Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси қуйидаги бўш иш ўринларига ишга таклиф этади!


1. Боёвут туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси ёрдамчиси – 1 нафар;
2. Гулистон шаҳар 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси ёрдамчиси – 1 нафар;
3. Гулистон шаҳар 4-сон давлат нотариал идораси нотариуси ёрдамчиси – 1 нафар;
4. Гулистон шаҳар 5-сон давлат нотариал идораси нотариуси ёрдамчиси – 1 нафар;
5. Мирзаобод туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси ёрдамчиси – 1 нафар;
6. Оқолтин туман давлат нотариал идораси нотариуси ёрдамчиси – 1 нафар;
7. Сардоба туман давлат нотариал идораси нотариуси ёрдамчиси – 1 нафар;
8. Сирдарё туман 3-сон давлат нотариал идораси нотариуси ёрдамчиси – 1 нафар;
9. Ширин шаҳар давлат нотариал идораси нотариуси ёрдамчиси – 1 нафар;
10. Янгиер шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси ёрдамчиси – 1 нафар;
11. Нотариус стажёри – 5 нафар.
Давлат нотариал идораси нотариуси ёрдамчиси лавозимига қўйиладиган талаб: юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон фуқароси бўлиши шарт.
Эслатма: Нотариус ёрдамчисига махсус унвонлар — мансаб даражалари берилади.
Давлат нотариал идораси нотариуси стажёри лавозимига қўйиладиган талаб: олий юридик маълумотга ҳамда мутахассислик бўйича камида бир йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон фуқароси бўлиши шарт.
Ишга киришни истаган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
- танловда иштирок этиш тўғрисида ариза;
- номзоднинг паспорт нусхаси;
- диплом (дипломдан кўчирма) нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта-махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
- номзоднинг шахсий варақаси;
- 086-У шаклидаги тиббий маълумотнома;
- фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса, тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома.
Ишга кириш истагини билдирган номзодлар юқорида кўрсатилган ҳужжатларни 2018 йил 10 декабрь кунига қадар Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига тақдим этишлари лозим.
Тел: 0 (372) 226-07-20, 226-09-69