Ўзбекча
Сирдарё вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
Ишонч телефони:
(+998 67) 225-00-93
(+998 67) 225-30-50
(+998 67) 225-19-50

Мурожаатлар натижалари

Мурожаат:

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан фуқаро Д.Рахмоновнинг Сирдарё вилояти “Бахт” пахта тозалаш корхонасидан 15 171 488 сўм пул маблағини ундириб беришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра, “Бахт” пахта тозалаш корхонасидан 15 171 488 сўм Д.Рахмонов фойдасига жами 15 171 488 сўм ундириш юзасидан Сирдарё туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилди. Натижада фуқаро Д.Рахмоновнинг фойдасига жами 15 171 488 сўм пул маблағи Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан тўлиқ ундирилиб мурожаати қаноатлантирилди.


Мурожаат:

 Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан фуқаро И.Махмудованинг Сирдарё вилояти “Сувоқава” давлат унитар корхонаси Янгиер шаҳар филиали томонидан ойлик иш ҳақини ундириб беришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

 

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра, “Сувоқава” давлат унитар корхонаси Янгиер шаҳар филиали томонидан И.Махмудова фойдасига жами 4 735 938,55 сўм ундириш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво ариза киритилди.

Натижада фуқаро И.Махмудованинг фойдасига жами 4 735 938,55 сўм пул маблағи фуқаролик судининг буйруғи билан тўлиқ ундирилиб мурожаати қаноатлантирилди.


 Мурожаат:

 Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан фуқаро Х.Абдуназаровнинг “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Сирдарё филиалидан пеня ундириб беришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

 

Мурожаат натижаси:

 Ўрганиш натижасига кўра, “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Сирдарё филиалидан фуқаро Х.Абдуназаровнинг фойдасига жами 17 336 800 сўм ундириш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво ариза киритилди.

Натижада фуқаро Х.Абдуназаровнинг фойдасига жами 17 336 800 сўм пул маблағи фуқаролик судининг қарори билан тўлиқ ундирилиб мурожаати қаноатлантирилди.


 

 

Мурожаат:

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан Гулистон тумани, Уч-Қахрамон СИУ ҳудудида фаолият юритаётган “Худойберди” фермер хўжалиги раҳбари А.Утамовнинг фермер хўжалиги ва “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси Сирдарё филиали билан 2016 йил 26 сентябрь куни тузилган 16/10-4-297-сонли лизинг шартномасига асосан сотиб олинган 1 дона ТТЗ-100 НС русумли трактор ва 1 дона МХ-1,8 русумли пахта териш машинаси 2016 йил ноябрь ойида бузилиб қолган бўлиб, тузилган лизинг шартномасининг 7.1-бандида 12 ойгача кафалатли таъмирлаш мажбурияти олинган бўлсада, бир неча маротаба мурожаат қилишига қарамасдан шартнома шартлари бузилаётганлигидан норози бўлиб қилган шикояти ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганишда, “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси Сирдарё филиали ва “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ (кейинги ўринларда - жамият)дан олинган маълумотларга асосан “Худойберди” фермер хўжалиги раҳбари А.Утамов томонидан жамиятга қилинган мурожаатга асосан жамият мутахассислари томонидан манзилига келиниб, лизинг асосида сотиб олинган ТТЗ-100 НС русумли тракторининг орқа кўприкдаги дифференциал мосламаси қўшилиб қолинганлиги аниқланган ва жамият мутахасисслари томонидан  2017 йил 20 июнь куни мазкур эхтиёт қисм тракторга ўрнатилиб, трактор соз ҳолатга келтириб мурожаатини тўлиқ қаноатлантирилди.

 

Мурожаат:

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан Сайхунобод тумани, Шўразак СИУ ҳудудида фаолият юритаётган “Жўрабек Агро Грант” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда - хўжалик) раҳбари Ш.Ярлақаевнинг хўжалиги ва “Оқ олтин дон маҳсулотлари” АЖ (кейинги ўринларда - жамият) ўртасида 15 000 дона сомон пресси етказиб бериш юзасидан 2016 йил 21 июнь куни тузилган 237-сонли олди-сотди шартномаси шартлари тўлиқ бажарилмаётганлигидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганишда, хўжалик ва жамият ўртасида 2016 йил 21 июнь куни 75 000 000 сўмлик 15 000 дона сомон пресси етказиб бериш юзасидан 237-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, шартноманинг 2.2-бандига кўра “Сотувчи” товарни бериш муддати олдиндан 15% тўлов қиймати келиб тушган кундан бошлаб 5 банк иш кунида амалга ошириши, қолган 85% тўлов қиймати товар келиб тушгандан кейин 60 банк иш куни мобайнида тўлаб бериши ёки тарафларнинг ўзаро келишуви асосида “Сотиб олувчи” тўлаб бериш мажбуриятини олиши белгиланган бўлсада шу кунга қадар ерказиб берилган маҳсулот учун 18 500 000 сўм пул маблағи жамият томонидан хўжалик ҳисоб рақамига тўлаб берилмаганлиги аниқланиб, жамиятга хўжаликдан бўлган 18 500 000 сўм қарздорликни зудлик билан тўлаб бериш юзасидан тақдимнома киритилиб мурожаат қаноатлантирилди.

 

Мурожаат:

Фуқаро А.Худойназаров 2017 йил 15 май куни вилоят адлия бошқармасига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер майдони ажратишда амалий ёрдам беришни сўраб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганишда, фуқаро А.Худойназаровга ер майдони ажратиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида Сирдарё туман хокимлигига тақдимнома юборилди ва унга Сирдарё шахар "Адолат" махалласи худудидан 0,30 га ер майдони ажратилиб, мурожаати тўлиқ қаноатлантирилди.

 

Мурожаат:

"Орзу савдо сервис" хусусий корхонаси рахбари У.Қодиров 2017 йил 20 июнь куни адлия бошқармасининг "ишонч телефони"га қўнғироқ қилиб, "Сирдарёпахтасаноат" худудий филиали МЧЖдан қарздорликни ундириш бўйича амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасида, "Орзу савдо сервис" хусусий корхонаси манфатини кўзлаб  "Сирдарёпахтасаноат" худудий филиали МЧЖдан 131 461 303 сўм асосий карз, 65 730 651 сўм пеня, жами 197 191 954 сўм ундириш тўғрисида Гулистон туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси киритилди.

 

Мурожаат:

"Pro vilk Nechnology" қўшма корхонаси директори О.Нурмухамедов 2017 йил 14 июнь куни адлия бошқармасининг "ишонч телефони"га қўнғироқ қилиб, "Околтиндонмахсулотлари" АЖ томонидан қарздорлик тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлган, мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Мурожаат ўрганиб чиқилди ва натижаси бўйича Сирдарё туманлараро иқтисодий судга "Оқолтиндонмахсулотлари" АЖдан қарз суммасини ундириш юзасидан даъво аризаси киритилди.

 

Мурожаат:

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан Гулистон тумани, Уч-Қахрамон СИУ ҳудудида фаолият юритаётган “Худойберди” фермер хўжалиги раҳбари А.Утамовнинг фермер хўжалиги ва “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси Сирдарё филиали билан 2016 йил 26 сентябрь куни тузилган 16/10-4-297-сонли лизинг шартномасига асосан сотиб олинган 1 дона ТТЗ-100 НС русумли трактор ва 1 дона МХ-1,8 русумли пахта териш машинаси 2016 йил ноябрь ойида бузилиб қолган бўлиб, тузилган лизинг шартномасининг 7.1-бандида 12 ойгача кафалатли таъмирлаш мажбурияти олинган бўлсада, бир неча маротаба мурожаат қилишига қарамасдан шартнома шартлари бузилаётганлигидан норози бўлиб қилган шикояти ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганишда, “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси Сирдарё филиали ва “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ (кейинги ўринларда - жамият)дан олинган маълумотларга асосан “Худойберди” фермер хўжалиги раҳбари А.Утамов томонидан жамиятга қилинган мурожаатга асосан жамият мутахассислари томонидан манзилига келиниб, лизинг асосида сотиб олинган ТТЗ-100 НС русумли тракторининг орқа кўприкдаги дифференциал мосламаси қўшилиб қолинганлиги аниқланган ва жамият мутахасисслари томонидан  2017 йил 20 июнь куни мазкур эхтиёт қисм тракторга ўрнатилиб, трактор соз ҳолатга келтириб мурожаатини тўлиқ қаноатлантирилди.

 

Мурожаат:

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан Сайхунобод тумани, Шўразак СИУ ҳудудида фаолият юритаётган “Жўрабек Агро Грант” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда - хўжалик) раҳбари Ш.Ярлақаевнинг хўжалиги ва “Оқ олтин дон маҳсулотлари” АЖ (кейинги ўринларда - жамият) ўртасида
15 000 дона сомон пресси етказиб бериш юзасидан 2016 йил 21 июнь куни тузилган 237-сонли олди-сотди шартномаси шартлари тўлиқ бажарилмаётганлигидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганишда, хўжалик ва жамият ўртасида 2016 йил 21 июнь куни 75 000 000 сўмлик 15 000 дона сомон пресси етказиб бериш юзасидан 237-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, шартноманинг 2.2-бандига кўра “Сотувчи” товарни бериш муддати олдиндан 15% тўлов қиймати келиб тушган кундан бошлаб 5 банк иш кунида амалга ошириши, қолган 85% тўлов қиймати товар келиб тушгандан кейин 60 банк иш куни мобайнида тўлаб бериши ёки тарафларнинг ўзаро келишуви асосида “Сотиб олувчи” тўлаб бериш мажбуриятини олиши белгиланган бўлсада шу кунга қадар ерказиб берилган маҳсулот учун 18 500 000 сўм пул маблағи жамият томонидан хўжалик ҳисоб рақамига тўлаб берилмаганлиги аниқланиб, жамиятга хўжаликдан бўлган 18 500 000 сўм қарздорликни зудлик билан тўлаб бериш юзасидан тақдимнома киритилиб мурожаат қаноатлантирилди.


Мурожаат:

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан Сирдарё тумани, Ойдин йўл ҚФЙ, Оби-зилол маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Дадаевнинг хонадонида истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳисоб-китоб бошқа назоратчи томонидан амалга оширилганлиги сабабли 480 500 сўм қарздорлик ҳисобланиб, электр энергияси электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан ноқонуний равишда узиб қўйилганлигидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёзган шикояти ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш давомида Сирдарё туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари иштирокида фуқаро Ш.Дадаевнинг хонадони қайта хатловдан ўтказилганда истеъмол қилинган электр энергияси учун қарздорликлар мавжуд эмаслиги аниқланиб хонадони электр энергиясига қайта уланиб элентр тармоқлари корхонасига эътирози йўқлиги хақидаги адлия бошқармасига берган тушунтириш хатига асосан мурожаати тўлиқ қаноатлантирилди.

 

Мурожаат:

Мирзаобод тумани, Меҳнатобод М.Ф.Й., Деҳқонобод маҳалласи, Пахтакор қишлоғида яшовчи фуқаро Н.Хакимовнинг фермер хўжалиги ташкил этиш учун бошқа фермер хўжалиги томонидан лизинг асосида сотиб олган техникаси билан тендер танловида қатнашиш мумкинми ёки йўқлиги тўғрисида ҳуқуқий тушунтириш беришни сўраб Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига қилган мурожаатлари юзасидан қуйидагича ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Мурожаат натижаси:

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 587-моддасига асосан лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан ишлаб чиқарувчи (сотувчи) учинчи тараф билан ундан ўз маблағи ҳисобига лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса, бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олиши, 589-моддасида лизинг субъектлари эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг объектини оладиган шахс лизинг олувчи деб ҳисобланиши белгиланганлиги тушунтирилиб мурожаати қаноатлантирилди.


Мурожаат:

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан фуқаро С.Худашеванинг “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Сирдарё филиалидан пеня ундириб беришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра, “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Сирдарё филиалидан фуқаро С.Худашеванинг фойдасига жами 834 000 сўм ундириш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво ариза киритилди.

Натижада фуқаро С.Худашеванинг фойдасига жами 834 000 сўм пул маблағи фуқаролик судининг қарори билан тўлиқ ундирилиб мурожаати қаноатлантирилди.


Мурожаат:

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан фуқаро Р.Каримқуловнинг “Бахт пахта тозалаш” ОАЖдан дивиденд пуллари ундириб беришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра, “Бахт пахта тозалаш” ОАЖдан фуқаро Р.Каримқуловнинг фойдасига жами 155 700 сўм ундириш юзасидан хўжалик судига даъво ариза киритилди.

Натижада фуқаро Р.Каримқуловнинг фойдасига жами 155 700 сўм пул маблағи хўжалик судининг қарори билан тўлиқ ундирилиб мурожаати қаноатлантирилди.

 

Мурожаат:

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан фуқаро А.Эргашевнинг “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Сирдарё филиалидан пеня ундириб беришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра, “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Сирдарё филиалидан фуқаро А.Эргашевнинг фойдасига жами 3.392.576 сўм ундириш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво ариза киритилди.

Натижада фуқаро А.Эргашевнинг фойдасига жами 3.392.576 сўм пул маблағи фуқаролик судининг қарори билан тўлиқ ундирилиб мурожаати қаноатлантирилди.


 

Мурожаат:

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан 2016 йил 8 август куни Сайхунобод туманида фаолият юритаётган “Муҳамматжон ўғли Мусо” фермер хўжалиги раҳбари Д.Муҳаммаджонованинг 2015 йил пахта ҳосилидан 10 фоизлик тўловдан тўланиши лозим бўлган 5 660 470 сўм пул маблағларининг “Сайхунобод пахта тозалаш” акциядорлик жамияти томонидан ўрганиш кунга қадар тўлиқ тўлаб берилмаётганлиги, ушбу қарздорликни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганишда, “Муҳамматжон ўғли Мусо” фермер хўжалиги манфаатида “Сайхунобод пахта тозалаш” АЖдан 10 фоизлик етказиб берилган пахта хом-ашёлари учун 5 660 470  сўм асосий қарз ва 226 410 сўм пеня, жами 5 886 880 сўм пул маблағларини ундириш юзасидан вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Хўжалик судининг 2016 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан “Сайхунобод пахта тозалаш” АЖ ҳисобидан 5 660 470  сўм асосий қарз ва 50 000 сўм пеня, жами 5 710 470 сўм пул маблағи ундириш белгиланди.

