Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Янги ташкил этилган тезкор адвокат хизмати вазифалари.


Барчангизга маълумки, ҳозирги кунда мамлакатимиз олдида турган энг муҳим вазифалардан бири инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни тўлиқ таъминлашга эришиш ҳисобланади.
Албатта ушбу вазифани амалга оширишда адвокатура институтининг ўрни ва аҳамияти каттадир.
Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари малакали равишда ҳимоя қилингандагина тўла равишда амалга оширилиши мумкин. Бунинг учун қонун ҳужжатларини фақат ўқий билишгина эмас, балки уларни тушуна билиш ҳам, шунингдек, юзага келган муаммони ҳал қилиш учун керак бўлган актни топиш бўйича маҳорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишни юритиш бўйича тажриба ҳамда шунга ўхшашлар талаб этилади. Бошқача айтганда, самарали ёрдамни таъминлаш учун юридик маълумотга эга бўлган мутахассис керак. Бундай мутахассис эса адвокатдир.
"Адвокат" сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, икки маънога эга: а)суд ишлари бўйича ишончли вакил, судда ҳимоячи; б) бирор шахсни ёки бирор нарсани ёзма ёки оғзаки равишда ҳимоя қиладиган шахс. Рус сўзлашув тилида ҳам бу сўз икки маънони билдиради. Биринчидан, адвокат деганда, судда бошқа шахсларни ҳимоя қилиш учун иш юритишдан иборат фаолият, касб тушунилса, иккинчидан, олдин мазкур касбга ўзини бағишлаган шахсларнинг катта гуруҳи, яъни адвокатлар табақасининг ўзи ҳам адвокатура деб аталган.
Вилоятимизда адвокатура тизимининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги ролини кучайтириш ва чинакам мустақиллигини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларида адвокатларнинг фуқаролар билан учрашувлари ташкил қилинди.
Шунингдек, адвокатларни Ҳалқ қабулхоналарида навбатчиликлари ташкиллаштирилди.
Бундан ташқари, вилоятимизда адлия бошқармасининг тасаббуси билан фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш мақсадида, вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган адвокатларга “Телеграм” мессенджеридаги “Тезкор адвокат” тизими ташкил қилинди.
Албатта такидлаш жоизки, ушбу “Телеграм” мессенджеридаги “Тезкор адвокат” тизимини Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси билан биргаликда амалга оширилди.
Ушбу “Телеграм” мессенджеридаги “Тезкор адвокат” тизимида вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган адкокатлар ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилди.
Шунингдек, адвокатлар фаолият кўрсатаётган адкокатлик тузилмаларининг манзили ва телефон рақамлари изимдан жой олган.
Ушбу тизим жорий йилнинг апрель ойида фаолияти бошлаганига қарамай, ҳозирги кунга қадар фуқаролар томонидан жами 149 та мурожаатлар қабул қилинди.
Жумладан мурожатларнинг 47 таси оилавий низоларга оид бўлса, 29 таси меҳнат қонунчилигига оид, 18 таси жиноий қонунчилигига оид, 15 таси фуқаролик муносабатларига оид, яна 15 таси маъмурий ҳуқуқбузарликка оид, 9 таси уй-жойга бўлган низоларга оид, 7 таси фуқаролик процессул кодексига оид бўлса, 3 тадани ер муносабатлари, мансабдор шахснинг ҳатти ҳаракатлари, солиқ қонунчилигига ва суд ижро ҳужжатларига оид масалаларни ташкил қилади.
Ушбу мурожаатларга адвокатлар томонидан тегишли тушунтиришлар ва амалий ҳуқуқий хизматлар кўрсатилди.
Хулоса ўрнида, Мазкур тизим фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилинишини таъминлашда адвокатуранинг роли ва ўрнини оширишга хизмат қилади.

И.Карабаев
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси


етакчи маслаҳатчиси