Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

“Юридик хизмат ходимларини қўллаб-қувватлаш ойлиги” давом этмоқда.


               Адлия бошқармасининг ташаббуси билан “Юридик хизмат учун бир кун” шиори остида 2018 йилнинг ноябрь-декабрь ойлари “Юридик хизмат ходимларини қўллаб-қувватлаш ойлиги” деб эълон қилинди ва ҳар ҳафтанинг учинчи (чоршанба) куни давлат органлари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган юридик хизмат ходимлари билан учрашувлар ўтказилиши анаъанага айланди.

              Ҳусусан, жорий йилнинг 28 ноябрь куни  адлия бошқармаси катта мажлислар залида Халқ таълими ҳамда Мактабгача таълим бошқармаси ва унинг бўлимларини юридик хизмати ходимлари ҳамда кадрлар бўлими бошлиқлари билан “Таълими соҳасида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг ижроси ва ундаги муаммолар” мавзусида учрашув ўтказилди.

             Мазкур учрашувда юридик хизмат ходимларига фаолияти давомида дуч келаётган муаммолар, уларнинг ечими ва соҳада қабул қилинган қонун ҳужжатларининг ижроси юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

             Бундан ташқари, учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2733-сон Қарорининг талаблари, шу жумладан юридик хизмат ходими фаолият юритиши учун уларга тегишли тартибда жихозлар ажратиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

            

       

Даврон Бурхонов

Сирдарё вилоят адлия

бошқармаси бўлими бошлиғи