Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этишдаги муаммолар ва уларинг ечими юзасидан минтақавий семинар ташкиллаштирилди.


Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Сирдарё вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигининг ташаббуси билан “Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этишдаги муаммолар” мавзусида семинар ташкиллаштирилди. Ушбу семинарни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ташкилий назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғи Абдумутал Дадажонов бошқариб борди.  

 Ушбу семинарга Навоий, Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятлдри ҳамда Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиғиниг биринчи ўринбосарлари, Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиқлари ҳамда намунали адлия бўлими бошлиқлари қатнашдилар.

Бундан ташқари, вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ташкилот муассасалари раҳбарлари, юридик хизмат ходими ҳамда норматив ҳужжатларни ижроси билан шуғулланувчи ходимлар иштирок этишди.

  Мазкур йиғлишнинг асосий мақсади янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижросини ташкил этиш ўз вақтида ижрочиларга етказиш билан бир қаторда аҳолининг бу борада ҳабардорлигини таъминлашдан иборатлиги ва бу борада келгусидаги ишлар муҳокама қилинди.

 Семинарда Президентимизнинг “...қонунларни қабул қилиш – бу ишнинг бир қисми, холос. Асосий масала – қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга ва масъул ижрочиларга ўз вақтида етказиш, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиш ҳамда қонун талабларига қатъий амал қилишни таъминлашдан иборатдир.” деб, бу йўналишда ишларни тубдан ўзгартириш лозимлиги, қонунлар ижросини ташкил этиш бўйича соатдек аниқ ишлайдиган механизм яратиш лозимлиги хусусида тўхталиб қонун ҳужжатларини жойларга етказишда самарали ишларни ташкил этиш белгиланди.

 Семинар давомида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари И.Қудратов маърузаси давомида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан янги қонун ҳужжатлари электрон матнлари туман (шаҳар) миқёсидаги фаолият юритаётган 40 дан ортиқ давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллаларга жами 400 дан электрон почта ва флешка орқали етказиб берилаётганлиги ва улар томонидан ишлар қониқарсиз ташкил этилаётганлиги танқидий муҳокама қилиниб уларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Мазкур семинарда қонун ҳужжатларини етказиш бўйича адлия бошқармаси  томонидан тайёрланган слайд иштирокчиларга намойиш этилди.

 

 

Лазиз Худойқулов 

Сирдарё вилоят адлия

бошқармаси етакчи маслаҳатчиси