Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Ширинда Ёшлар келажагимиз дастури амалда.


Барчамизга яхши маълумки, 2018 йил 27 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Фармондан кўзланган асосий мақсад ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратиш, иш ўринлари яратиш ва ёшлар бандлигини таъминлашдан иборатдир.

           Шу мақсадда, мамлакатимиз бўйлаб “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурини амалга ошириш бўйича ёшлар билан доимий учрашув ва мулоқотлар ўтказиб келинмоқда. Шундай тадбирлардан бири, жорий йилнинг 3 август куни Ширин шаҳар ҳокимлиги, шаҳар адлия бўлими, бандликка кўмаклашиш маркази ҳамда “Ёшлар иттифоқи” нинг Ширин шаҳар Кенгаши томонидан Ширин шаҳридаги янги очилган “Ёшлар хиёбони” гузарида ташкил этилди.

Байрамона тарзда ўтказилган мазкур тадбирда шаҳардаги 200 нафардан зиёд ёшлар ва уларнинг ота-оналари фаол иштирок этди. Тадбир доирасида “ҳоким ва ёшлар учрашувчи” ўтказилиб, унда шаҳар ёшларини бугунги кунда қийнаб келаётган муаммолари ҳамда уларни қизиқтирган саволларига шаҳар ҳокими томонидан жавоб берилди. Тадбир давомида ёшлар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, тадбир тафсилотлари маҳаллий оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритиб борилди.

Шунингдек, тадбир давомида шаҳардаги тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, ҳунармандчилик бюмлари ҳамда ёшларнинг инновацион таклифлари бўйича тайёрлаган лойҳалари кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди.   Ўтказилган тадбирда шаҳар адлия бўлими ҳам фаол иштирок этиб, тадбир иштирокчиларига давлат дастури доирасида амалга ошириладиган ишлар ва бу борада ёшларга берилаётган имтиёз ва қулайликлар ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди.

Хусусан, адлия бўлими томонидан тадбир ўтказилган ёшлар хиёбонига “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури мазмун-моҳиятини акс эттирувчи плакатлар жойлаштирилиб, бу бўйича тайёрланган флаер ва буклетлар тадбирда иштирок этган ҳар бир ёш йигит ва қизга тушунтириш берилган ҳолда тарқатилди.

 

                                                               

Ширин шаҳар адлия

бўлими бошлиғи Шавкат Норқулов