Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Ўзбекистонда ФҲДЁ органларининг янги иш тартиби тасдиқланди


Вазирлар Маҳкамасинининг 14.11.2016 йилдаги 387-сон қарори билан Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб аталади) тасдиқланган бўлиб, олдин амалда бўлган таҳрири (ВМ нинг 12.04.1999 йилдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган) ўз кучини йўқотган. Қуйида мазкур таҳрирларнинг таққослама таҳлили келтирилмоқда.

ФҲДЁ органлари – бу нима

Даставвал Қоидаларда ФҲДЁ органларига кирувчи органларнинг рўйхати берилган, уларга:

туманлар ва шаҳарлар ФҲДЁ бўлимлари;

никоҳ уйлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг ФҲДЁ архивлари киритилган.

Олдингидек фуқаролар йиғинлари ўлимни қайд этишади, бироқ энди шахси аниқланмаган ва суд томонидан вафот этган деб эълон қилинган шахсларнинг ўлими қайд этилишига йўл қўйилмаслиги аниқланди.

Далолатнома ёзувларини қайд этишда рад қилиш асослари тўлдирилган. Энди, агар тақдим этилган ҳужжатлар уларга нисбатан ушбу Қоидаларда ва бошқа қонун ҳужжатларида қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлмаса ҳам рад этилиши мумкин.

ФҲДЁ органлари ходимлари, шунингдек консул ўзи, эри ёки хотини ўзининг ва унинг қариндошлари (ота-оналари, болалари, неваралари, боболари, бувилари, туғишган акалари ва сингиллари) тўғрисида далолатнома ёзувларини қайд этишга ёки уларга тегишли ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритишга ҳақли эмаслар. Олдин ушбу тақиқ фақат ўзига, эри ёки хотини ҳамда болаларига нисбатан амалда бўлган.

Бундай ҳолатларда далолатнома ёзувларини қайд этиш ёки уларга ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш бўйсуниш тартибида юқори органнинг ёзма кўрсатмаси асосида бошқа ходим томонидан ёки бошқа ФҲДЁ органида амалга оширилади. Далолатнома ёзувларининг “Белгилар учун” устунига бу тўғрида тегишли ёзув киритилади.

Боланинг туғилишини қайд этиш ҳақида

Туғилганлик ҳақида тиббий маълумотнома тўлақонли тўлдирилган бўлиши лозим.

Қоидаларда боланинг туғилганлик ҳақида тиббий маълумотномасида янги тўлақонли маълумотлар мустаҳкамланди:

- онанинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, туғилган санаси, миллати, фуқаролиги, оилавий аҳволи, маълумоти;

- боланинг туғилган вақти, санаси ва жойи, жинси, вазни, бўйи;

- ҳомиладорлик муддати, ҳисоб бўйича нечанчи ҳомиладорлик;

- боланинг тирик туғилганлиги мезонлари (нафас олиши, юрак уриши, киндик пульсацияси, мускулларнинг беихтиёрий қисқариши);

- тиббий маълумотноманинг берилган вақти, тартиб рақами ва тиббиёт муассасасининг номи.

Туғруқхоналардан ташқари жойларда ва тиббий ёрдамсиз туғилган боланинг туғилганлигини қайд этиш участка шифокори (фельдшер ёки акушер) томонидан берилган маълумотнома асосида амалга оширилади Олдин бундай ҳолларда гувоҳномалар томонидан имзоланган далолатнома асосида туғилиш қайд қилинар эди.

Болага фамилия ота-онасининг келишувига кўра ота ёки онанинг фамилияси, шунингдек миллий анъаналарга мувофиқ ота ёки она томонидан бобонинг исми бўйича (олдин отаси ва бобосининг исми бўйича) берилиши эътироф этилди.

Ҳаракатдаги ҳаво ёки сув кемасида, поездда ёки бошқа транспорт воситасида туғилган боланинг туғилганлигини қайд этиш ота-онасидан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи ёки транспорт воситаси қатнаётган йўналишдаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади. Олдин Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ёки сув кемасида туғилган боланинг туғилганлигини қайд этиш ҳаво кемаси ерга қўнган жойда ёки сув кемаси портга етиб келгач жойда консуллик муассасалари томонидан амалга оширилар эди.

