Оила ва фарзанд тарбияси

Оила қуришнинг биринчи омили ёшларнинг оила ва никоҳ тушунчасини, унинг мақсадини билишидир. Чунки диёримизда ҳар бир киши оилада туғилади, камолатга эришади. Мустақил Республикамиз келажагига ўз хиссасини қўшадиган шахс энг аввало оилада тарбияланади. Оила, никоҳдагиларнинг ўртасида аҳиллик бўлсагина мустахкам бўла олади. Шунинг учун ҳам ислом динида уч нарса - Қуръони Карим, Каъбатиллоҳ ва оила муқаддас ҳисобланади. Шундан бўлса керак, исломда уйланиш, турмушга чиқиш муҳим аҳамиятга эга. Оиланинг қурилиши, жамиятнинг шакилланиши уйланиш билан амалга ошади. Никоҳ, эр-хотин оиланинг икки асоси, Оилада бола дунёга келиши билан ота-онанинг фарзанд ва жамият олдидаги бурч доираси кенгаяди, оқибатда оилани мустахкамлаш, болаларга тўғри тарбия бериш масъулияти вужудга келади. Шу маънода исломда оиласиз ёки никоҳсиз бўладиган алоқалар ҳаромдир, деб уқтирилади, шуни алоҳида таъкидлаш керакки, исломда ота-онанинг шахсий хислатлари, шунингдек, уларнинг жисмоний камчиликлари ва носоғломлиги ҳам фарзандларга ўтади.

Республикамизда оила, никоҳ муносабатларнинг асосий тамойинларидан бири маногомия, яъни бир никоҳда бўлишликдир. Бу дунёвий фуқаролик никоҳи қоидасидир.

Айни пайтда, мамлакатимизда оз бўлсада, кўп хотинлик ҳам ноқонуний тарзда мавжуд бўлиб, диний никоҳ номи билан ўзини оқлашга ҳаракат қилади. Сўнги йилларда бундай никоҳларни фақат шарият бўйича тузиш урф бўлмоқда. Бундай йўл билан диний русумлар бўйича тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас, давлат бундай никоҳга киришга розилик бермайди ва пайдо бўлган оилани, унинг аъзоларидаги шахсий ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мажбуриятини ўз зиммасига ололмайди. Мазкур ходиса биринчи қонуний тузилган никоҳдаги рафиқаси ва фарзандларининг ҳуқуқларини камситиш ҳисобланади.

Ҳадисларда оиласиз ва никоҳсиз бўладиган алоқалар ҳаромдир, бу алоқа турли нохушликлар, кўнгилсизликлар ва зарарли оқибатларга олиб келиши таъкидланади. Бу – мусулмон ҳалқларида оилага бўлган эътибор ва муносабат ниҳоятда юқори ўринда туришидан далолатдир.

Дунёга келадиган фарзанд, конуний никоҳдан ўтманганлиги сабабли унга нисбатан оталик белгиланади, ёлғиз онадан туғилган фарзанд сифатида ФҲДЁ органларида расмийлаштирилиши мумкин. Фарзанд катта бўлгандан кейин «отам ким?, у билан қандай танишгансиз?, Нима сабабдан улар биз билан яшамайдилар?, Нима учун отамнинг ёнига боролмайман?» - деган саволларига қандай жавоб берасизлар?, ҳўш келгусида бу бола шундай ота-онадан қандай тарбия олади. Бу болани камситиш, уни жамиятдан четлатиш эмасми. Тўғри унга ҳаётта керакли бўлган нарсалар, пул, уй, ўқиш, кийим билан таъминлаб берилгани билан, оилани бутунлигини таъминлаб бера оласизми?

Фарзандига нисбатан оталик белгилаш ҳам, ўз фамилиясини бериш ҳам мардлик ҳисобланади, лекин айрим оталаримиз қилғилиқни қилиб қўйиб ФҲДЁ органларида оталик белгилатмасдан яшириши-чи, қўрқоқликка киримайдими?

Оталик белгилаш боланинг ота-онаси ёки қонуний вакили томонидан ФҲДЁ органига биргаликда берилган аризаси асосида амалга оширилади.

Оталикни белгилаш тўғрисидаги ариза туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этиш ФҲДЁ органига берилади. Ариза берилган куни ота-онасининг иштирокида амалга оширилади. Айрим холларда ота ўз фарзандини тан олмаган ҳолда суд тартибида ҳам оталик белгиланади.

Ўз новбатида ота-оналар ўз ҳуқуқларини фарзандларига нисбатан айрим вазифаларини бажармаётганлиги сабабли ўз фарзандларининг ҳуқуқларини паймол этаётганини тушунишмаяпти шекилли.

Оилани муқаддас деб билмаганлар учун муқаддас нарсанинг ўзи йўқ. Ўз кўнглидаги меҳрни ўлдириш одам ўлдиришдан оғирроқ жиноятдир, Негаки ҳар қандай разиллик бемеҳрликдан бошланади.

Одам ҳамма нарсага тўйиши мумкин, Фақат бир нарсага - Меҳрга тўймайди. Бу масалада шоху-гадо баробар.

Ҳолбуки, дунёда бундан ҳам арзон нарса йўқ, бир оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса уни ҳам бир-биримиздан аяймиз.

Келинглар меҳр–оқибатли бўлайлик бир иш қилишдан олдин фақатгина инсон ўзини эмас атрофидаги инсонларни ҳам ўйлаб иш қилайлик. Туғилаётган фарзандларимиз бегуноҳ, фаришта хисобланади. Ўз қилмишларимиз билан уларнинг ҳаётларини захарламайлик, улар ҳам баҳтли яшашга тўлиқ ҳақлидирлар.

Оиланинг мустаҳкамлиги фарзандда, бир-биримизга бўлган ишончда, меҳр-муҳаббатда ва ҳурматда деб биламан.

Шундай қилиб, ҳар бир инсоннинг у катта ёки кичик бўлмасин, оила бағрида яшаши энг улуғ неъмат, Худонинг инъоми ҳисобланади.

Абдурауф Фитрат «Оила» асарида «Қаерда оила, оила муносабати кучли интизомга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли ва муаззам бўлади» деганлар.

Г.Расулова, Гулистон шаҳар Никоҳ уйи мудираси


Рўйҳатга қайтиш