 

Мурожаат:

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Сайхунобод туманида фаолият кўрсатаётган “Бегали” фермер хўжалиги раҳбари А.Бегалиевнинг 2016 йил ҳосили учун ажратилган имтиёзли кредит ҳисобидан фермер хўжалигига техникага шина сотиб олиш учун пул маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижаси юзасидан АТБ “Агробанк” Сайхунобод филиалига нисбатан қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида уларга такроран йўл қўймаслик чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома киритилди.

Киритилган тақдимнома ижроси бўйича “Агробанк” АТБ Сайхунобод филиали томонидан “Бегали” фермер хўжалигига техникаларига шиналар сотиб олиш учун жорий йилнинг 28 апрелида 6-сон ҳамда 20 майида 24-сон тўлов топшириқномалари билан жами 1 600 000 сўм тўлаб берилди.

 

Мурожаат:

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан Гулистон шаҳрида фаолият юритаётган “MEGA MEDIA” МЧЖ раҳбарининг “Бахт пахта тозалаш” АЖ ва “Сирдарёпахтасаноат” ҳудудий филиали МЧЖ ўртасида тузилган уч томонлама шартномага асосан бажарилган қурилиш ишлари учун “Сирдарёпахтасаноат” ХБ АЖ томонидан пул маблағи тўланмаётганлигидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси адлия вазири виртуал қабулхонасига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

 

Ўрганишда, “Сирдарёпахтасаноат” худудий филиали МЧЖ ҳисобидан “MEGA MEDIA” МЧЖ фойдасига 155 916 234 сўм асосий қарз ва 64 861 056 сўм пеня, жами 220 777 290 сўм ундириш юзасидан хўжалик судига даъво аризаси киритилиб “MEGA MEDIA” МЧЖ раҳбарининг мурожаати тўлиқ қаноатлантирилди.


Мурожаат:

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан фуқаро О.Жўраевнинг “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Сирдарё филиалидан пеня ундириб беришда амалий ёрдам беришни сўраб бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра, “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Сирдарё филиалидан фуқаро О.Жўраевнинг фойдасига жами 15 676 170 сўм ундириш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво ариза киритилди.

Натижада фуқаро О.Жўраевнинг фойдасига жами 15 676 170 сўм пул маблағи фуқаролик судининг қарори билан тўлиқ ундирилиб мурожаати қаноатлантирилди.

Мурожаат:

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан “Боёвут 150-сон автокорхона” МЧЖ раҳбари Э.Жумаевнинг “Боёвут пахта тозалаш”, “Гулистон пахта тозалаш” ҳамда “Ховосдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятлари ўртасида тузилган шартномалар шартлари бажарилмаётганлигидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонасига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижаси юзасидан “Боёвут 150-сон автокорхона” МЧЖ фойдасига “Боёвут пахта тозалаш” АЖдан 61,4 млн сўм асосий қарз ва 30,7 млн сўм пеня, “Гулистон пахта тозалаш” АЖнинг 119,9 млн сўм асосий қарз ва 59,9 млн сўм пеня, “Ховосдонмаҳсулотлари” АЖнинг 7,9 млн сўм асосий қарз 159 минг сўм жарима, 1,0 млн сўм пеня ундириш бўйича 11.11.2016 йилда Сирдарё вилоят хўжалик судига даъво аризалари киритилди.  

Мурожаат:

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “Оқолтин тола тўқимачи” МЧЖ (келгусида – жамият) раҳбари Г.Маматованинг жамият ва айрим пахта тозалаш акциядорлик жамиятлари ўртасида тузилган шартномалар шартлари пахта тозалаш акциядорлик жамиятлари томонидан бажарилмаётганлигидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонасига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганишда, жамият олдида етказиб берилган маҳсулотга нисбатан “Сардоба пахта тозалаш” АЖнинг 262,8 млн. сўм, “Бахт пахта тозалаш” АЖнинг 141,7 млн. сўм ва “Гулистон пахта тозалаш” АЖнинг 33,1 млн. сўм жами 437,7 млн. сўм қарздорликларни мавжудлиги аниқланиб, “Сардоба пахта тозалаш” АЖдан 262,8 млн. сўм асосий қарз ва 131,4 млн. сўм пеня, “Бахт пахта тозалаш” АЖдан 141,7 млн. сўм асосий қарз ва 70,9 млн. сўм пеня, “Гулистон пахта тозалаш” АЖдан 33,1 млн. сўм асосий қарз ва 16,5 млн. сўм пеняни жамият фойдасига ундириш бўйича 12.10.2016 йилда Сирдарё вилоят хўжалик судига даъво аризалари киритилиб мурожаат тўлиқ қаноатлантирилди.

Сирдарё вилоят хўжалик судининг қарорига асосан “Сардоба пахта тозалаш” АЖдан 262,8 млн. сўм асосий қарз ва 13 млн. сўм пеня, “Бахт пахта тозалаш” АЖдан 141,7 млн. сўм асосий қарз ва 7 млн. сўм пеня, “Гулистон пахта тозалаш” АЖдан 33,1 млн. сўм асосий қарз ва 2 млн. сўм пеня ундириш белгиланди.  


Мурожаат: 

Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Р.Турсунбоевнинг Гулистон шаҳар ҳокимлиги томонидан унга тегишли бўлган Гулистон шаҳар, Янги ҳаёт МФЙ, Ўзбекистон шоҳ кўчасида жойлашган “Соҳил” чойхонаси ва унинг қўшимча қурилмаларини бузганлиги, бироқ етказилган моддий зарарни тўлаб бериш чораларини кўрмаётганлигидан норози Сирдарё вилоят адлия бошқармасига ёзган шикояти ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Гулистон шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан фуқаро Р.Турсунбоевга етказилган 218 130 000 (икки юз ўн саккиз миллион бир юз ўттиз минг) сўм моддий зарарни ундириш бўйича фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Суднинг 2016 йил 15 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг фуқаро Р.Турсунбоев манфаатини кўзлаб, жавобгар Гулистон шаҳар ҳокимлигига нисбатан зарарни ундириш ҳақидаги даъвоси тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгардан фуқаро Р.Турсунбоев фойдасига 218 130 000 (икки юз ўн саккиз миллион бир юз ўттиз минг) сўм моддий зарарни ундириш белгиланди.

Мурожаат: 

Гулистон шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Ҳимоя транс консалтинг сервис” МЧЖ раҳбари А.Негматов жорий йилнинг 16 сентябрь куни “Ўзбеккино” миллий агентлиги Сирдарё вилоят ҳудудий бўлими (кейинги ўринларда – ҳудудий бўлим деб юритилади) билан тузилган шартномага асосан кўрсатилган меҳмонхона хизмати учун ҳудудий бўлим томонидан ҳозирги кунга қадар қарздорлик тўлаб берилмаётганлиги сабабли, уни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб Сирдарё вилоят адлия бошқармасига ариза билан мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

2016 йилнинг 21 сентябрь куни ҳудудий бўлим томонидан шартномага асосан кўрсатилган меҳмонхона хизмати учун юзага келган қарздорлик суммаси “Ҳимоя транс консалтинг сервис” МЧЖга тўлиқ тўлаб берилди ва жамият раҳбари А.Негматовнинг аризаси қаноатлантирилди.


Мурожаат:

Сирдарё туманида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор Д.Рахмоновнинг "Марказий ХДААЙСТФ" корхонаси билан тузилган шартномага асосан ЯТТнинг кўрсатган транспорт хизматлари учун корхона томонидан ўз вақтида ҳақ тўланмасдан келинаётганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

Ўрганишда, "Марказий ХДААЙСТФ" корхонасининг томонлар ўртасида тузилган шартнома шартларини бузгалиги аниқланиб, натижаси бўйича ЯТТ Д.Рахмонов манфаатини кўзлаб Сирдарё вилоят хўжалик судига 65 000 000 сўм асосий қарз, 32 500 000 сўм пеня, жами 97 500 000 сўм қарздорликни ундириш юзасидан даъво аризаси киритилди.

Мурожаат натижаси:

Хўжалик судининг 2016 йил 10 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан, даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан тадбиркор фойдасига 65 000 000 сўм асосий қарз ва 3 250 000 сўм пеня ундирилди.

Мурожаат:

Гулистон шаҳрида фаолият юритаётган “Учлик ишонч савдоси” МЧЖ раҳбари М.Дадаевнинг "Боёвут пахта тазалаш корхонаси” АЖ билан тузилган шартномага асосан кўрсатилган транспорт хизматлари учун АЖ томонидан ўз вақтида ҳақ тўланмасдан келинаётганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида, “Учлик ишонч савдоси” МЧЖ манфаатини кўзлаб Сирдарё вилоят хўжалик судига 51 370 000 сўм асосий қарз, 10 274 000 сўм пеня, жами 61 644 000 сўм қарздорликни ундириш юзасидан даъво аризаси киритилди.

Мурожаат натижаси:

Хўжалик судининг 2016 йил 18 апрелдаги ҳал қилув қарорига асосан, даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан тадбиркор фойдасига 51 370 000 сўм асосий қарз ва 2 054 800 сўм пеня ундирилди.

Мурожаат:

Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2016 йил I ярим йиллик иш режаси ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси Сирдарё вилоят бўлими томонидан текширишларни тайинлаш, ўтказиш ва солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини қўллашда қонунийликка риоя этилиши аҳволи ўрганиб чиқилди.

Ўрганишда, бўлим ходимлари томонидан Гулистон шаҳар деҳқон бозори МЧЖ ҳудудида фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркор Шайзоқова Гулчеҳрага қарашли савдо шаҳобчасида қисқа муддатли текшириш ўтказилганлиги мазкур текшириш натижаси бўйича расмийлаштирилган далолатномада қайд этилишича, дўкон сотувчиси томонидан харидорга сотилган маҳсулотлар учун 7 500 сўмлик харид чеки ёки унга тенглаштирилган тўлов ҳужжатлари берилмаган ҳамда дўконда кирим ҳужжатлари ва сифатини тасдиқловчи сертификатлари мавжуд бўлмаган 21 турдаги товар моддий бойликлар далилий ашё сифатида вақтинча масала ҳал бўлгунга қадар олиб қўйилганлиги тегишли ҳужжатлар асосида аниқланди.

Шундан сўнг, ўтказилган қисқа муддатли текшириш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судига қонуний баҳо бериш учун юборилган. Суднинг қарорига асосан ЯТТ Шайзоқова Гулчеҳра МЖтКнинг 164-моддаси 1-қисми ва 166-моддаси 1-қисми билан ҳуқуқбузар деб топилиб, унга нисбатан маъмурий жарима жазоси тайинланган ҳамда далилий ашё тариқасида олиб қўйилган 232 400 (икки юз ўттиз икки минг тўрт юз) сўмлик 21 турдаги товар-моддий бойликлар давлат фойдасига мусодара қилинган.

Бундан ташқари, Солиқ кодексининг 102, 103-моддалари талабларига асосан кўриб чиқишлик учун Гулистон шаҳар давлат солиқ инспекциясига ҳам юборилган. Инспекция томонидан 2015 йил 7 сентябрь куни мазкур текшириш ҳужжатлари ўрганиб чиқилиб, ЯТТ Шайзоқова Гулчеҳрага нисбатан Солиқ кодексининг 119-моддаси биринчи қисмига асосан 3 552 000 (уч миллион беш юз эллик икки минг) сўм ҳамда шу кодекснинг 114-моддаси биринчи қисмига асосан 232 400 (икки юз ўттиз икки минг тўрт юз), жами 3 834 930 (уч миллион саккиз юз ўттиз тўрт минг тўққиз юз ўттиз) сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бинобарин, 2015 йил 20 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонун асосида Солиқ кодексининг 114-моддаси қўшимча иккинчи қисм билан тўлдирилиб, унга кўра, кирим қилинмаган товарлар қўзғатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ёки жиноят иши доирасида давлат даромадига ўтказилган ҳолатларда молиявий санкция қўлланилмаслиги тўғрисида ўзгартиш киритилган.

Мурожаат натижаси:

Ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё вилоят Хўжалик судига молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги қарорнинг бир қисмини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда 232 400 сўм пул маблағини ЯТТ Шайзакова Гулчеҳрага қайтариш бўйича даъво аризаси киритилган. Суднинг 1 юлдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган. 

Мурожаат:

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан фуқаро Э.Хаитовнинг “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Сирдарё филиалидан пеня ундириб беришда амалий ёрдам беришни сўраб бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра, “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Сирдарё филиалидан фуқаро Э.Хаитовнинг фойдасига жами 15 676 170 сўм ундириш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво ариза киритилди.

Натижада фуқаро Э.Хаитовнинг фойдасига жами 15 676 170 сўм пул маблағи фуқаролик судининг қарори билан тўлиқ ундирилиб мурожаати қаноатлантирилди. 

Мурожаат:

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан “Бахт пахта тозалаш” очиқ акциядорлик жамиятининг акциядори бўлган Е.Дякинанинг 2011-2014 йиллар учун тўланиши лозим бўлган дивиденд пулини ундиришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра, “Бахт пахта тозалаш” очиқ акциядорлик жамият ҳисобидан Е.Дякинанинг фойдасига жами 129750 сўмни ундириш бўйича хўжалик судига даъво ариза киритилди.

