Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Обод қишлоқ дастури ижрода


Обод қишлоқ дастури ижрода  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ дастури тўғрисида”ги  ПФ-5386-сонли Фармон ижроси юзасидан жорий йилнинг 14 июнь куни Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан Оқолтин туманининг “Бўстон” махалла фуқаролари йиғинида оммавий қабул ташкил этилиб, бошқарма бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев томонидан обод қишлоқ дастури юзасидан аҳолига батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.
Бундан ташқари аҳолига соғлиқни сақлаш масаласи, аҳолини ишга жойлаштириш ва бандлик муносабатлари, туман нотариал идораси нотариуси томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш юзасидан ҳамда банк кредитини олиш бўйича тегишли маслаҳатлар ва ёрдамлар кўрсатилди.
Шу билан бирга, “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Сайёр адлия бўлими” бурчаги ташкил этилиб, ушбу қишлоқ аҳолисининг  ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида аҳолига ҳуқуқий ахборот бериш амалиёти жорий этилди.
Тадбир давомида маҳалладаги энг намунали оила хонадонига ҳам борилди.

Сирдарё вилоят адлия
бошқармаси