Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

ОБОД ҚИШЛОҚ ДАСТУРИ АМАЛДА


 Муҳтарам Президентимизнинг “Обод қишлоқ дастури тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоят ҳокимлигининг тегишли қарорига асосан вилоятдаги 8 та туманда 16 та обод қишлоқлари ташкил этилиб, Фармон ва қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлигининг Дастури қабул қилинди.

         Бу борада Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан аҳолининг ҳуқуқий, тиббий ва турмуш маданиятини ошириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан вилоят телевиденияси, Сайхунобод туман ҳокимлиги, вилоят ва туман пенсия жамғармаси ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда “Бахмалсой” маҳалла фуқаролар йиғини “Бахмалсой” қишлоғи ҳудудида жойлашган Маданият клуби биносида “Обод қишлоқ юксак маданият” мавзусида ўтказилган тадбир жараёнида сайёр оммавий қабул ташкил этилиб, қишлоқ аҳолисига қабул қилинган амалдаги қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилиши билан бирга мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича уларнинг берган мурожаатлари қабул қилиб олинди.

Бундан ташқари, ушбу обод қишлоқ ҳудудида истиқомат қилувчи кам таъминланган 3 нафар оилалар аҳволидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди. Уларга нафақа ва бошқа ижтимоий ҳуқуқ ва имтиёзлар бўйича тегишли тушунтиришлар берилиши билан бир қаторда “Бахмалсой” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан моддий ёрдам кўрсатилди.

Шу билан бирга, тадбир жараёнида вилоят адлия бошқармаси, туман адлия бўлими, туман нотариуси, ФХДЁ бўлими ходимлари, Давлат хизматлари маркази ходимлари ва адвокатлар томонидан аҳолига бепул ҳуқуқий хизмат кўрсатилиши, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан эса бепул тиббий хизмат кўсатилди.

Шунингдек, тадбир жараёнида тадбиркорларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила-тадбиркор” Дастурини амалга ошириш  тўғрисида”ги Қарори ҳамда “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони билан тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан янгидан тадбиркорликни ташкил қилмоқчи  бўлган фуқароларга кредит ажратиш юзасидан берилган имтиёзлар хусусида берган саволларига мутахассислар томонидан тегишли тушунтиришлар берилиши таъминланди.

Тадбир жараёнида мамлакатимизда инвестиция муҳитини янада яхшилаш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш, инвесторларнинг бу борадаги давлат сиёсатининг изчиллигига бўлган ишончини мустаҳкамлаш,  инвесторлар билан ишлашда давлат тузилмаларининг масъулиятини ошириш мақсадида қабул қилинган мухтарам юртбошимизнинг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун моҳияти кенг омма эътиборига етказилди.

Тадбирда вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ёнғин хавфсизлигини олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан кўргазмали чиқишлар ташкил этилди.

Обод қишлоқ аҳолисининг китобни ўқишга бўлган қизиқишларини янада орттириш мақсадида кўчма кутубхона ташкил этилиб, ёшларнинг китоб ўқишдан бахраманд бўлишларига ва китоб харид қилишларига кенг имконият яратиб берилди.

Бундан ташқари, обод қишлоғи ҳудудида ташкил этилган шашка тугараги ёш спортчилари билан ёшлар ўртасида учрашув ташкил этилиб, уларнинг Осиё ва Ўзбекистон чемпионатларида қўлга киритган кубок ва медаллари тадбир иштирочилари эътиборига етказилди.

Шунингдек, тадбир якунида аҳолининг маданий хордиқ чиқаришлари таъминлаш мақсадида обод қишлоқ ҳудудида  ташкил этилган ёшлар иштирокидаги ансамбл томонидан концерт ташкил этилди.

 

Сафарбой Тоғаев

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

бошлиғи ўринбосари