Акциядор бўлган Е.Дякинанинг фойдасига жами 129750 сўм пул маблағи хўжалик судининг қарори билан тўлиқ ундирилиб мурожаати қаноатлантирилди.

Мурожаат:

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Сайхунобод тумани А.Темур СИУ ҳудудида фаолият юритаётган “Мухаммаджоно ўғли Мусо” фермер хўжалиги раҳбари Д.Мухаммаджонованинг фермер хўжалиги ер майдонида техника хизмати кўрсатган “Сайхунобод Агротехсервис” МЧЖ томонидан кўп ушлаб қолинган 750 000 сўм пул маблағини фермер хўжалиги хисоб рақамига қайтарилмаётганлиги, мазкур пул маблағини ўтказиб бериш учун 01.01.2014 йилда тузилган солиштирма далолатнома асосида АТ “Санатқурилишбанк” вилоят филиалига инкасса топшириқномаси қўйилган бўлсада, шу кунга қадар ижро этилмаётганлигидан норози бўлиб қилган шикояти ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганишда, “Узсаноатқурилишбанк” Сирдарё минтақавий филиалидан олинган маълумотга асосан “Сайхунобод Агротехсервис” МЧЖ томонидан кўп ушлаб қолинган 750 000 сўм пул маблағини фермер хўжалиги хисоб рақамига қайтариш ҳақида қўйилган инкасса топшириқномасига асосан вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан 24.02.2016 йилда 3-сонли тўлов топшириқномаси асосида фермер хўжалигининг хисоб рақамига 750 000 сўм пул маблағи тўлиқ тўлаб берилиб мурожаати қаноатлантирилди. 

Мурожаат:

Сайхунобод туманида фаолият кўрсатаётган “Кошон бобо” фермер хўжалиги раҳбари С.Мусаевнинг 2015 йил пахта ҳосили хисобидан “Сайхунобод” пахта тозалаш акциядорлик жамиятига (келгусида - жамият) етказиб берилган пахта хом-ашёси учун тўланиши лозим бўлган 10 725 351 сўм пул маблағи шу кунга қадар тўлаб берилмаётганлиги, ушбу қарздорликни пеняси билан ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб Сирдарё вилояти адлия бошқармасига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганишда, “Кошон бобо” фермер хўжалиги билан жамият ўртасида 2015 йил 9 мартда 91-сонли “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация” шартномалари тузилганлиги, тузилган шартноманинг 4.3-бандида якуний ҳисоб китоблар қайта ишлаш натижаларига кўра, тузилган якуний далолатномага мувофиқ 2015 йил пахта ҳосилидан етказиб берилган пахта хом-ашёси учун 2015 йил 31 декабрь кунига қадар амалга оширишлиги кўрсатилган бўлсада, жамият томонидан 2015 йил ҳосилидан етказиб берилган пахта хом-ашёси учун 10 725 351 сўм пул маблағи “Кошон бобо” фермер хўжалиги ҳисоб-рақамига ўтказиб берилмаганлиги аниқланди.

Вилоят хўжалик судининг 2016 йил 10 март кунидаги ҳал қилув қарорига асосан жамият хисобидан “Кошон бобо” фермер хўжалигига 10 725 351 сўм асосий қарз, 1 716 506 сўм пеня, 5 000 минг сўм почта харажатлари жами 12 441 407 сўм маблағи ундириб берилиш тўғрисида суднинг қарори қабул қилинди.

Шунингдек, жамият бош хисобчиси лавозимида ишлаб келаётган М.Нормуродов мансабдор шахс бўла туриб, шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатларини бузиб, қарзни узиш юзасидан чоралар кўрмаганлиги сабабли вилоят хўжалик судининг 2016 йил 10 мартдаги 12-1601/1252-сонли моддий жавобгарликка тортиш тўғрисида хусусий ажрим қабул қилинди. 


Мурожаат:

Анджижон вилоятининг Избоскан туманида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор И.Абдувохидов ТИФ “Миллийбанк” Избоскан туман филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасига кура , адлия органининг аралашуви билан банк муассасаси томонидан тадбиркорга ўз фаолиятини ривожлантириш ва аҳолига дон ва ун маҳсулотларини етказиб бериш учун айланма маблағини шакллантиришга 25 миллион сум миқдорида кредит маблағи ажратилиб берилиб,2015 йилнинг август ойида банк филиалига қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш юзасидан огоҳнома киритилди.

Мурожаат:

Арнасой туманида фаолият юритаётган хусусий тадбиркор Х.Маратова АТ “Агробанк” Арнасой туман филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаганлигидан норози бўлиб “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси: АТ “Агробанк” Арнасой туман филиали фаолиятидан норози булиб қилинган мурожаатни ўрганиш натижаси бўйича 2015 йил 15 декабрда қонун ҳужжатлари бузилишини, уларнинг сабабларини ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди ва тақдимнома натижасига кўра банк рахбарининг буйруғига асосан кредитлаш шўъбаси 1-тоифали мутахассиси Ж.Умировга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Мурожаат:

Хўжайли туманида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор Қалиллаева Зулайха АТБ “Микрокредитбанк” Хўжайли туман филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

АТБ “Микрокредитбанк” Хўжайли туман филиали бошқарувчиси номига адлия органи томонидан тақдимнома киритилиб, якка тадбиркорга 25млн сўм кредит ажратилишига эришилди.

Мурожаат:

Гулистон шаҳрида фаолият юритаётган “Оригинал тайёрлов савдо” МЧЖ раҳбари А.Нуриддинов АТБ “Қишлоқққурилишбанк” Сирдарё вилоят филиали томонидан 145.000.000 сўм кредит маблағи ажратиб берилмаганлиги сабабли пеня ундириб беришни сўраб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Мурожаат ўганиб чиқилиб, адлия органи томонидан 2015 йилнинг май ойида АТБ “Қишлоқққурилишбанк” Сирдарё вилоят филиалига нисбатан 8.700.000 сўм пеня ундириш тўғрисида хўжалик судига даъво ариза билан мурожаат қилинди.

Хўжалик судининг 2015 йил июл ойида чиқарган ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби қаноатлантирилди ва 8.700.000 сўм пул маблағи тадбиркор фойдасига ундирилиши белгиланди.

Мурожааат:

Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган “UZ ASIA TRADE” МЧЖ вакили В.Қундузова Юнусобод тумани ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси ходимлари томонидан таъсис ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиб бермаётганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижада: Адлия органи томонидан Юнусобод тумани ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйҳатдан ўтказиш инспекциясига қонун бузилиши ҳолатларни такрорланмаслигини олдини олиш тўғрисида огоҳнома киритди.

Мурожааат:

Қизилтепа туманида фаолият юритаётган “Қизилтепа чарм пойафзал” МЧЖ қошида “замонавий кушхона” ташкил этиш бўйича лойиха маҳаллий дастурга киритилган бўлиб, унга асосан АТБ “Агробанк” томонидан жамиятга Хитой Халқ Республикасидан йирик ва майда шохли молларни сўйиш технологиясини сотиб олиш учун кредит ажратилиши назарда тутилган бўлсада АТБ “Агробанк” Қизилтепа филиали томонидан кредит маблағларининг ажратилиши пайсалга солинаётганлиги сабабли тадбиркорлик субъекти адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия органининг аралашуви билан АТБ “Агробанк” Қизилтепа филиали томонидан “Қизилтепа чарм пойафзал” МЧЖга 950 млн сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди.

Мурожаат:

Тайлоқ туманида фаолият юритаётган ЯТТ С.Бахронов АТ “Халқ банки” Тайлоқ филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия органининг аралашуви билан мурожаат ижобий ҳал этилиб, АТ “Халқ банки” Тайлоқ филиали томонидан ЯТТ С.Бахроновга 10 миллион сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди.

Мурожаат: Ангор туманида фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркор З.Каримов ер солиғини қишлоқ жойларида тўланиши белгиланган ставкада тўлаб келаётган бўлсада, Ангор туман ДСИ томонидан шаҳар ҳудудида тўланадиган ставка бўйича солиқ қарздорлиги ҳисобланганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”ги мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия органи томонидан Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармасига аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишлари, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди, ушбу тақдимнома натижасига асосан туман ДСИ ходими Б.Хўшбоқовга нисбатан “хайфсан” интизомий жазо қўлланилди.

Мурожаат:

Чортоқ туманидаги “Invest trading plys” МЧЖ раҳбари Х.Дадабаевнинг ТИФ “Миллий банк” Чортоқ туман филиали томонидан кредит маблағлари ажратиб берилмаётганлигидан норози бўлиб, адлия органининг “ишонч телифони”га мурожаат қилган.

Натижаси:

Адлия органининг аралашуви орқали мурожаат ижобий ҳал этилиб, ушбу МЧЖга кредит маблағи ажратилиши таъминланди. 


Мурожаат:

Сирдарё туманида фаолият юритаётган “Азиз она ер” фермер хўжалиги раҳбари А.Ходжаевнинг “Оқолтин дон маҳсулотлари акциядорлик жамиятидан 2015 йилда етказиб берилган ғалла учун тўланиши лозим бўлган 9 437 242 сўм пул маблағи шу кунга қадар тўлаб берилмаётганлиги сабабли ушбу қарздорликни пеняси билан ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб ёзган аризаси тегишли ҳужжатлар асосида ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан “Азиз она ер” фермер хўжалиги манфаатида жамиятга нисбатан вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилган.

Вилоят хўжалик судининг 2015 йил 11 ноябрь кунидаги ҳал қилув қарорига асосан “Оқолтиндонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти ҳисобидан “Азиз она ер” фермер хўжалигига 6 437 242 сўм асосий қарз, 1 500 000 сўм пеня пул маблағи ундириб берилиш тўғрисида суднинг қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Сайхунобод туманидаги “Каркидон” фермер хўжалиги раҳбари Р.Бозоров ва “Иттифоқ” ҚФЙ, Дўстлик маҳалласида яшовчи А.Кўчимовларнинг Сайхунобод туман тендер комиссияси ходимларининг ҳаракатларидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Аниқланишича, тендер танлови ўтказишда амалдаги айрим қонун ҳужжатлари талабларига амал қилинмаган.

Адлия бошқармаси томонидан туман ер ажратиш ва ундан фойдаланишни назорат қилиш комиссиясининг 10.04.2015 йилдаги 7-сонли баённомаси ва туман ҳокимининг 20.05.2015 йилдаги 682-сонли қарорини бекор қилиш юзасидан Сайхунобод туман ҳокимлигига 16.10.2015 йилда тақдимнома киритилди.

Мурожаат натижаси:

Ушбу тақдимнома туман ҳокимлигида муҳокама қилиниб ер ажратиш ва ундан фойдаланишни назорат қилиш комиссиясининг 10.04.2015 йилдаги 7-сонли баённомаси ва туман ҳокимининг 20.05.2015 йилдаги 682-сонли қарори бекор қилиниб мурожаат қаноатлантирилди. 

Мурожаат:

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Сирдарё туманида яшовчи А.Жумаевнинг Сирдарё туман ҳокимининг 2011 йил 30 августдаги 2072-сонли ва 2013 йил 5 мартдаги 564-сонли қарорлари ноқонуний қабул қилинганлиги сабабли бекор қилишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожат қилган.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасида Сирдарё туман ҳокимининг 2011 йил 30 августдаги 2072-сонли ва 2013 йил 5 мартдаги 564-сонли қарорларини бекор қилиш юзасидан вилоят адлия бошқармаси томонидан 2015 йил 1 апрель куни Сирдарё туман ҳокимлигига 09-46/3-сонли тақдимнома киритилган.

Мазкур тақдимнома туман ҳокимлигида муҳоқама қилиниб туман ҳокимининг 2015 йил 8 апрель кунги 895-сонли қарор билан 2011 йил 30 августдаги 2072-сонли ва 2013 йил 5 мартдаги 564-сонли қарорлари бекор қилиниб мурожаат қаноатлантирилган.

Мурожаат:

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Хоразм вилояти Хива туманида фаолият юритаётган “Хива Искандар” МЧЖ раҳбари М.Машариповнинг “Сирдарё Автотеххизмат” МЧЖ билан “Нексия” автомашинаси сотиб олиш ҳақида тузилган шартномага асосан муддати келган бўлсада автомашинани ололмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасида, “Хива Искандар” МЧЖ билан “Сирдарё Автотеххизмат” МЧЖ ўртасида 2014 йил 4 декабрда “Нексия” автомашинаси сотиб олиш тўғрисида 3-114-2014-00430-сонли шартнома тузилган ва шартнома шартларига кўра “Сирдарё Автотеххизмат” МЧЖ 2015 йил 30 март кунига қадар автомашинани етказиб бериш мажбуриятини олганлиги аниқланди.

Вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан мазкур автомашина М.Машариповга 2015 йил 1 апрель куни етказиб берилиши таъминланди ва мурожаати қаноатлантирилди.

Мурожаат:

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Сардоба тумани, Пахтаобод СИУ ҳудудида фаолият юритаётган “Равон” фермер хўжалиги раҳбари И.Саттаровнинг “Пахтаобод пахта тозалаш” АЖ томонидан топширилган пахта хом-ашёси учун 10 фоизлик пул маблағи тўланмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасида фермер хўжалиги манфаатида “Пахтаобод пахта тозалаш” АЖ га нисбатан фермер хўжалигидан бўлган қарздорликни тўлаб бериш юзасидан 2015 йил 16 ферваль куни 09/297-3-сонли тақдимнома киритилди.

Киритилган тақдимномага асосан “Равон” фермер хўжалигига 2014 йил ҳосилидан топширилган пахта хом-ашёси учун 10 фоизлик ҳисобидан жами 20 270 000 сўм пул маблағи тўлиқ тўлаб берилди. Мазкур ҳолат юзасидан “Равон” фермер хўжалигидан бўлган қарздорликни ўз вақтида тўланмаганлиги учун АЖ раисининг 2015 йил 24 февраль кунги 
41-сонли буйруғи билан фермер хўжаликлари билан ишлаш ҳисобчиси В.Қиржигитовга “хайфсан” интизомий жазоси берилган.

