2016 йил – “Соғлом она ва бола йили”

Жаҳон ҳамжамиятининг 2015 йил рейтинглари бўйича мамлакатимиз оналар ва болалар ўлимининг камлиги, перинетал соҳадаги ривожланиш кўрсаткичи бўйича, хуллас, она ва болалар парвариши кўрсаткичлари юзасидан жаҳондаги 192 та давлатдан олдинги 10 та давлат рейтингига эришилди ва бу албатта юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мазкур соҳадаги одилона сиёсатисамараси ҳисобланади.

Мустақиллик йилларидаги тараққиётимизнинг 6 йилини айнан она ва болалар саломатлик йили деб эълон қилиниши ва мазкур соҳадаги ислоҳотлар натижасиулароқ санаб ўтилган ютуқга эришилди деб ҳисоблайман. Хусусан, 1999 йилни “Аёллар йили”, 2000 йилни “Соғлом авлод йили”, 2001 йили “Оналар ва болалар йили”, 2008 йилни “Ёшлар йили”, 2010 йилни “Баркамол авлод йили”, 2014 йилни “Соғлом бола йили” ва ниҳоят жорий йилдаги “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилиниши.

Юртбошимиз томонидан белгилаб берилган мезонларнинг бош ғояси, бу аввалом бор, жамиятимизда оналик ва болаликни хар томонлама ҳимоя қилиш, оилаларда соғлом муҳитни кучайтириш, уларнинг иқтисодий ва маънавий асосларини мустаҳкамлаш орқали, соғлом авлодни вояга етказишдир.

Ўтган йиллар давомида юртбошимизнинг сайи харакатлари билан оналар ва болалар саломатлигини асраш учун соғлиқни сақлаш тизимида кенг қамровли ислохатлар амалга оширилиб, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси кучайтирилди.

Юртбошимиз мамлакатимизда оналар ва болалар саломатлигини асрашга хизмат қиладиган замонавий тиббиёт муассасалари фаолият юритаётган бўлсада, уларнинг моддий-техник базасини янада мустахкамлаш, уларга дунёга машхур замонавий асбоб ускуналарни ўрнатиш ва энг аввало малакали кадрлар билан таъмишлаш устувор вазифа қилиб олиниши лозимлигини таъкидладилар.

Жамиятимизда оналик ва болалик хар томонлама ҳимоя қилинаётганлиги, 2013 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг халқаро семпозиумида ташкилот раиси ва иштирокчилари ўз маърузаларида мамлакатимизда қуриб битказилган оналар ва болалар саломатлигини асрашга хизмат қилувчи замонавий скрининг ва перинатал, аёллар тиббий консультация марказлари, туғруқхона комплекслари, гинекология ва патронаж хизматлари, қишлоқ врачлик пункларида бўлишиб, у ердаги оналар ва болалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, ўзларининг юксак баҳоларини беришганлигини, тахсинга сазовор ишлар қилинганлигини, бу ишларга рахбарлик қилган юртбошимизга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Мамлакатимизда бўлғуси келин-куёвларни никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтказишда, улар билан ҳуқуқий-тарғибот ишларини олиб бориб, тиббий кўрикдан ўтказишдан асосий мақсад, соғлом оила қуриш, соғлом болани дунёга келтириш билан боғлиқ.

Давлатимиз ривожида оналар ва болалар саломатлигининг юқорида санаб ўтилган моддий таъминоти билан бирга, уларнинг ҳуқуқий кафолатларига ҳам эътибор кучайтирилди.

Жумладан, мамлакатимизнинг таълим тизимини изчиллик билан ислоҳ қилиш ва бу соҳадаги давлат сиёсатини мустаҳкамлаш борасида 1997 йил 29 августда қабул қилинган “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги ва “Таълим тўғрисида”ги қонунлари тарихий қадам бўлди. Мазкур қонуннинг 3-моддасида таълим соҳасида давлат сиёсатининг асосий принциплари, хусусан, таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги шунингдек умумий ўрта ва ўрта-махсус касб-ҳунар таълимининг мажбурийлиги белгиланди.

Давлатимиз раҳбарининг узоқ ва давомли мақсадларни кўзда тутадиган концептуал ғоялари асосида ишлаб чиқилган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ижросини таъминлаш жараёнида, 9 йиллик умумтаълим мактаб босқичини ва 3 йиллик ўрта махсус, касб-ҳунар таълим босқичини ўз ичига олган, мамлакатимизнинг ривожланиб бораётган ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини юқори малакали кадрлар билан таъминлашнинг улуксиз таълим тизими яратилди. Шу асосда юртимизда 12 йиллик умумий мажбурий бепул таълим тизими жорий этилди.

Таъкидлаш керакки, таълим тизими ислоҳ қилиниши билан бирга, таълим муассасаларининг моддий-техника базаси ҳам хар томонлама мустаҳкамланди.

Ёшларни соғлом турмуш тарзи асосида тарбиялаш, оммавий спортни ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси таъсис этилди. Юртимизнинг барча ҳудудларида, ҳатто олис қишлоқларимизда ҳам спорт анжомлари билан жихозланган замонавий спорт мажмуалари, муҳташам спорт саройлари, стадионлар, жисмоний тарбияга ихтисослашган мактаблар барпо этилди. Ўқувчи ва талабаларнинг уч босқичли “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” республика мусобақалари мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

Юртбошимиз томонидан таъкидлаганидек, “Ниманики ўз олдимизга мақсад қилиб қўймайлик, қандай буюк ишларни амалга оширишга интилмайлик, барча олийжаноб ҳаракатларимизнинг негизида, барча эзгу ниятларимизнинг замирида фарзандларимизни ҳам жисмонан, ҳам маънавий жаҳатдан соғлом қилиб ўстириш, уларнинг бахту саодати, фаровон келажагини кўриш, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган авлодни тарбиялаш орзуси мужассамдир”.

Н.Бадалов, Гулистон шаҳар 4-сон ДНИ нотариуси 


Рўйҳатга қайтиш