Вояга етмаган ота-она (улардан бири)нинг туғилган боласи умумий асосларда рўйхатдан ўтказилиши алоҳида кўрсатиб ўтилди.

Алоҳида ҳолатларда оталикни қандай белгилаш мумкин

16 ёшга тўлмаган шахсга оталик белгиланадиган ҳолларда боланинг ота исми отанинг исми бўйича ўзгартирилади (ёзилади). Агар оталикни белгилаш 16 ёшга тўлган шахсга нисбатан амалга оширилса, у ҳолда ота тўғрисидаги маълумотлар ўзгартирилиши лозим. Бола тўғрисидаги маълумотлар фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тартиби ва қоидалари бўйича киритилади. Олдин оталикни белгилашнинг барча ҳолларида боланинг ота исми отасининг исми бўйича ўзгартирилар эди.

Онасиинг яшаш жойини белгилашнинг имкони бўлмаганда вояга етмаган болага нисбатан оталикни белгилаш васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги билан отасининг аризасига асосан амалга оширилади. Бунда аризага онанинг бедарак йўқолган деб топилгани тўғрисидаги суд қарорининг нусхаси (олдин ички ишлар органларининг 6 ойдан ортиқ муддат давомида онаси ҳақидаги маълумотларнинг йўқлиги тўғрисидаги маълумотно) илова қилиш лозим.

Фарзандликка олиш фақат суднинг ҳал қилув қарорига асосан

Фарзандликка олиш ҳақидаги бўлимга киритилган ўзгартиришлар мазкур жараён яқин вақтдан бошлаб суд томонидан алоҳида иш юритиш тартибида амалга оширилиши билан боғқлиқдир (батафсил – бу ерда).

Тегишинча фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлиги тўғрисидаги ёзувлар дафтарига зарур ўзгартиришлар ФҲДЁ органлари томонидан, фарзандликка олиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб ўн кун мобайнида ундан кўчирма тақдим қилинганидан сўнг киритилади. Агар белгиланган муддат ўтказиб юборилган бўлса суд қарорида ушбу қарор ўз кучини йўқотмаганлиги ҳақида белги бўлиши керак.

Тўйдаги гувоҳларнинг сони келин-куёв томонидан белгиланади

Қоидаларда белгиланишича, энди никоҳни қайд этишда никоҳланувчи шахслар томонидан белгиланган сонда гувоҳлар иштирок этиши мумкин. Олдин уларнинг сони икки кишидан ортиқ бўлмаслиги керак эди.

Бундан ташқари, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг никоҳга кириш ҳақидаги аризасига унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатидан ташқари чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг никоҳда турмаслиги ҳақидаги белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган ҳужжат (давлат тилидаги таржимаси билан бирга) илова қилиниши лозим.

ФҲДЁ органи томонидан никоҳ қайд этилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси фуқароси билан никоҳга кирган шахс фуқароси бўлган хорижий давлатга никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги хабарнома юборилади.

Агар бедарак йўқолган эр (хотин) қайтиб келганда

Қоидаларда ФҲДЁ органи томонидан бедарак йўқолган деб топилган эр (хотин) қайтиб келганда ва суднинг тегишли ҳал қилув қарори бекор қилинганда ҳаракат қилиш тартиби батафсилроқ ёзилган. Бунда никоҳ эр-хотиннинг биргаликдаги аризаси бўйича ФҲДЁ органи томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги далолатнома ёзувини ва унинг асосида берилган тегишли гувоҳномани бекор қилиши билан бирга тикланиши мумкин.

Бироқ, томонлардан бири янги никоҳга кирган тақдирда никоҳ тикланиши мумкин эмас. Бу ҳолда бедарак йўқолган деб топилган шахс мурожаат қилган тақдирда никоҳдан ажралганлик тўғрисида гувоҳнома берилади.