Мурожаат:

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Сирдарё тумани Янгиобод СИУ ҳудудидаги “Адиген” фермер хўжалиги раҳбари А.Вейсаловнинг “Бахт пахта тозалаш” АЖ дан 2014 йил пахта ҳосилидан 90 фоизлик 19 919 052 сўм қарздорлик тўлови амалга оширилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш давомида “Бахт пахта тозалаш” АЖ томонидан “Адиген” фермер хўжалиги хисоб рақамига 2014 йил пахта ҳосилидан 90 фоизлик 19 919 052 сўм қарздорлик тўлиқ тўлаб берилди.  

Мурожаат:

Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида фаолият юритаётган “Марказий Осиё Уруғчилик Компанияси” (АҚШ) хорижий корхонаси директори А.Ахмедовнинг корхона билан Сирдарё вилоятидаги “Ислом” фермер хўжалиги ўртасида 2013 йил пахта ҳосили учун тузилган контрактация шартномасига асосан, фермер хўжалиги томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилмаганлиги сабабли мазкур хўжалик ҳисобидан асосий қарз, жарима ва банк фоизи ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

“Марказий Осиё Уруғчилик Компанияси” хорижий корхонаси манфаатида Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги “Ислом” фермер хўжалигидан 26 689 670 сўм асосий қарз, 18 724 764 сўм жарима ва 3 469 657 сўм банк фоизи жами 48 884 091сўм ундириш юзасидан Сирдарё вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Хўжалик судининг 2014 йил 12 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан “Ислом” фермер хўжалиги ҳисобидан “Марказий Осиё Уруғчилик Компанияси” хорижий корхонаси фойдасига 26 689 670 сўм асосий қарз, 10 000 000 сўм жарима ва 3 469 657 сўм банк фоизи жами 40 159 327 сўм ундирилиши белгиланди.  


Мурожаат:

Сирдарё шаҳрида фаолият юритаётган "Сирдарёсавдоқурилишлойиҳа” МЧЖ раҳбари Э.Раджабов адлия бошқармасига мурожаат қилиб, “Иссиқлик манбаи” ИЧБ томонидан 7.343.500 сўм қарздорликни шу кунга қадар тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлган.

Мурожаат натижаси:

Бошқарма томонидан Сирдарёсавдоқурилишлойиҳа” МЧЖ манфаатида “Иссиқлик манбаи” ИЧБга нисбатан 7.343.500 сўм асосий қарз ва 3.671.750 сўм пеня ундириш юзасидан хўжалик судига даъво ариза киритилди. Хўжалик судининг 23.10.2014 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан 7.343.500 сўм асосий қарз ҳамда 700.000 сўм пеня ундирилиши белгиланди.

Мурожаат:

Сайхунобод туманида фаолият кўрсатаётган “Исмоил Дониёр” фермер хўжалиги раҳбари О.Арзиевнинг 2013 йил пахта ҳосили ҳисобидан “Сайхунобод” пахта тозалаш очиқ акциядорлик жамияти (бундан кейин жамият деб юритилади)га етказиб берилган пахта хом-ашёси учун тўланиши лозим бўлган 4 758 000 сўм пул маблағи шу кунга қадар тўлаб берилмаётганлиги, ушбу қарздорликни пеняси билан ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб ёзган аризаси тегишли ҳужжатлар асосида ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганишда, “Исмоил Дониёр” фермер хўжалиги билан жамият ўртасида 2013 йил 14 январда “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация” шартномаси тузилганлиги, тузилган шартномага асосан, етказиб берилган маҳсулотнинг 10 фоизлик қиймати бўйича якуний ҳисоб китоблар қайта ишлаш натижаларига кўра тузилган якуний далолатномага мувофиқ 2014 йил 1 август кунигача амалга оширишлиги кўрсатилган бўлсада, жамият томонидан 4 758 000 сўм пул маблағи шу кунга қадар “Исмоил Дониёр” фермер хўжалиги ҳисоб-рақамига ўтказиб берилмаганлиги аниқланди.

Вилоят адлия бошқармаси томонидан “Исмоил Дониёр” фермер хўжалиги манфаатида жамиятга нисбатан вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилган.

Вилоят хўжалик судининг 2014 йил 15 октябрь кунидаги ҳал қилув қарорига асосан, “Сайхунобод” пахта тозалаш очиқ акциядорлик жамияти хисобидан “Исмоил Дониёр” фермер хўжалигига 4 758 000 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня пул маблағи ундириб бериш тўғрисида суднинг қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Боёвут туманида фаолият юритаётган “Ҳусан Эшбоев” фермер хўжалиги раҳбари Ҳ.Эшбоев томонидан Боёвут туманлараро “Қишлоқхўжаликкимё” филиалига етказиб берилган минерал ўғит ва кимёвий маҳсулотлар учун шартномада белгиланган маблағдан ортиқча тўланган пул маблағини қайтаришни сўраб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Мазкур холат юзасидан ишда тўпланган ҳужжатларга биноан вилоят адлия бошқармасининг аралашуви натижасида “Ҳусан Эшбоев” фермер хўжалигига 1 648 095 сўм пул маблағи қайтариб берилди ва мурожаат қаноатлантирилди.

Мурожаат:

Мирзаобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.Абдурахимовнинг туман ҳокимлигининг 2014 йил 14 апрелдаги 60-сонли ҳамда 30 июндаги 122-сонли фармойишларидан норози бўлиб, ёзган шикояти ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Мурожаатни кўриб чиқиш натижаси бўйича Мирзаобод туман ҳокимлигининг 23.03.2014 йилги 44-фк сонли, 14.04.2014 йилги 60-фк ҳамда 30.06.2014 йилги 122-фк сонли фармойишларни бекор қилиш ҳақида тақдимнома киритилди.

Тақдимнома ижроси 02.10.2014 йилда таъминланиб, туман ҳокимлигининг қонун талабларига зид равишда қабул қилинган фармоийши бекор қилиниб мурожаат қаноатлантирилди.



Мурожаат:

Сирдарё туманида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор Ж.Шариповнинг ОАТБ “Микрокредитбанк” Сирдарё туман филиали томонидан нақд пул маблағлари берилмаётганлигидан норози бўлиб Адлия вазирлигига ёзган аризаси Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Бошқарма ходимларининг амалий ёрдами билан, ОАТБ “Микрокредитбанк” Сирдарё туман филиалига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 5 августдаги “Банклардаги депозит ҳисобварақлардан нақд пул тўловларини узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида”ги ПҚ-147-сонли Қарор талабларига қатъий риоя этиш ҳамда тадбиркор Ж.Шариповни нақд пул билан таъминлаш юзасидан ёзма кўрсатма киритилди.

Ёзма кўрсатмага асосан ОАТБ “Микрокредитбанк” Сирдарё туман филиали томонидан тадбиркорга 5.000.000 сўм нақд пул берилиши таъминланди. 


Мурожаат:

Сирдарё туманида фаолият кўрсатаётган “Ислом Иброҳим Абдуғани” фермер хўжалиги раҳбари Б.Қурбоновнинг 2013 йил пахта ҳосили ҳисобидан “Бахт” пахта тозалаш акциядорлик жамиятига етказиб берилган пахта хом-ашёси учун тўлов шу кунга қадар амлга оширилмаётгналиги, ушбу қарздорликни пеняси билан ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Адлия бошқармаси томонидан “Ислом Иброҳим Абдуғани” фермер хўжалиги манфаатида “Бахт” пахта тозалаш Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятига нисбатан вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилган.

Вилоят хўжалик судининг 2014 йил 16 сентябрь кундаги ҳал қилув қарорига асосан “Бахт” пахта тозалаш Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти ҳисобидан “Ислом Иброҳим Абдуғани” фермер хўжалигига 33 036 982 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня пул маблағи ундириб бериш тўғрисида суднинг қарори қабул қилинди.


Мурожаат:

Гулистон шаҳрида фаолият юритаётган “БАРАКА ТЕКС” хорижий корхонаси раҳбари Д.Қаюмов Тошкент вилоятида фаолият юритаётган “Паркент Газсувқурилиш” МЧЖ билан 2013 йил 27 сентябрь куни тузилган 15-сонли пудрат шартномасига асосан “Буюртмачи” томонидан 2013 йилнинг октябр-декабрь ойларида 30.000.000 сўм ва жорий йилнинг март ойида 35.000.000 сўм жами 65.000.000 сўм пул маблағи “Пудратчи”нинг ҳисоб рақамига олдиндан тўлаб берилган бўлсада, “Паркент Газсувқурилиш” МЧЖ томонидан қурилиш монтаж ишлари бажарилмаганлигини маълум қилиб мурожаат қилган. Шунга асосан, “Паркент Газсувқурилиш” МЧЖ томонидан 65.000.000 сўм пул маблағи тўланмасдан келинаётганлиги сабабли ушбу қарздорликни пеняси билан ундиришда амалий ёрдам сўраган.

Мурожаат натижаси:

Мазкур ҳолат юзасидан “Паркент Газсувқурилиш” МЧЖга нисбатан 65.000.000 сўм асосий қарз ва 32.500.000 сўм пеня ундириш юзасидан Тошкент вилоят Хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Тошкент вилоят Хўжалик судининг 2014 йил 21 августдаги ҳал қилув қарорига асосан “Паркент Газсувқурилиш” МЧЖ ҳисобидан “БАРАКА ТЕКС” хорижий корхонаси фойдасига 65.000.000 сўм асосий қарз ҳамда 8.125.000 сўм пеня ундирилиши белгиланди.

Мурожаат:

Боёвут туманида фаолият кўрсатаётган “Хусан Эшбоев” фермер хўжалиги раҳбари Х.Эшбоевнинг 2011 йил ҳамда 2013 йил пахта ҳосиллари ҳисобидан “Боёвут” пахта тозалаш акциядорлик жамиятига етказиб берилган пахта хом-ашёси учун тўланиши лозим бўлган 11 479 000 сўм пул маблағи шу кунга қадар тўлаб берилмаётганлиги сабабли ушбу қарздорликни пеняси билан ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб ёзган аризаси тегишли ҳужжатлар асосида ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасида, вилоят адлия бошқармаси томонидан “Боёвут” пахта тозалаш акциядорлик жамияти ҳисобидан “Хусан Эшбоев” фермер хўжалиги фойдасига асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисида вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Вилоят хўжалик судининг 2014 йил 25 августдаги ҳал қилув қарорига асосан “Боёвут” пахта тозалаш акциядорлик жамияти ҳисобидан “Хусан Эшбоев” фермер хўжалиги фойдасига 11 479 000 сўм асосий қарз ва 1 126 777 сўм пеня ҳамда 7500 сўм почта харажатлари ундирилиши таъминланди ва фермер хўжалигининг бузилган ҳуқуқларини тиклашга эришилди.

Мурожаат:

Сирдарё тумани Синдаробод СИУ ҳудудида фаолият юритаётган “Отабек Лочин” фермер хўжалиги раҳбари А.Худойбердиевнинг “Сардоба пахта тозалаш” ОАЖ билан тузилган контрактатция шартномасига асосан фермер хўжалигининг жамиятга етказиб берилган пахта хом ашёси учун шартномада белгиланган пул маблағини тўлаб бермаётганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасида, фермер хўжалиги манфаатида Сирдарё вилоят хўжалик судига асосий қарз ҳамда пеня ундиришни сўраб даъво ариза киритилди. Хўжалик судининг 2014 йил 27 илньдаги ҳал қилув қарорига асосан, даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан фермер хўжалиги фойдасига 12.536.458 сўм асосий қарз ва 8.000.000 сўм пеня ундирилиш белгиланди

Мурожаат:

Сайхунобод тумани Султанов СИУда жойлашган “Чехра” фермер хўжалиги раҳбари П.Юлдашевнинг “Марказий Осиё Уруғчилик компанияси” шўъба корхонаси билан тузган контарактация шартномасига асосан етказиб берилган пахта хом ашёси учун шартномада белгиланган пул маблағини тўлаб бермаётганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасида, фермер хўжалиги манфаатида Сирдарё вилоят хўжалик судига асосий қарз ҳамда пеня ундиришни сўраб даъво ариза киритилди. Хўжалик судининг 2014 йил 8 августдаги ҳал қилув қарорига асосан, даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан фермер хўжалиги фойдасига 11.076.884 сўм асосий қарз ва 6.276.980 сўм пеня ундирилиш белгиланди. 


Мурожаат:

Мирзаобод туманида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор Н.Дўстматовнинг “Оқолтиндонмаҳсулотлари” ОАЖ билан тузилган шартномага асосан кўрсатилган транспорт хизматлари учун жамият томонидан ўз вақтида ҳақ тўланмасдан келинаётганлигидан нороз бўлиб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасида, корхона манфаатида Сирдарё вилоят хўжалик судига асосий қарз ҳамда пеня ундиришни сўраб даъво ариза киритилди. Хўжалик судининг 2014 йил 2 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан, даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан тадбиркор фойдасига 64.958.000 сўм асосий қарз ва 2.000.000 сўм пеня ундирилиш белгиланди.

Мурожаат:

Гулистон шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Supper Fortuna” масъулияти чекланган жамияти раҳбари В.Пакнинг “Сувоқова” очиқ акциядорлик жамияти билан тузилган пудрат шартномасига асосан МЧЖ бажарилган қурилиш ишлари учун Андижон вилоят “Сувоқова” ОАЖ томонидан ўз вақтида ҳақ тўланмасдан келинаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати Сирдарё вилоят адлия бошқармасида ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасида, МЧЖ манфаатида Сирдарё вилоят хўжалик судига 164.407.648 сўм асосий қарз ҳамда 82.203.824 сўм пеня ундиришни сўраб даъво ариза киритилди. Хўжалик судининг 2014 йил 11 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан, даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан МЧЖ фойдасига 164.407.648 сўм асосий қарз ва 20.000.000 сўм пеня ундирилиш белгиланди.

