Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

“ЮРИДИК ХИЗМАТ УЧУН БИР КУН” шиори остида учрашувлар ўтказилди.


         Вилоят адлия бошқармаси томонидан давлат ташкилотлари ва муассасаларида хизмат кўрсатаётган юридик хизмат ходимларини муаммоларини ва фаолиятда учраётган камчиликлари юзасидан “Юридик хизмат учун бир кун” шиори остида тадбирлар ўтказилди.Тадбирлар 15 октябрь кунидан 5 ноябрь кунига қадар туман (шаҳар) адлия бўлимларида бўлиб ўтди. Учрашувларни адлия бошқармаси Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизмат фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Д.Бурхонов ҳамда бўлим етакчи маслаҳатчиси Л.Худойқуловлар томонидан олиб борилди.                                                            Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизмат фолиятини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2733-сон Қарорига бугунги кунда миллий қонунчилигимизни мустаҳкамлаш билан бир қаторда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жамият ҳаётининг барча соҳаларини изчил ривожлантириш билан бир қаторда давлат ташкилотлари ва муаассасалари ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлашга хизмат қилаётгани таъкидланди. Бундан ташқари юридик хизмат ходимлари билан ўтказилган учрашув жараёнида вакант ўринларни тўлдириш, аттестация, малака ошириш ва махсус унвон-мартаба даражалари олиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Учрашув якуни бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига юридик хизмат ходимлари фаолиятни олиб бориш жараёнида тегишли жихъозлар билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

 Лазиз Худойкулов                                                                                                                                                                                                                                                                      Бошқарма етакчи маслаҳатчиси