Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Коррупция-жамият кушандаси мавзусида учрашув ташкиллаштирилди.



 Жорий йилнинг 12 июль куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиалида фаоллар залида Адлия бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда Коррупция-жамият кушандаси мавзусида учрашув ташкиллаштирилди.
Унда 20 дан ортиқ малакали шифокорлар билан бир қаторда иш фаолиятини янгидан бошлаган 60 дан ортиқ ёш тиббиёт ходимлари иштирок этишди.
  Учрашувда вилоят прокуратураси Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи А.Н.Убатов ҳамда вилоят адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси Л.М.Худойқуловлар иштирок этишди.
Коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари кўрсатиб ўтилганлиги аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш шу жумладан тиббиёт ходимлари томонидан ўз хизмат вазифаларини бажаришда бу иллатга қарши бўлиши билан бир қаторда ўз ва ён атрофидагиларни ҳимоя қилиш кераклилигини таъкидлаб ўтилди.
           
     
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси 
  Ҳуқиқий тарғибот ва маърифат бўлими