Мурожаат:

Гулистон шахридаги “Учлик ишонч савдоси” МЧЖ раҳбари М.Дадаевнинг “Бахт пахта тозалаш” акциядорлик жамияти билан тузилган шартномага асосан МЧЖнинг кўрсатган транспорт хизмати учун “Бахт пахта тозалаш” ОАЖ томонидан ўз вақтида ҳақ тўланмасдан келинганлигидан норози бўлиб қилган мурожат Сирдарё вилоят адлия бошқармасида ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасида, МЧЖ манфаатида Сирдарё вилоят хўжалик судига 60.176.984 сўм асосий қарз ва 30.088.492 сўм пеня ундиришни сўраб даъво ариза киритилди. Хўжалик судининг 2014 йил 14 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан, даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан МЧЖ фойдасига 60.176.984 сўм асосий қарз ва 6.017.698 сўм пеня ундирилиш белгиланди. 


Мурожаат:

Оқолтин туманида фаолият кўрсатаётган “Раим ота” фермер хўжалиги раҳбари А.Ҳакимовнинг 2013 йил пахта хосили ҳисобидан “Бахт” пахта тозалаш акциядорлик жамиятига етказиб берилган пахта хом-ашёси учун тўланиши лозим бўлган 42 381 800 сўм пул маблағи шу кунга қадар тўлаб берилмаётганлиги, ушбу қарздорликни пеняси билан ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб, Сирдарё вилояти адлия бошқармасига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят хўжалик судига “Раим ота” фермер хўжалиги манфаатида “Бахт” пахта тозалаш Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятига нисбатан даъво аризаси киритилди.

Вилоят хўжалик судининг 2014 йил 26 март кунидаги ҳал қилув қарорига асосан, “Бахт” пахта тозалаш Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти хисобидан “Раим ота” фермер хўжалигига 42.503.335 сўм асосий қарз, 6.000.000 сўм пеня, 5000 минг сўм почта харажатлари жами 48 508 335 сўм маблағи ундириб берилиш тўғрисида суднинг қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Оқолтин туманида фаолият кўрсатаётган “Отабек Лочин” фермер хўжалиги раҳбари А.Худойбердиевнинг 2013 йил пахта ҳосили ҳисобидан “Сардоба” пахта тозалаш акциядорлик жамиятига етказиб берилган пахта хом-ашёси учун тўланиши лозим бўлган 22 536 458 сўм пул маблағи шу кунга қадар тўлаб берилмаётганлиги, ушбу қарздорликни пеняси билан ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб, Сирдарё вилояти адлия бошқармасига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят хўжалик судига “Отабек Лочин” фермер хўжалиги манфаатида “Сардоба” пахта тозалаш Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятига нисбатан даъво аризаси киритилган.

Вилоят хўжалик судининг 2014 йил 27 июнь кунидаги ҳал қилув қарорига асосан, “Сардоба” пахта тозалаш Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти ҳисобидан “Отабек Лочин” фермер хўжалигига 12.536.458 сўм асосий қарз, 8 000 000 сўм пеня, 5 000 минг сўм почта харажатлари жами 20 541 458 сўм маблағи ундириб берилиш тўғрисида суднинг қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Фуқаро З.Дўсанованинг Гулистон тиббиёт коллежига ишга тиклашда амалий ёрдам сўраб Сирдарё вилоят адлия бошқармасига қилган мурожаати бошқарма ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганишда фуқаро З.Дўсанова Гулистон тиббиёт коллежида 28.08.2009 йилда тузилган меҳнат шартномасига асосан “Ахборот ресурслари маркази” кутубхоначи лавозимида ишлаб келганлиги, коллеж директорининг 16.01.2012 йилдадаги 8-Ш-1-сонли буйруғи билан З.Дўсановага хомиладорлик ва туғиш таътили берилганлиги аниқланди. Бироқ, З.Дўсанова бола парваришлаш таътилида бўлган даврда коллеж диреторининг 2014 йил 15 январдаги 3-Ш-3-сонли “Штат қисқартириш тўғрисида”ги буйруғи билан огоҳлантирилмасдан ноқонуний равишда эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлиги аниқланди.

Бошқарма томонидан “Қонун ҳужжатлари бузулишини, уларнинг сабабларини ҳамда бунга олиб келган шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида ”Гулистон тиббиёт коллежига тақдимнома киритилди ва фуқаро З.Дўсанова 14-Ш-4-сонли буйруқ билан ўз иш жойига тикланди.


Мурожаат:

Ховос туманида фаолият кўрсатаётган “Тўйчи Мамаюсуф” фермер хўжалиги раҳбари М.Тўйчиевнинг 2011 йил пахта ҳосили ҳисобидан “Пахтаобод” пахта тозалаш акциядорлик жамиятига етказиб берилган пахта хом-ашёси учун тўланиши лозим бўлган 3 410 579 сўм пул маблағи шу кунга қадар тўлаб берилмаётганлиги, ушбу қарздорликни пеняси билан ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб Сирдарё вилояти адлия бошқармасига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан “Тўйчи Мамаюсуф” фермер хўжалиги манфаатида “Пахтаобод” пахта тозалаш Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятига нисбатан вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилган.

“Пахтаобод” пахта тозалаш Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти ҳисобидан “Тўйчи Мамаюсуф” фермер хўжалигига 3 410 579 сўм асосий қарз, 1 705 289 сўм пеня, 5 000 минг сўм почта харажатлари жами 9 465 617 сўм маблағи ундириб берилиш тўғрисида вилоят хўжалик судининг суднинг қарори қабул қилинди.

Мурожаат:

Янгиер шаҳар Бинокор маҳалласида яшовчи фуқаро К.Комиловнинг Гулистон шаҳридаги “Гулистон мадад” қурилиш фирмаси раҳбари билан оғзаки келишувга асосан бажарган ишларининг хизмат хаққини ундириб беришни сўраб адлия бошқармасига ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганишда, “Гулистон мадад қурилиш” МЧЖ раҳбарияти билан тузилган оғзаки келишувга асосан фуқаро К.Комилов томондан сув ва канализация қувурлари тортиб ўрнатилганлиги, бажарилган ишлар учун ҳисоб-китоблар қисман амалга оширилганлиги аниқланди.

Вилоят адлия бошқармаси аралашуви билан 4.500.000 сўм пул маблағи фуқаро К.Комиловга тўлиқ олиб берилиб, ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли “Гулистон мадад қурилиш” МЧЖ раҳбарияти қонун талабларига риоя қилиши зарурлиги хусусида огоҳлантирилди. 


Мурожаат:

Оқолтин туманида фаолият кўрсатаётган “Фарҳод Ёдгор Хилол” фермер хўжалиги раҳбари Ф.Ёдгоровнинг ОАТБ “Агробанк” Оқолтин филиали томонидан банк билан фермер хўжалиги ўртасида кредит шартномаси мавжуд бўлсада, белгиланган 175.500.000 сўм кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб адлия бошқармасига ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасида ОАТБ “Агробанк” Оқолтин филиали билан “Фарҳод Ёдгор Хилол” фермер хўжалиги ўртасида 2013 йил 5 февралда тузилган 16-сонли кредит шартномаси шартларини таъминлаш ҳамда фермер хўжалигининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш чораларини кўриш, қонунбузилишига йўл қўйган ҳодимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида ОАТБ “Агробанк” Сирдарё вилоят бошқармасига тақдимнома киритилди. Киритилган тақдимномага асосан фермер хўжалигига кредит шартномасида белгиланган МТЗ 1221.2-русумли қишлоқ хўжалиги техникаси ва 1 дона плуг сотиб олиш учун кредит маблағи ажратилди.

Шунингдек, ушбу тақдимномага асосан ОАТБ “Агробанк” Оқолтин филиалининг икки нафар ходимига “хайфсан” интизомий жазоси берилди.

Мурожаат:

Сардоба туманида фаолият кўрсатаётган “Нурли Ифор Сиймоси” хусусий корхонаси раҳбари М.Азимовнинг ОАТБ “Агробанк” Сардоба филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб Адлия вазирлигига қилган мурожаати вилоят адлия бошқармасида ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганишда, “Нурли Ифор Сиймоси” хусусий корхонаси раҳбари М.Азимов айланма маблағни тўлдириш учун 20.000.000 сўм миқдорида кредит ажратишни сўраб банкка мурожаат қилганлиги аниқланди.

Ўрганиш натижасида, ОАТБ “Агробанк” Сирдарё вилоят бошқармасига айбдор шахсларнинг интизомий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш тўғрисида киритилган тақдимномага асосан ОАТБ “Агробанк” Сардоба филиали кредит бўлими мутахассиси У.Шилдебаевага “хайфсан” жазоси қўлланилди.

Бундан ташқари, ОАТБ “Агробанк” Сардоба филиали бошқарувчиси Ш.Жабборовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 2411-моддаси 1-қисми билан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомага мувофиқ, жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг 2013 йил 27 декабрдаги қарорига асосан, мансабдорга нисбатан МЖтКнинг 2411-моддаси 1-қисми билан энг кам иш ҳақининг 10 баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди. 


Мурожаат:

Сайхунобод туманида фаолият кўрсатаётган “Ширинбой ўғли Саттор” фермер хўжалиги раҳбари М.Шараповнинг 2013 йил ғалла ҳосили ҳисобидан “Оқолтиндонмаҳсулотлари” ОАЖ акциядорлик жамиятига етказиб берилган ғалланинг 10.507.840 сўм пул маблағларининг шартномада белгиланган муддатдан кечиктириб тўланганлиги сабабли пеняни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб ёзган аризаси тегишли ҳужжатлар асосида ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганишда, Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “Ширинбой ўғли Саттор” фермер хўжалиги манфаатида “Оқолтиндонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятига нисбатан вилоят хўжалик судига 2014 йил 20 январь куни даъво аризаси киритилган.

Вилоят хўжалик судининг 2014 йил 17 февраль кунидаги ҳал қилув қарорига асосан “Оқолтиндонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти ҳисобидан “Ширинбой ўғли Саттор” фермер хўжалигига тўлови кечиктирилган 514 460 сўм пеня ундириб берилиш тўғрисида суднинг қарори қабул қилинди.


Мурожаат;

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Гулистон шаҳар 1-мавзеда яшовчи фуқаро С.Ғофуров ва бошқаларнинг 2013 йил 28 октябрдаги “Диёрбек Файз” хусусий корхонасидан бажарилган ишлар учун хизмат ҳақини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

Натижаси;

Ўрганишда “Диёрбек Файз” хусусий корхонаси билан Қишлоқ қурилиш инвест ИК Сирдарё филиали ўртасида Гулистон шаҳридан 4.5 км масофада жойлашган Зарбдор массивида 10 та якка тартибдаги уйларни қуриш тўғрисида шартнома тузилганлиги аниқланди.

Шартнома шартларига кўра С.Ғофуров, У.Избосаров ва Ғ.Ибраимовлар фойдасига “Диёрбек Файз” хусусий корхонаси ҳисобидан 500.000 сўм қарз суммасини ундириш тўғрисида Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судига даъво аризаси киритилди. Даъво аризаси суд томонидан кўриб чиқилиб, тўлиқ қаноатлантирилди.

Мурожаат;

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Гулистон шаҳар 2-мавзеда яшовчи фуқаро Д.Юлдашеванинг Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Гулистон шаҳар бўлими томонидан унинг марҳум турмуш ўртоғи Актам Юлдашевга компенсация пуллари ўз вақтида берилмаганлиги сабабли унинг вафоти оқибатида зарар етказилганлигини билдириб бошқарманинг “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Натижаси;

Ўрганишда Гулистон шаҳар бўлими ҳисобидан компенсация пулларини ўз вақтида берилмаганлиги оқибатида етказилган 134.7000 сўм зарарни ундириш тўғрисида Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво аризаси киритилди. Даъво аризаси суд томонидан кўриб чиқилиб, тўлиқ қаноатлантирилди.  


Мурожаат:

Ховос туманида фаолият кўрсатаётган “Сайхун” фермер хўжалиги раҳбари С.Юлдашев 2011 йил пахта ҳосилидан 100 фоизлик тўловдан 14 990 663 сўм хамда 2012 йил пахта ҳосилидан 100 фоизлик тўловдан тўланиши лозим бўлган 47 461 002 сўм жами 62 451 665 сўм пул маблағларининг “Гулистон” пахта тозалаш Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти томонидан ўрганиш кунга қадар тўлиқ тўлаб берилмаётганлиги, ушбу қарздорликни пеняси билан ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб Сирдарё вилояти адлия бошқармасига мурожаат қилди.

Мурожаат натижаси:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан “Сайхун” фермер хўжалиги манфаатида “Гулистон” пахта тозалаш Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятига нисбатан вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилган. Вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан кейин, жамият томонидан 23 510 000 сўм пул маблағи тўлаб берилган.

Вилоят хўжалик судининг 2014 йил 13 январь кунидаги ҳал қилув қарорига асосан “Гулистон” пахта тозалаш Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти хисобидан “Сайхун” фермер хўжалигига қолган 38 941 665 сўм асосий қарз, 3 800 000 сўм пеня жами 42 741 665 сўм маблағи ундириб берилиш тўғрисида суднинг қарори қабул қилинди. 


Мурожаат:

Оқолтин туманида фаолият кўрсатаётган “Достон Қаххор” фермер хўжалиги раҳбари А.Қодиров 2012 йил пахта ҳосилидан 10 фоизлик тўловдан тўланиши лозим бўлган 8 460 617 сўм пул маблағларини “Сардоба” пахта тозалаш Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти томонидан ўрганиш кунга қадар тўлиқ тўлаб берилмаётганлиги, ушбу қарздорликни пеняси билан ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб Сирдарё вилояти адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан “Достон Қаҳҳор” фермер хўжалиги манфаатида “Сардоба” пахта тозалаш Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятига нисбатан вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилган.

