кайфият бағишлади.

 

Лазиз Ҳудойкулов

          Адлия бошқармаси

          етакчи маслаҳатчиси