Давлат дастури юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида

Аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши ва уни тарбиялаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, жисмоний ва маънавий баркамол ёш авлодни вояга етказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди.

Қарорнинг ҳаётга тадбиқ этишда, аввало репродуктив сўзининг мазмун ва моҳиятини билишлигимиз лозим.

Репродуктив lot.re–“тикланиш,такрорланиш” маъносида, produco – “яратаман” деган маъноларни англатади..

Илк бора Репродуктив саломатлик-ибораси 1994 йил Қоҳирада вужудга келган.

Репродуктив саломатликни муҳофаза қилишнинг 12 та тамойили мавжуддир.

1.Хавфсиз ҳомиладорлик;

2.Бехатар туғруқ;

3.“Чилла” давридаги малакали ёрдам;

4.Абортнинг олдини олиш;

5.Туғруқлар оралиғини 2-3 йил сақлаш;

6.Замонавий контрацептив воситалар ҳақида аҳолига кенг маълумот бериш;

7.Хавфсиз ҳомиладорлик;

8.ЙОЮК –(жинсий йўллар орқали юқадиган касаллик) ОИТВ (одам иммунитет танқислик вируси) нинг олдини олиш;

9.Саратон ва саратон олди ҳолатининг олдини олиш;

10.Чақалоқни “кўкрак сути” билан эмизиш бўйича тарғибот қилиш;

11.Оналик ва болаликни мухофазаси;

12.Ўсмирлар репродуктив саломатлиги ва жинсий тарбияси.

Қариндош-уруғлар ўртасида никоҳ, эрта ҳомиладорлик, алкоголь, наркотик моддаларни истеъмол қилиш, чекиш ва унинг ҳомилага таъсири, экология ва ижтимоий ҳолат репродуктив саломатликка салбий таъсир кўрсатувчи омиллар сирасига киради.

Қариндошлар орасидаги никоҳдан туғилган фарзандларга турли неврологик хасталиклар, руҳий бузилишлар жумладан, шизофрения ва эпилепсия, қандли диабет, мигрень касалликлари, карлик ва гунглик, альбинизм моддалар алмашинувининг бузилиши, витилиго касалликлари учрайди.

Бундан ташқари Қариндошлар ўртасидаги никоҳда нафақат наслий хасталиклар, балки бола ташлаш, ўлик бола туғиш, туғма нуқсонлар кузатилади.

Оила –муқаддас қўрғон. Бу қўрғонга қадам қўяётган қиз-йигит соғлом турмуш асослари ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги Қарори ижроси ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан мунтазам бажарилиб бу борада аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга ошрилиб келинмоқда. Жорий йилнинг 28 апрель кунига қадар 3 та радиода, 3 та веб сайтда, 2 та газетада чиқишлар қилиниб, жойларда 32 маротаба учрашув ҳамда давра суҳбатлари ўтказилди.

Ҳусусан, Янгиер шаҳар “А.Жомий” маҳалласида шаҳар ФҲДЁ бўлими мудири Р.Батырова “Ахолининг репродуктив саломатлигини янада мустахкамлаш, соғлом бола туғилиши ва уни тарбиялаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, жисмоний ва маънавий баркамол ёш авлодни вояга етказиш” мавзусида, Сирдарё туман педагогика коллежида туман ФҲДЁ бўлими М.Акрамова “Репродуктив саломатлик ва уни амалга оширишда оиланинг роли” мавзусида, Гулистон шаҳар 15-сонли умумтаълим мактабида, 22 апрель куни Гулистон шаҳар қурилиш касб-ҳунар коллежида Гулистон шаҳар Никоҳ уйи мудираси Г.Расулова, шаҳар ФҲДЁ бўлими мудири Р.Уролова, вилоят ФҲДЁ архиви мудири З.Саттаровалар “Репродуктив маданият ва никоҳ ёши” мавзусида, Сайхунобод туман “Шодлик” маҳалласида “Репродуктив саломатлик, никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти” мавзусида Сайхунобод туман ФҲДЁ бўлими мудири Д.Шамсиева, Сирдарё туман, Бахт шахар “Тадбиркорлар” маҳалласида “Репродуктив саломатлик ва оилада тиббий маданият” мавзусида Сирдарё туман 2-сон ФҲДЁ бўлими мудири М.Каримова, Боёвут туман касб-ҳунар коллежида “Репродуктив маданият ва никоҳ ёши” мавзусида туман ФҲДЁ бўлими мудираси Л.Муратовалар томонидан давра суҳбатлари ўтказилди.

Амалга оширилаётган бу каби саъй-ҳаракатлар туфайли кейинги йилларда оилаларнинг бузилиб кетиши, ёлғиз оналик ёки оталикни белгилаш, эрта турмушга чиқиш ҳолатлари камаймоқда.

Р.Баходиров, Сирдарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими  


Рўйҳатга қайтиш