Вилоят хўжалик судининг 2013 йил 26 ноябрь кунидаги ҳал қилув қарорига асосан “Сардоба” пахта тозалаш Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти хисобидан “Достон Қаххор” фермер хўжалигига 8 460 617 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня ҳамда 5 000 минг сўм почта харажатлари жами 9 465 617 сўм маблағи ундириб берилиш тўғрисида суднинг қарори чиқарилган.

Мурожаат:

Гулистон шаҳар Акушерлик Комплекси бош шифокори Н.Алимбобоева ариза билан мурожаат қилиб, “Аракс Термиз” хусусий корхонаси 2 дона кондиционер етказиб бермаётганлиги сабабли, тўланган пул маблағини ундиришда амалий ёрдам сўраб Сирдарё вилояти адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Гулистон шаҳар Акушерлик Комплекси манфаатида “Аракс Термиз” хусусий корхонасига нисбатан Сурхондарё вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилган.

Сурхондарё вилоят хўжалик судининг 2013 йил 20 декабрь кунидаги ҳал қилув қарорига асосан “Аракс Термиз” хусусий корхонаси ҳисобидан Гулистон шаҳар Акушерлик Комплексига 414 105 сўм асосий қарз, 938 672 сўм жарима ҳамда 5 000 минг сўм почта харажатлари жами 1 357 777 сўм пул маблағи ундириб берилиш тўғрисида суднинг қарори чиқарилган. 


Мурожаат:

Сайхунобод туманида фаолият юритаётган “Марказий Осиё Уруғчилик Компанияси” хорижий корхонаси директори А.Ахмедовнинг корхона билан Гулистон туманидаги “Орол Неъматлари” ва “Олтинкўл сирли саҳовати” фермер хўжаликлари ўртасида 2013 йил пахта ҳосили учун тузилган контрактация шартномасига асосан, хўжаликлар томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан “Марказий Осиё Уруғчилик Компанияси” хорижий корхонаси манфаатида “Орол Неъматлари” фермер хўжалигидан 7 387 800 сўм асосий қарз, 8 530 431 сўм жарима ва 440 226 сўм банк фоизи ҳамда “Олтинкўл сирли саҳовати” фермер хўжалигидан 96 120 000 сўм асосий қарз, 70 305 750 сўм жарима ва 4 076 541 сўм банк фоизи суммаларини ундириш юзасидан Сирдарё вилоят хўжалик судига даъво аризалари киритилди.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарорларига асосан “Орол неъматлари” фермер хўжалиги ҳисобидан 7 387 800 сўм асосий қарз ва 1 279 564 сўм жарима, 440 226 сўм банк фоизи, шунингдек, “Олтинкўл сирли саҳовати” фермер хўжалиги ҳисобидан 96 120 000 сўм асосий қарз, 10 305 250 сўм жарима ва 4 076 541 сўм банк фоизи суммалари “Марказий Осиё Уруғчилик Компанияси” хорижий корхонаси фойдасига ундирилиши белгиланди. 


Мурожаат:

Сирдарё туманида фаолият кўрсатаётган “Ашир ота ўғиллари” фермер хўжалиги раҳбари О.Бердибеков, 2011 йил пахта ҳосилидан 10 фоизлик тўловдан 2 598 129 сўм хамда 2012 йил пахта ҳосилидан 100 фоизлик тўловдан тўланиши лозим бўлган 8 456 028 сўм, жами 11 054 157 сўм пул маблағларининг “Сайхунобод” пахта тозалаш Очиқ турдаги хиссадорлик жамияти томонидан ўрганиш кунга қадар тўлиқ тўлаб берилмаганлиги, ушбу қарздорликни пеняси билан ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан “Ашир ота ўғиллари” фермер хўжалиги манфаатида “Сайхунобод” пахта тозалаш Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятига нисбатан вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилган.

Вилоят хўжалик судининг 2013 йил 27 сентябрь кунидаги ҳал қилув қарорига асосан “Сайхунобод” пахта тозалаш Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти хисобидан “Ашир ота ўғиллари” фермер хўжалигига 11 154 157 сўм асосий қарз, 500 000 сўм пеня жами 11 654 157 сўм маблағи ундириб берилиш тўғрисида суднинг қарори қабул қилинди.


Мурожаат:

“BEKTIMIROV ZUFAR” фермер хўжалиги раҳбари И.Тўхтаров 2012 йил пахта ҳосилидан 100 фоизлик тўловдан тўланиши лозим бўлган 18 313 542 сўм пул маблағларининг “Сардоба” пахта тозалаш Очиқ турдаги хиссадорлик жамияти томонидан ўрганиш кунга қадар тўлиқ тўлаб берилмаганлиги, ушбу қарздорликни пеняси билан ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб Сирдарё вилояти адлия бошқармасига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан “BEKTIMIROV ZUFAR” фермер хўжалиги манфаатида “Сардоба” пахта тозалаш Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти ҳисобидан 18 313 542 сўм асосий қарз ва 3 479 434 сўм пеня ундириш юзасидан вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Вилоят хўжалик судининг 2013 йил 9 сентябр кунидаги ҳал қилув қарорига асосан “Сардоба” пахта тозалаш Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти хисобидан “BEKTIMIROV ZUFAR” фермер хўжалиги фойдасига асосий қарз 18 313 542 сўм ҳамда 1 000 000 сўм пеня жами 19 313 542 сўм маблағи ундириб берилиш тўғрисида суднинг қарори қабул қилинди.


Мурожаат:

Гулистон шаҳрида фаолият юритаётган “GUL-REN-TEKS” қўшма корхонаси раҳбари У.Рахматовнинг Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган “Тўқимачи БОБОТЕКС” МЧЖ билан тузилган шартномага кўра қўшма корхона томонидан етказиб берилган маҳсулот учун “Тўқимачи БОБОТЕКС” МЧЖ томонидан 44 027 700 сўм пул маблағи тўланмасдан келинаётганлиги сабабли ушбу қарздорликни пеняси билан ундиришда амалий ёрдам сўраб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Мазкур ҳолат юзасидан “Тўқимачи БОБОТЕКС” МЧЖга нисбатан 44 027 700 сўм асосий қарз ва 22 016 850 сўм пеня ундириш юзасидан Тошкент шаҳар Хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Тошкен шаҳар Хўжалик судининг ҳал қилув қарорига асосан “Тўқимачи БОБОТЕКС” МЧЖ ҳисобидан “GUL-REN-TEKS” қўшма корхонаси фойдасига 44 027 700 сўм асосий қарз ҳамда 8 805 540 сўм пеня ундирилиши белгиланди.


Мурожаат:

Оқолтин туманида фаолият кўрсатаётган “Фарход Ёдгор Хилол” фермер хўжалиги раҳбари Ф.Ёдгоровнинг ОАТБ “Агробанк” Сардоба филиали томонидан банк билан фермер хўжалиги ўртасида кредит шартномаси мавжуд бўлсада, белгиланган 175.500.000 сўм кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасида “ОАТБ “Агробанк” Сардоба филиали билан “Фарход Ёдгор Хилол” фермер хўжалиги ўртасида 2013 йил 5 февралда тузилган 16-сонли кредит шартномаси шартларини таъминлаш ҳамда фермер хўжалигининг бузилган ҳуқуларини тиклаш чораларини кўриш, қонунбузилишга йўл қўйган ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида ОАТБ “Агробанк” Сирдарё вилоят бошқармасига тақдимнома киритилди.

Киритилган тақдимномага асосан фермер хўжалигига кредит шартномасида белгиланган МТЗ 1221.2-русумли қишлоқ хўжалиги техникаси ва 1 дона плуг сотиб олиш учун кредит маблағи ажратилди.

Шунингдек, ушбу тақдимномага асосан ОАТБ “Агробанк” Сардоба филиалининг 2 нафар ходимига “хайфсан” интизомий жазоси берилди. 


Мурожаат:

Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида фаолият юритаётган “Марказий Осиё Уруғчилик Компанияси” (АҚШ) хорижий корхонаси директори А.Ахмедовнинг корхона билан Тошкент вилоятидаги “Хайрулло” фермер хўжалиги ўртасида 2011 йил пахта ҳосили учун тузилган контрактация шартномасига асосан, фермер хўжалиги томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилмаганлиги сабабли мазкур хўжалик ҳисобидан асосий қарз ва жарима ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

“Марказий Осиё Уруғчилик Компанияси” хорижий корхонаси манфаатида Тошкент вилояти Чиноз туманидаги “Хайрулло” фермер хўжалигидан 4 865 000 сўм асосий қарз, 2 432 700 сўм жарима ва 56 987 400 сўм бой берилган фойдани ундириш юзасидан Тошкент вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарорига асосан “Хайрулло” фермер хўжалиги ҳисобидан “Марказий Осиё Уруғчилик Компанияси” хорижий корхонаси фойдасига 4 865 000 сўм асосий қарз ва 2 432 700 сўм жарима суммалари ундирилиши белгиланди.


Мурожаат:

Сайхунобод туманида фаолият кўрсатаётган “DONA BLANKA” фермер хўжалиги раҳбари Т.Умурзоковнинг 2012 йил пахта ҳосилидан 90 фоизлик тўловдан тўланиши лозим бўлган 22.711.158 сўм пул маблағларини “Пахтаобод” пахта тозалаш Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти томонидан тўлиқ тўлаб берилмаётганлиги, ушбу қарздорликни пеняси билан ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

“DONA BLANKA” фермер хўжалиги манфаатида “Сайхунобод” пахта тозалаш Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятига нисбатан 90 фоизлик етказиб берилган пахта хом-ашёлари учун асосий қарз ва пеня пул маблағларини ундириш юзасидан вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилди.

Хўжалик судининг 2013 йил 16 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан “Сайхунобод” пахта тозалаш Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти ҳисобидан 22.711.158 сўм асосий қарз ва 5.000.000 сўм пеня жами 27.711.158 сўм пул маблағи ундириб бериш тўғрисида суднинг қарори қабул қилинди.


Мурожаат:

Ховос туманида фаолият кўрсатаётган “Омад” фермер хўжалиги раҳбари О.Гофурованинг 2012 йил пахта ҳосилидан 90 фоизлик тўловдан тўланиши лозим бўлган 13.020.966 сўм пул маблағларини “Пахтаобод” пахта тозалаш Очиқ турдаги хиссадорлик жамияти томонидан тўлиқ тўлаб берилмаётганлиги, ушбу қарздорликни пеняси билан ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Адлия бошқармаси томонидан “Омад” фермер хўжалиги манфаатида “Пахтаобод” пахта тозалаш Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятига нисбатан 90 фоизлик етказиб берилган пахта хом-ашёлари учун асосий қарз ва пеня маблағларини ундириш юзасидан вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилди.

Хўжалик судининг 2013 йил 3 июндаги ҳал қилув қарорига асосан “Пахтаобод” пахта тозалаш Очиқ турдаги хиссадорлик жамияти ҳисобидан 2.196.966 сўм асосий қарз ва 2.600.000 сўм пеня жами 4.796.966 сўм пул маблағи ундириб берилиш тўғрисида суднинг қарори қабул қилинди.


Мурожаат:

Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида фаолият юритаётган “Марказий Осиё Уруғчилик Компанияси” (АҚШ) хорижий корхонаси директори А.Ахмедовнинг корхона билан Тошкент вилоятидаги “Самар” фермер хўжалиги ўртасида 2011 йил пахта ҳосили учун тузилган контрактация шартномасига асосан, фермер хўжалиги томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилмаганлиги сабабли мазкур хўжалик ҳисобидан асосий қарз ва жарима ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

“Марказий Осиё Уруғчилик Компанияси” хорижий корхонаси манфаатида Тошкент вилояти Чиноз туманидаги “Самар” фермер хўжалигидан асосий қарз, бой берилган фойдани ундириш юзасидан Тошкент вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарорига асосан, “Самар” фермер хўжалиги ҳисобидан “Марказий Осиё Уруғчилик Компанияси” хорижий корхонаси фойдасига 7.837.300 сўм асосий қарз ва 3.918.700 сўм жарима суммалари ундирилиши белгиланди.


Мурожаат:

Вилоят адлия бошқармасига Сайхунобод туманида жойлашган “Сайхун янги кўприги” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Ахмедов 2012 йил пахта ҳосилидан тўланиши лозим бўлган пул маблағларини “Сайхун” пахта тозалаш ОАЖ томонидан тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасида “Сайхун” пахта тозалаш ОАЖ га талабнома юборилди. Ушбу талабномага асосан “Сайхун янги кўприги” фермер хўжалиги ҳисобига 1.000.000 сўм ўтказиб берилди. Қолган 5.771.000 сўм пул маблағини “Сайхун” пахта тозалаш ОАЖ хисобида маблағ бўлмаганлиги сабабли тўлаш қобилияти йўқлигини маълум қилди.

“Сайхун янги кўприги” фермер хўжалиги манфаатида “Сайхун” пахта тозалаш ОАЖ 90 фоизлик етказиб берилган пахта хом-ашёлари учун 5.771.000 асосий қарз ва пеня 2.936.156 сўм пул маблағларини ундириш юзасидан вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилди.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарорига асосан “Сайхун” пахта тозалаш ОАЖ ҳисобидан 5.771.000 сўм асосий қарз ҳамда 880.000 сўм пеня ундириш тўғрисида суднинг қарори қабул қилинди.


Мурожаат:

Боёвут туманида фаолият кўрсатаётган “Фаёд” фермер хўжалиги раҳбари Б.Эргашевнинг 2011 йил пахта ҳосилидан 10 фоизлик тўловдан ҳамда 2012 йил пахта ҳосилидан 90 фоизлик тўловдан тўланиши лозим бўлган пул маблағларини “Боёвут” пахта тозалаш Очиқ турдаги хиссадорлик жамияти томонидан ўрганши кунига қадар тўлиқ тўлаб берилмаётганлиги, ушбу қарздорликни пеняси билан ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб вилоят адлия бошқамасига мурожаат қилган.

Натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра, “Фаёд” фермер хўжалиги манфаатига “Боёвут” пахта тозалаш Очиқ турдаги хиссадорлик жамияти 10 фоизлик ва 90 фоизлик етказиб берилган пахта хом-ашёлари учун асосий қарз ва пеня ундириш юзасидан адлия бошқармаси томонидан вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилди.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарорига асосан “Боёвут” пахта тозалаш Очиқ турдаги хиссадорлик жамияти ҳисобидан 18.375.000 сўм асосий қарз ва 1.107.957 сўм пеня жами 19.482.957 сўм пул маблағи ундириб берилиш тўғрисида суднинг қарори қабул қилинди.


Мурожаат:

Вилоят адлия бошқармасига Боёвут туманида фаолият кўрсатаётган “Нодира Комил” фермер хўжалиги раҳбари К.Ачиловнинг 2011 йил пахта ҳосилидан 10 фоизлик тўловдан ҳамда 2011 йил пахта ҳосилидан 90 фоизлик тўловдан тўланиши лозим бўлган пул маблағларини “Бахт” пахта тозалаш Очиқ турдаги хиссадорлик жамияти томонидан ўрганиш кунига қадар тўлиқ тўлаб берилмаётганлиги, ушбу қарздорликни пеняси билан ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Натижаси:

“Нодира Комил” фермер хўжалиги манфаатида “Бахт” пахта тозалаш Очиқ турдаги хиссадорлик жамияти 10 фоизлик ва 90 фоизлик етказиб берилган пахта хом-ашёлари учун асосий қазр ва пеня ундириш юзасидан вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилди.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарорига асосан “Бахт” пахта тозалаш Очиқ турдаги хиссадорлик жамияти ҳисобидан 9.054.877 сўм асосий қарз ва 2.000.000 сўм пеня жами 11.054.877 сўм пул маблағи ундириб берилиш тўғрисида суднинг қарори қабул қилинди. 


Мурожаат:

Сирдарё шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Сирдарё Принт” МЧЖ раҳбари Б.Т.Якубов “Сирдарё Принт” МЧЖ ҳамда Сардоба пахта тозалаш Очиқ акциядорлик жамияти ўртасида полиграфия маҳсулотларини тайёрлаш ва етказиб бериш бўйича шартнома имзоланганлиги, шартномага асосан етказиб берилган полиграфия махсулотлар учун 2884000 сўм пул маблағи тўлиқ тўлаб берилмаётганлиги, ушбу қарздорликни пеняси билан ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси:

Ўрганишда, “Сирдарё Принт” МЧЖ манфаатида Сардоба пахта тозалаш Очиқ акциядорлик жамиятига етказиб берилган полиграфия маҳсулотлари учун асосий қарз 2884000 сўм ва пеняси 1442000 сўм пул маблағларини ундириш юзасидан вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилди.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарорига асосан, Сардоба пахта тозалаш Очиқ акциядорлик жамияти ҳисобидан 2884000 сўм асосий қарз ва 721 000 сўм пеня жами 3605000 сўм пул маблағи ундириб берилиши белгиланди. 


Мурожаат:

Сирдарё туманида фаолият кўрсатаётган “Нур Аланга” фермер хўжалиги раҳбари А.Нажибаев 2011 йил пахта ҳосили тўловидан 2435000 сўм хамда 2012 йил пахта ҳосилидан 90 фоизлик тўловдан тўланиши лозим бўлган 2786041 сўм пул маблағларининг “Бахт” пахта тозалаш Очиқ турдаги хиссадорлик жамияти томонидан ўрганиш кунга қадар тўлиқ тўлаб берилмаётганлиги, ушбу қарздорликни пеняси билан ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганишда, Адлия бошқармаси томонидан “Нур Аланга” фермер хўжалиги манфаатида “Бахт” пахта тозалаш Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти 10 фоизлик ва 90 фоизлик етказиб берилган пахта хом-ашёлари учун 5221041 асосий қазр ва пеня 1529532 сўм пул маблағларини ундириш юзасидан вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилди.

Хўжалик судининг 2013 йил 4 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан, “Бахт” пахта тозалаш Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти ҳисобидан 5221041 сўм асосий қарз ва 650 000 сўм пеня жами 5871041 сўм пул маблағи ундириб берилиш тўғрисида суднинг қарори қабул қилинди.


Мурожаат:

Худди шундай, Сирдарё туманида фаолият кўрсатаётган “Лочин Руслан” фермер хўжалиги раҳбари М.Қўшвақов 2011 йил пахта ҳосилидан 10 фоизлик тўловдан 837000 сўм хамда 2012 йил пахта ҳосилидан 90 фоизлик тўловдан тўланиши лозим бўлган 12787000 сўм пул маблағларининг “Бахт” пахта тозалаш Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти томонидан ўрганиш кунга қадар тўлиқ тўлаб берилмаётганлиги, ушбу қарздорликни пеняси билан ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганишда “Лочин Руслан” фермер хўжалиги манфаатида “Бахт” пахта тозалаш Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти ҳ етказиб берилган пахта хом-ашёлари учун 13 624 000 асосий қазр ва пеня 1850644 сўм пул маблағларини ундириш юзасидан вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилди.

Хўжалик судининг 2013 йил 4 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан “Бахт” пахта тозалаш Очиқ турдаги хиссадорлик жамияти ҳисобидан 13624000 сўм асосий қарз ва 740000 сўм пеня жами 14364000 сўм пул маблағи ундириб берилиш тўғрисида суднинг қарори қабул қилинди. 


Мурожаат:

Гулистон шаҳрида фаолият кўрсатаётган “SOHIL UMMON BARAKA” МЧЖ раҳбари А.Хаджаевнинг “Сардоба ТЙХПТФК” корхонаси билан тузилган шартномага асосан кўрсатилган транспорт хизмати учун корхона томонидан ўз вақтида ҳақ тўланмаётганлигиданн норози бўлиб ёзган аризаси Сирдарё вилоят адлия бошқармасида ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасида “SOHIL UMMON BARAKA” МЧЖ фойдасига асосий қарз ҳамда пеня жами ундириш тўғрисида вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди. Иш судда курилиб, суднинг ҳал қилув қарорига асосан, корхона ҳисобидан “SOHIL UMMON BARAKA” МЧЖ фойдасига 121.259.403 сўм асосий қарз, 4.147.066 сўм пеня жами 125.406.469 сўм ундирилди.


Мурожаат:

Гулистон шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Орзу Савдо Сервис” хусусий корхонаси раҳбари У.Қодировнинг “Сирдарёпахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмаси билан тузилган шартномага асосан кўрсатилган транспорт хизмати учун бирлашма томонидан ўз вақтида ҳақ тўланмасдан келинганлигидан норози бўлиб, “Ишонч телефони”га қилган мурожаати адлия бошқармасида ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра, “Орзу Савдо Сервис” хусусий корхонаси манфаатини кўзлаб “Сирдарёпахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмасидан асосий қарз, пеня ундириш тўғрисида вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди. Иш судда кўрилиб, бирлшама ҳисобидан “Орзу Савдо Сервис” хусусий корхонаси фойдасига 130.500.000 сўм асосий қарз, 970.000 сўм пеня жами 131.470.000 сўм ундириш тўғрисида суднинг қарори чиқарилди.


Мурожаат:

Сайхунобод туманида фаолият кўрсатаётган “Муҳаммаджон ўғли Мусо” фермер хўжалиги раҳбари М.Уринбоев пахта ҳосилидан 10 фоизлик тўловдан тўланиши лозим бўлган 4.424.000 сўмлик пул маблағининг “Сайхунобод” пахта тозалаш корхонаси томонидан ўрганиш кунга қадар тўлиқ тўлаб берилмаётганлиги, ушбу қарздорликни пеняси билан ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб адлия бошқармасига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганишда, “Муҳаммаджон ўғли Мусо” фермер хўжалиги манфаатида “Сайхунобод” пахта тозалаш корхонаси 10 фоизлик етказиб берилган пахта хом-ашёси учун асосий қарз ва пеня пул маблағини ундириш юзасидан вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилди.

Хўжалик судининг 2013 йил 7 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан, “Сайхунобод” пахта тозалаш корхонаси ҳисобидан 4.424.000 сўм асосий қарз ва 2.212.000 сўм пеня жами 6.636.000 сўм пул маблағи ундириб берилиш тўғрисида суднинг қарори қабул қилинди.


Мурожаат:

Сирдарё туманида фаолият кўрсатаётган “Қодир ота” фермер хўжалиги раҳбари М.Алимардонов пахта хом-ашёси учун тўланиши лозим бўлган 7.766.601 сўм пул маблағининг “Бахт” пахта тозалаш корхонаси томонидан тўлаб берилмаётганлиги сабабли, пеняси билан ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб адлия бошқармасига ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

Мурожаат натижаси:

Адлия бошқармаси томонидан “Қодир ота” фермер хўжалиги раҳбари М.Алимардоновнинг манфаатида “Бахт” пахта тозалаш корхонаси ҳисобидан асосий қарз ҳамда пеня пул маблағини ундириш юзасидан хўжалик судига даъво ариза киритилди. Хўжалик судининг 2013 йил 7 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан “Бахт” пахта тозалаш корхонаси ҳисобидан 4.737.989 сўм асосий қарз ва 2.000.000 сўм пеня ундириш тўғрисида суднинг қарори қабул қилинди. 


Мурожаат;

Ховос тумани “Чаманзор” маҳалласида яшовчи фуқаро Р.ТўраевХовос туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси томонидан ойлик иш ҳақлари берилмаётганлигини билдириб, ушбу масалада амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси;

Вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро Р.Тўраевга корхонадан 1.000.000 (бир миллион) сўм иш ҳақи ундирилди. Бундан ташқари, корхонанинг қолган 3.048.933 сўм қарздорлиги бўйича адлия бошқармаси томонидан Р.Тўраевнинг манфаатини кўзлаб, фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво аризаси киритилди.


Мурожаат;

Гулистон тумани Бешбулоқ СИУ Ўзбекистон маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Сувонов“Сирдарёавтотеххизмат” МЧЖ томонидан шартномага асосан, 2013 йил 31 январга қадар оқ (GAZ) рангли “Кобольт” автомашинасини етказиб бериши лозим бўлсада, бугунги кунга қадар етказиб берилмаганлигидан норози бўлиб, ушбу масалада амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

Мурожаат натижаси;

Вилоят адлия бошқармаси томонидан Ш.Сувоновнинг манфаатида “Шартнома шартларини бажармаганлик учун “Сирдарёавтотеххизмат” МЧЖ ҳисобидан фуқаро фойдасига 92.925 (тўқсон икки минг тўққиз юз йигирма беш) сўм пеняни ундириш ҳамда жавобгар “Сирдарёавтотеххизмат” МЧЖ ҳисобидан фуқаро Ш.Сувонов фойдасига 100 000 (юз минг) маънавий зарар ундириш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво ариза киритилди.   


Мурожаат:

Ховос туманида фаолият кўрсатаётган “Порлоқ Юлдуз келажаги” фермер хўжалиги раҳбари Р.Юлдашев ариза билан мурожаат қилиб Гулистон пахта тозалаш корхонасидан пул маблағини ундиришда амалий ёрдам сўраган.


Мурожаат натижаси: 

Мурожаат қўриб чиқилиб, бошқарма томонидан Гулистон пахта тозалаш корхонасидан “Порлоқ Юлдуз келажаги” фермер хўжалиги фойдасига жами 2 629 145 сўм пул маблағини ундиришни сўраб вилоят Хўжалик судига даъво ариза киритилди.

Хўжалик судининг 2012 йил 17 феврал кунидаги ҳал қилув қарорига асосан фермер хўжалиги фойдасига 2 364 349 сўм асосий қарз ва 52 960 сўм пеня, жами 2 417 309 сўм ундириб берилди.


Мурожаат:

Оқолтин туманида фаолият кўрсатаётган “Камол-Ислом-Абдулла” фермер хўжалиги раҳбари С.Гадаев “Оқолтин туман ем бирлашмаси” МЧЖ томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан фермер хўжалиги олдида 3 151 280 сўм миқдорида қарздор эканлиги боис, ушбу пул маблағини ундириб бериш юзасидан ёзган аризаси ўрганиб чиқилиб, “Оқолтин туман ем бирлашмаси” МЧЖ га нисбатан “Камол-Ислом-Абдулла” фермер хўжалиги манфаатида жами 4 143 908 сўмга даъво ариза киритилди.


Мурожаат натижаси:

Хўжалик судининг 2012 йил 5 июнь кунидаги ҳал қилув қарорига асосан фермер хўжалиги фойдасига 3 151 280 сўм асосий қарз ва 300 000 сўм пеня, жами 3 451 280 сўм ундириб берилди.



Мурожаат:

Оқолтин туманидаги “Хусан Азиз Нуриддин” фермер хўжалиги раҳбари Т.Султоновнинг Сардоба пахта тозалаш корхонаси АЖдан пул маблағини ундиришда амалий ёрдам сўраб ёзган аризасига асосан фермер хўжалиги манфаатида жами 2 062 629 сўмни ундириш бўйича судга даъво ариза киритилди.


Мурожаат натижаси:

Хўжалик судининг 2012 йил 21 майдаги ҳал қилув қарорига асосан фермер хўжалиги фойдасига 1 072 101 сўм асосий қарз ва 500 000 сўм пеня, жами 1 572 101 сўм ундириб берилди.


