Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

“Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг роли” мавзусидаги семинар ўтказилди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5430-сонли Фармони қабул қилинганлиги муносабати билан Сирдарё вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида Сирдарё вилоят ҳокимлиги билан хамкорликда 2018 йил 6 июль куни “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг роли” мавзусидаги семинар йиғилиши ташкиллаштирилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоят адлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ва 60 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Семинар Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари -Мўминов Эркин Акмалович бошчилигида олиб борилди.
Семинар йиғилиши вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари С.Тоғаевнинг кириш сўзи билан бошланди.
Дастлабки “Фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар”  мавзусидаги маъруза вилоят адлия бошқармасининг нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлими ходими Ш.Расулов томонидан қилинди.
Йиғилишда Адлия вазирлиги Нодавлат нотижорат ташкилотлари бошқармаси бош маслаҳатчиси –Шадиев Умид Акбарович Фармоннинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида  сўз юритиб, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 1 июндаги 308-мҳ-сонли “Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисида” Низом ҳамда 2018 йил 27 июндаги 336-мҳ-сонли “Нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан адлия органига тақдим этиладиган ҳисобот шаклини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқлар қабул қилинганлиги, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида иштирокчиларга маълумот бериб ўтди.
Йиғилиш давомида Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоят халқ депутатлари  Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувохнома Фонд Васийлик кенгаши раисига тантанали равишда топширилди.
Фонднинг васийлик кенгаши раиси томонидан фонднинг келгусида амалга оширадиган режалари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Семинар давомида ННТлар томонидан берилган барча саволларга тадбир ташкилотчилари томонидан батафсил мълумотлар берилди, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича амалий чоралар кўриш белгиланди.
Семинар якунида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан давлат гранти бўйича ўтказилган 1-2-танлов ғолибларига сертификатларни топшириш маросими тантанали равишда ўтказилди.


Сафарбой Тоғаев

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси
бошлиғи ўринбосари