Қанақа муддатлар ўзгартирилган

Тасдиқланган Қоидаларда алоҳида ҳаракатларнинг ва уларнинг ҳисоблаш тартибининг қуйидаги муддатлари белгиланди:

- далолатнома ёзувини тиклаш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш – бир ой муддат ичида (олдин 15 кун). Узрли сабаблар (далолатнома ёзувини тиклаш учун асосланганликни тасдиқловчи ёзувлар нусхалари ва бошқалар олинмаганлиги) мавжуд бўлганда аризани кўриб чиқиш муддати ФҲДЁ мудири томонидан бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин ва бу ҳақда ариза берувчига хабар қилинади;

- далолатнома ёзувига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ариза ФҲДЁ органи томонидан, ариза тушган кундан бошлаб 15 кун мобайнида кўриб чиқилиши керак (олдин аризага барча ҳужжатлар тақдим қилинган пайтдан). Ушбу муддат ҳам ФҲДЁ органи мудири томонидан бир ойгача узайтирилиши мумкин.

- далолатнома ёзувига ўзгартириш киритилганлиги ҳақида адлия бошқармаси ФҲДЁ архивини хабар қилиш уч кунгача узайтирилди.

- фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги ариза энди ариза берилган кундан бошлаб икки ой (олдин 45 кун) мобайнида кўриб чиқилиши керак. Узрли сабабларга кўра бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтириши мумкин.

Далолатномалар лотинчада тўлдирилади

Қоидаларда Далолатнома ёзувлари ҳамда тегишли гербли гувоҳномалар давлат тилида лотин графикасида тўлдирилиши акс эттирилган. давлат тилини билмаган шахслар у таржимон хизматларидан фойдаланиши мумкин.

Бундан ташқари, имконияти чекланган шахслар иштирокида далолатнома ёзувларини тўлдириш тартиби алоҳида кўрсатиб ўтилган. Бунда кар, соқов ёки карсоқов шахс саводсиз бўлган тақдирда далолатнома ёзувини қайд этишда далолатнома ёзуви мазмуни кар, соқов ёки карсоқовнинг шахснинг хоҳишига мувофиқ келишини имзо билан тасдиқлаб унга тушунтириши мумкин бўлган шахс иштирок этиши мумкин. Далолатнома ёзувини кўзи кўр шахс учун тузишда далолатнома ёзуви матни унга далолатнома ёзувини тузган ФҲДЁ органи ходими томонидан ўқиб берилади. Бу ҳақда “Белгилар учун” устунига тегишли ёзув киритилади.

Хизмат сири қаттиқ ҳимояланади

Ҳаракатлар амалга ошираётган ФҲДЁ органлари мансабдор шахслари ва бошқа ходимларининг, шунингдек хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилаётган ҳаракатлар тўғрисида маълум бўлган шахсларнинг ўзларига маълум бўлган маълумотларни ошкор қилиши, шу жумладан меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин ҳам тақиқланиши мустаҳкамлаб қўйилган.

Далолатнома ёзувларидан нусхалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, иш юритувида мавжуд бўлган ишлар муносабати билан нотариуслар, шунингдек ФҲДЁ органлари ва Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг сўровига кўра берилади (юборилади).

Амалга оширилган ҳаракатларнинг сирини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Ҳисоботларни топшириш тартиби мувофиқлаштирилди

Энди ФҲДЁ органлари далолатнома ёзувларининг иккинчи нусхалари билан бирга туғилиш, ўлим, никоҳ тузилганлиги ва никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларига доир 97-шакл бўйича ҳисоботларни қоғоз ва электрон шаклда ҳар ойнинг 5-кунидан кечиктирмай тегишли адлия бошқармаларига топширишлари керак.

97-шаклдаги ҳисобот ведомостининг ўзи 3 (олдин тўрт) нусхада тузилади, улардан иккитаси далолатнома ёзувларининг иккинчи нусхаси билан адлия бошқармасига топширилади, учинчи нусхаси ФҲДЁ органида қолади.

Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари ҳар ярим йилликдан кейинги ойнинг 15-кунигача Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қайд қилинган далолатнома ёзувлари ва сарфланган гербли гувоҳномалар бўйича ҳисобот тақдим этадилар

Текширишларнинг даврийлиги белгиланди

ФҲДЁ органларининг текширишнинг қуйидаги муддатлари белгиланди:

Адлия вазирлиги томонидан–2,5 йилда 1 марта (олддин –2 йилда 1 марта);

адлия бошқармалари томонидан– 2 йилда 1 марта (олдин–йилда камида 1 марта).