Мурожаат:

Гулистон шахрида фаолият кўрсатиб келаётган “Қишлоққурилишинвест” ихтисослаштирилган шўъба инжиниринг компанияси директори Ш.Хонназаров “Пантера сервис хамкор” хусусий корхонаси билан уй-жой қуриш бўйича шартнома тузганлигини, лекин корхона томонидан “Қишлоққурилишинвест” комраниясига қурилиш лозим бўлган уй-жойни битириб топширмаганлиги ва бунинг учун корхонадан пеня ундиришда амалий ёрдам бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган.


Мурожаат натижаси:

Аризани ўрганиш жараёнида, ҳақиқатдан ҳам “Қишлоққурилишинвест” ихтисослаштирилган шўъба инжиниринг компанияси билан “Пантера сервис хамкор” хусусий корхонаси уй-жой қуриш шартнома тузганлиги, лекин корхона томонидан шу кунга қадар уй-жой битириб топширмаганлиги маълум бўлганлиги учун вилоят Хўжалик судига “Қишлоққурилишинвест” комранияси манфаатини кўзлаб 6 161 400 сўм пеня ундиришни сўраб даъво ариза киритилди.

Хўжалик судининг 2012 йил 9 март кунидаги ҳал қилув қарорига асосан “Пантера сервис хамкор” хусусий корхонаси ҳисобидан “Қишлоққурилишинвест” ихтисослаштирилган шўъба инжиниринг компанияси фойдасига 1 232 280 сўм пеня ундирилиб берилди.



Мурожаат:

Сардоба тумани Пахтаобод СИУ ҳудудида фаолият юритаётган “Озод ўлка майдони” фермер хўжалигининг ишончли вакили О.Эгамбердиевнинг “Озод ўлка майдони” фермер хўжалигининг Сардоба туман ҳокимлиги томонидан 2012 йил давлатга бошоқли дон сотиш юзасидан қарорининг навларни жойлаштириш режасида “Озод ўлка майдони” фермер хўжалигининг ғалла ҳосилдорлиги юқори қўйилганлиги сабабли, ҳосилдорликни камайтиришда қонуний ёрдам бериш ҳақидаги аризаси ўрганиб чиқилди.


Мурожаат натижаси: 

Ўрганиш натижасида, Сардоба туман ҳокимининг 2012 йил давлатга бошоқли дон сотиш юзасидан қабул қилган 2012 йил 3 январь кунги 01-сонли қарорининг навларни жойлаштириш режаси, яъни 1-сонли иловадаги “Озод ўлка майдони” фермер хўжалигига тааллуқли бўлган қисмини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда “Озод ўлка майдони” фермер хўжалиги билан “Ховосдонмаҳсулотлари” ҲЖ ўртасида 2012 йил 25 март куни тузилган 195-сонли шартноманинг 1.1-бандига ўзгартириш киритиб, бошоқли дон миқдорини 28,8 тонна қилиб белгилаш тўғрисида 2012 йилнинг 17 май куни судга даъво ариза киритилди.

Хўжалик судининг 2012 йил 8 июнь кунидаги ҳал қилув қарорига асосан даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилиб, Сардоба туман ҳокимининг 2012 йил давлатга бошоқли дон сотиш юзасидан қабул қилган 2012 йил 3 январь кунги 01-сонли қарорининг навларни жойлаштириш режаси, яъни 1-сонли иловадаги “Озод ўлка майдони” фермер хўжалигига тааллуқли бўлган қисми ҳақиқий эмас деб топилиб, “Озод ўлка майдони” фермер хўжалиги билан “Ховосдонмаҳсулотлари” ҲЖ ўртасида 2012 йил 25 март куни тузилган 195-сонли шартноманинг 1.1-бандига ўзгартириш киритилди ва бошоқли дон миқдори 28,8 тонна қилиб белгиланди.



Мурожаат:

Сирдарё вилояти Боёвут туманида фаолият юритаётган “Мурод” фермер ҳўжалиги раҳбари Н.Муродов 2012 йил 2 аперель Сирдарё вилояти адлия бошқармаси “Ишонч телефонига” мурожаат этиб, “Боёвут” пахта тозалаш корхонаси АЖдан 2011 йил хосили учун етказиб берилган пахта хом-ашёси учун тўланиши лозим бўлган 90 фоиз пул маблағини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраган.


Мурожаат натижаси:

Мурожаат ўрганиш натижасида, “Боёвут” пахта тозалаш корхонаси АЖ га нисбатан “Мурод” фермер ҳўжалиги манфаатида 21 728 424 сўм асоси қарз ва 8 952 142 сўм пеня , жами 30 680 566 сўм ундириш бўйича вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Хўжалик судининг 2012 йил 4 май кунидаги ҳал қилув қарорига асосан “Мурод” фермер хўжалиги фойдасига 21 126 000 сўм асосий қарз, 1 790 428 сўм пеня, жами 22 916 428 сўм ундириб берилди.


Мурожаат:

Сирдарё вилояти Боёвут туманида фаолият юритаётган “Како” фермер ҳўжалиги раҳбари Х.Муродов 2012 йил 2 аперель Сирдарё вилояти адлия бошқармаси “Ишонч телефонига” мурожаат этиб, “Боёвут” пахта тозалаш корхонаси АЖдан 2011 йил хосили учун етказиб берилган пахта хом-ашёси учун тўланиши лозим бўлган 90 фоиз пул маблағини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраган.


Мурожаат натижаси:


Мурожаат ўрганиш асосида, “Боёвут” пахта тозалаш корхонаси АЖ га нисбатан “Како” фермер ҳўжалиги манфаатида 30 853 662 сўм асосий қарз, 12 711 745 сўм пеня, жами 43 565 407 сўм ундириш бўйича вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Хўжалиги судининг 2012 йил 4 май кунидаги ҳал қилув қарорига асосан 25 854 000 сўм асосий қарз, 2 542 349 сўм пеня, жами 28 396 349 сўм ундириб берилди.


Мурожаат:

Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Андижон СИУ худудида фаолият кўрсатаётган “Олимжон Зокиржон” фермер ҳўжалиги раиси С.Элмуродов 2012 йил 31 май вилояти адлия бошқармасининг “Ишонч телефонига” мурожаат этиб, “Гулистон нефт базаси” унитар корхонасидан ёнилғи мойлаш материалларини олишда тўсқинликларга учраётганлигидан норози эканлигини билдирган.


Мурожаат натижаси:

Мурожаат ўрганиш асосида, адлия бошқармаси ходимларининг амалий ёрдами билан Оқолтин тумани Андижон СИУ худудида фаолият кўрсатаётган “Олимжон Зокиржон” фермер ҳўжалиги раиси С.Элмуродовга “Гулистон нефт базаси” унитар корхонасидан ёнилғи мойлаш материаллари билан тўлиқ таъминланди ва мурожаат қаноатлантирилди.



Мурожаат:

Гулистон шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Гулистон Мадад қурилиш” хусусий корхонаси раҳбари Ю.Карабаевнинг “Боёвут пахта тозалаш” ОТХЖбилан тузилган пудрат шартномасига асосан бажарилган қурилиш ишлари учун жамият томонидан ўз вақтида ҳақ тўланмасдан келинганлигидан норози эканлигини билдирган.


Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасида “Гулистон Мадад қурилиш” хусусий корхонаси фойдасига 694.923.609 сўм асосий қарз ҳамда 347.461.804 сўм пеня жами 1.042.385.413сўмни ундириш тўғрисида вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди. Иш судда курилиб, суднинг қарорига асосан жамият ҳисобидан “Гулистон Мадад қурилиш” хусусий корхонаси фойдасига 194.923.609 сўм асосий қарз, 104.238.541 пеня жами 299.162.150 сўм ундирилди.



Мурожаат:

Сайхунобод туманида фаолият кўрсатаётган “Навбаҳор” фермер хўжалиги раҳбари А.Нуриддиновнинг “Оқолтиндонмаҳсулотлари” АЖтомонидан 2011 йил ғалла ҳосилидан топширилган уруғлик буғдой учун тўланиши лозим бўлган пул маблағларини ҳозирги кунга қадар белгиланган устама (топширилган уруғлик бўғдой учун) бўйича тўлашдан асоссиз бош тортаётганлигидан норози эканлигини билдирган.


Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасида “Навбаҳор” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб “Оқолтиндонмаҳсулотлари” АЖдан 48.747.296 сўм асосий қарз, 24.469.856 сўм пеня жами 73.217.152 сўм ундириш тўғрисида вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди. Иш судда кўрилиб, жамият хисобидан “Навбаҳор” фермер хўжалиги фойдасига 25.604.817 сўм асосий қарз, 2.560.000 сўм пеня жами 28.164.817 сўм ундириш тўғрисида суднинг қарори чиқарилди.



Мурожаат:

Боёвут туманида фаолият кўрсатаётган “Сайхун” фермер хўжалиги раҳбари А.Жуманазаровнинг “Марказий Осиё уруғчилик компанияси” шўъба корхонаси билан 2010 йил учун пахта хом ашёси етказиб бериш тўғрисида тузилган контрактация шартномасига асосан етказиб берилган маҳсулот учун корхона томонидан ўз вақтида ҳақ тўланмасдан келинганлигидан норози бўлиб, “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.


Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасида “Сайхун” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб “Марказий Осиё уруғчилик компанияси” шўъба корхонасидан 18.453.863 сўм асосий қарз, 9.226.931 сўм пеня жами 27.680.794 сўм ундириш тўғрисида вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди. Иш судда кўрилиб, корхона ҳисобидан “Сайхун” фермер хўжалиги фойдасига 15.730.513 сўм асосий қарз, 4.613.465 сўм пеня жами 20.343.978 сўм ундириш тўғрисида суднинг қарори чиқарилди.



Мурожаат:

Гулистон шаҳрида фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркор У.Болиевнинг “Сирдарёпахтасаноат” ХАБбилан тузилган шартномага асосан кўрсатилган транспорт хизмати учун бирлашма томонидан ўз вақтида ҳақ тўланмасдан келинганлигидан норози эканлигини билдирган


Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасида ЯТТ У.Болиевнинг фойдасига 50.000.000 сўм асосий қарз ҳамда 4.460.000 сўм пеня жами 54.600.000сўмни ундириш тўғрисида вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди. Иш судда курилиб, суднинг қарорига асосан Сирдарёпахтасаноат” ХАБ ҳисобидан ЯТТ У.Болиев фойдасига 50.000.000 сўм асосий қарз, 2.500.000 пеня жами 52.500.500 сўм ундирилди.



Мурожаат:

Ховос туманида фаолият кўрсатаётган “Шухрат” фермер хўжалиги раҳбари А.Бобобековнинг “Гулистон пахта тозалаш” ОТХЖ билан тузилган шартномага асосан кўрсатилган транспорт хизмати учун жамият томонидан ўз вақтида ҳақ тўланмасдан келинганлигидан норози бўлиб, “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.


Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасида “Шухрат” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб “Гулистон пахта тозалаш” ОТХЖдан 12.243.000 сўм асосий қарз, 6.121.500 сўм пеня жами 18.364.500 сўм ундириш тўғрисида вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди. Иш судда кўрилиб, жамият ҳисобидан “Шухрат” фермер хўжалиги фойдасига 12.243.000 сўм асосий қарз, 3.060.750 сўм пеня жами 15.303.750 сўм ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилди.



Мурожаат:

Фуқаро Ғ.Пирматовнинг Гулистон Деҳқон бозори МЧЖ ҳисобидан дўкон сотиб олиш учун тўлаган 11.500.000 сўм пул маблағини қайтариб олишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.


Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижалари бўйича Гулистон Деҳқон бозори МЧЖ ҳисобидан дўкон сотиб олиш учун тўланган 11.500.000 сўм пул маблағини ундириш тўғрисида фуқаролик судига даъво аризаси киритилди. Даъво аризаси суд томонидан кўриб чиқилиб тўлиқ қаноатланирилди.



Мурожаат:

Фуқаро А.Қодирқуловнинг Боёвут тумани Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимининг пенсиясини камайтириш ва ортиқча тўловни қайтариш тўғрисидаги қарорини бекор қилишда ҳамда хўжалик томонидан берилган иш ҳақи маълумотномасини ҳақиқий деб топишда амалий ёрдам беришликни сўраб мурожаат қилган.


Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижалари бўйича қарорни бекор қилиш ҳамда иш ҳақи маълумотномасини ҳақиқий деб топиш тўғрисида Боёвут туманлараро судига даъво аризаси киритилди. Даъво аризаси суд томонидан кўриб чиқилиб тўлиқ қаноатланирилди.


Мурожаат:

Фуқаро Н.Бойбекованинг меҳнат дафтарчасига исми нотўғри ёзилганлигини, ҳамда меҳнат дафтарчасига фамилияси ўзгарганлиги тўғрисида киритилган ёзувда никоҳ гувоҳномасининг берилган санаси киритилманлигини кўрсатиб, ушбу масалада амалий ёрдам беришликни сўраб мурожаат қилган.


Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижалари бўйича юридик фактни белгилаш бўйича фуқаролик ишлари бўйича судига даъво аризаси киртилиб, киритилган даъво ариза суд томонидан тўлиқ қаноатлантирилди.



Мурожаат:

Фуқаро Д.Азизованинг Сирдарё Оқ-олтин тола МЧЖдан ноқонуний ишдан бўшатилганлигини ва ишга тиклашда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.


Мурожаат натижаси:

Шикоят бўйича жойига чиқиб ўрганиш ўтказилди, фуқаро Д.Азизованинг ноқонуний ишдан бўшатилганлиги боис, бекор юрган кунлари учун 98.000 сўм компенсация пуллари ундириб берилди.



Мурожаат:

Фуқаро Д.Ишчанова бошқарманинг “Ишонч телефони”га газ босими пасайиб кетганлигини билдириб Гулистоншаҳаргаз филиалига қилган мурожаатлари эътиборсиз қолаётганлиги ва газ босимини кўпайтириб беришда амалий ёрдам беришликни сўраб мурожаат қилган.


Мурожаат натижаси:

Мурожаати ўрганиб чиқилиб, газ босими кўпайтирилиб берилди.



Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi