Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Қонунчиликдаги янгиликлар тарғиботи


Сирдарё вилоят адлия бошқармасида вилоят прокуратураси ва Ички ишлар бошқармасининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда барча давлат бошқаруви органлари, маҳалий давлат ҳокимияти органлари ва жамоат бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг вакиллари иштирокида “Давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятидан аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш – фуқаролик жамиятига хос бўлган хусусиятлардан бири” мавзусидаги ўқув-семинари бўлиб ўтди. 1.jpg

Бизнинг мақсадимиз Фуқароларимиз ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларнинг сиёсий фаоллигини ошириш ва қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга ва масъул ижрочиларга ўз вақтида етказиш, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиш ҳамда қонун талабларига қатъий амал қилишни таъминлашдан иборатдир - дея таъкидлаб ўтгандилар мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида.

Дарҳаҳиқат, жамиятда аҳоли ўртасида ҳуқуқий онгни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мамлакатимизнинг олдидаги катта вазифалардан биридир.

Чунки, фуқаролик жамиятига хос бўлган энг асосий мезонлардан бири – албатта фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражаси билан ҳам ўлчанади.

Бу борада аҳолининг ҳуқуқий маданиятини доимий равишда юксалтириб бориш эса, барча давлат органларининг асосий вазифаларидан биридир.

Шунингдек, мазкур соҳадаги ишларни янада жонлантириш, давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонунлардан аҳолини ўз вақтида хабардор қилиб бориш эса долзарб аҳамият касб этади.

Шу ўринда, мазкур ўқув семинарини ташкил этилишидан мақсадҳам жорий йилнинг 23 сентябрь куни Қонун билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятига бағишланади.

Шунга кўра, маърузачилар кун тартибида қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги йўналишларда атрофлича тўхталиб ўтдилдар.

1.jpgЖумладан, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга киритилган ўзгартиришларнинг мазмун-моҳияти”мавзусида;

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан “Ўзбекистон Парламентаризмини ривожлантиришга оид қонунчиликнинг моҳияти” мавзусида;

Кун тартибидаги учинчи масала бўйича“Ўзбекистонда оила қонунчилигини ривожлантиришнинг аҳамияти”мавзусида;

Шунингдек, кун тартибидаги навбатдаги масала“Ўзбекистонда фуқароликка оид қонунчиликнинг моҳияти” мавзусидаги баёнатлари ўрин олган.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ўқув-семинарида кўриб чиқилган масалаларнинг ғоят долзарблиги ва буни жамиятимизнинг ҳар бир чеккасигача, узоқ-узоқ туманларгача ўз вақтида етказиб бориш ҳар биримизнинг фуқаролар ва жамият олдидаги вазифамиздир.