Соғлом она ва бола – мамлакатимиз таянчи

Президентимизнинг юртимизда камолга етиб келаётган ёш авлод ҳақида айтган шундай сўзлари бор: “Фарзандларимиз, ёшларимиз бизнинг нафақат ишончимиз ва келажагимиз, ёшларимиз бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучидир”. Айни шундай эътибор ва ғамхўрлик туфайли мамлакатимизда ёшларга беқиёс имкониятлар яратиб берилган. Уларнинг бахти ҳам, фахри ҳам ана шунда.

Халқимиз азал-азалдан фарзандларининг жисмоний ва маънавий жиҳатдан соғлом бўлиб, жамиятда муносиб ўрин эгаллашини олий мақсад, деб билади. Мамлакатимиз истиқлолга эришгач, ана шу эзгу ният том маънода ижобатини топди. Зеро, Президентимизнинг “Соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш – келажаги буюк давлат пойдеворини қуриш, дунёда ўзимизга юксак обрў эгаллаш демакдир”, дея айтган фикри дастуриламалга айланиб, шу асосда ҳаётга татбиқ этилаётган изчил саъй-ҳаракатлар юксак самараларини кўрсатмоқда. Айни шу максадда йилларга муайян ном берилиши муносабати билан қабул қилинаётган давлат дастурларида ҳам эртамиз эгаларининг манфаатлари алоҳида эътиборга олинаяпти. Жорий йилнинг юртимизда “Соғлом она ва бола йили” деб номлангани бунинг яққол тасдиғидир.

Давлат дастурида белгиланганидек ёшларнинг эрта турмушга чиқишнинг олдини олишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Дастур ижроси юзасидан вилоятимизда ҳам эрта никоҳни олдини олиш борасида маҳалларда, таълим муассасаларида ҳамда ташкилотларда масъул ходимлар иштирокида тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, Янгиер шаҳар ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан белгиланган режа-тадбирларга кўра, ташкил этилаётган ушбу мавзудаги тадбирлар ҳам ўз самарасини бераётир. Рақамларда ифодалайдиган булсак, жорий йил бошидан бери 212 та фарзандлар туғилиши қайд қилинган. Уларнинг 114 нафарини ўғил, 98 нафарини эса қиз болалар ташкил этди. Шунингдек, келин куёвлардан иборат 52 жуфтликка оила қуришлари учун никох гувохномаси топширилди. Шуниси қувонарлики, гувохнома олишга келган хар икки холатда хам фуқароларнинг кўзларида севинч, юзларида мамнунлик балқиб турганлигига гувох булганмиз. Демак, мана шунинг узидан хам билса буладики, халқимиз оилани муқаддас, фарзандни азиз-авлоднинг давомчиси сифатида хисоблайди.Уларнинг она ва бола саломатлиги – юртнинг таянчи, келажаги порлоқ бўлишига дахлдор эканлигини дилдан хис қилган холда ҳаёт кечиришаётгани чинакам хавас ва эътирофга лойиқдир.

Р.Ботирова, Янгиер шаҳар ФХДЁ бўлими мудири


Рўйҳатга қайтиш