“Соғлом бола йили” Давлат дастурини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Тармоқ дастури ижроси юзасидан М А Ъ Л У М ОТ

Т/р.

Тадбир номи

Ижро муддати

Бажарилган ишлар

I.“Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга оид тадбирлар

1.

“Соғлом бола йили” Давлат дастурида назарда тутилган, шунингдек унинг ижроси юзасидан ишлаб чиқиладиган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган муддатларда сифатли ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлаш.

Тақдим этилишига қараб

Давлат дастурининг 1-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Вояга етмаганларни уларнинг жисмоний ва маънавий ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, 2014 йил 27 январда эътирозлар билан имзоланди (3-23-877/6-сон хат).

Давлат дастурининг 2-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси адлия вазири томонидан 2014 йил 31 мартда эътирозлар билан имзоланган (3-34-4049/6-сон хат).

Давлат дастурининг 6-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Йод танқислиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилиб, ишчи тартибида қайта ишланган ҳамда лойиҳа адлия вазири томонидан 
2014 йил 4 апрелда имзоланган.

Давлат дастурининг 7-банди ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигига томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси Адлия вазири томонидан 2014 йил 21 майда эътирозлар билан имзоланган 
(3-24-6065/6 -сон хат).

Давлат дастурининг 50-банди ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Адлия вазирлигига 2014 йил 7 мартда 06-4/19-сон хат билан Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий 
тиббиёт маркази томонидан 100 дона эшитиш имплантатнтларини сотиб олиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси тақдим этилди. Мазкур лойиҳа вазирлик томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, 2014 йил 7 мартда эътирозлар билан имзоланди (4-33-3233/6-сон хат).

Ҳудудий адлия оргналари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Давлат дастури доирасида қабул қилган 28 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

2.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги юзасидан қайта кўриб чиқиш.

Йил давомида

Мазкур банд ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли “Ота-оналар томонидан болаларнинг мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори 2014 йил 17 апрелда 1898-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

II. “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари

3.

Қуйидаги тадбирларни ташкил этиш:

“Соғлом бола йили” Давлат дастури мақсад ва вазифаларининг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида туркум давра суҳбатлари;

таълим муассасалари ва маҳаллаларда “Болаларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг долзарб масалалари” мавзусида туркум учрашувлар;

Ғ.Ғулом номидаги маданият ва истироҳат 
боғида ҳамда ҳудудларда “Эртамиз бугундан бошланади – “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция мавзусида кўргазмали чиқишлар.

Йил давомида

Йил давомида

2014 йил июнь

“Соғлом бола йили” Давлат дастурининг мақсад 
ва вазифаларини мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида 
кенг тарғиб қилиш мақсадида адлия органлари 
ва муассасалари томонидан 827 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Амалга оширилган тарғибот тадбирларининг 149 таси оммавий ахборот воситалари орқали олиб борилди. Уларнинг 32 таси телекўрсатув, 28 таси радиоэшиттириш, 76 таси газетада, 13 таси ВЕБ саҳифаларга жойлаштирилган мақолаларни ташкил этади.

Ўтказилган 607 та оғзаки тарғибот тадбирларининг 
280 таси тушунтириш маърузалари шаклида, 290 таси давра суҳбатлари шаклида, 37 таси семинарлар шаклида ўтказилди. Тадбирларда 36.383 нафар тингловчилар иштироки таъминланди. Мавзуга оид 71 таплакат 
ва буклетлар (435 нусхада) тайёрланиб, тарқатилди.

4.

Соғлиқни сақлаш органлари билан ҳамкорликда никоҳга кираётган шахсларнинг никоҳдан олдинги тиббий кўрикдан тўлиқ ўтишларини таъминлаш, шунингдек никоҳга кираётган шахсларнинг тиббий кўриги сифатини яхшилаш, улар ўртасида ирсий 
ва туғма касалликларнинг олдини олиш ҳақида кенг тарғибот ишларини олиб бориш.

Йил давомида

Мазкур банднинг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси ва “Махалла” хайрия жамоат фонди томонидан “Никоҳланувчи шахсларинг тиббий кўрикдан ўтишларини таьминлаш чора-тадбирлари режасини тасдиқлаш ҳақида”ги қўшма қарор қабул қилиниб, 
ижрога қаратилди. Жойларда ФҲДЁ органлари томонидан хотин-қизлар қўмиталари, туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ва фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, никоҳланувчи шахсларни 5 та турдаги касаллик, яъни психик, наркологик, таносил касалликлари, сил касаллиги ва ОИВ/ОИТС юзасидан тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиш, бунда, тиббий кўрикнинг бепул ўтказилиши ва ҳаққоний хулосалар берилишини таъминлаш, шунингдек, соғлиқни сақлаш бўлимлари билан тиббий кўрик маълумотномалари 
ва аниқланган касалликлар юзасидан ҳар чоракда мониторинг ўтказиш йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, “Никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтишларининг аҳамияти”, “Эрта никоҳ қуриш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари”, “Никоҳгача тиббий кўрик – соғлом оила гарови” ва бошқа шу каби мавзуларда 580 та семинар 
ва давра суҳбатлари ўтказилди.

Шу билан бирга, оммавий ахборот воситалари орқали 70 дан ортиқ ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди.

5.

Аҳоли орасида “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги ҳамда “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш.

Йил давомида

(режа асосида)

Адлия органлари ва муассасалари томонидан “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги ҳамда “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида 170 та ҳуқуқий тарғибот ишлари ўтказилди. Шундан 
56 та оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар 
(20 та телевидения, 18 та радиоэшиттиришлар, 18 та газета) қилинди. Шунингдек, 23 та учрашувлар, 25 та семинарлар, 66 та давра суҳбатлари ташкил қилинди.

6.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга жалб этиш мақсадида улар ўртасида туркум учрушувлар ўтказиш.

Йил давомида

(режа асосида)

Адлия органлари ва муассасалари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга жалб этиш мақсадида 
39 та туркум учрашувлар ўтказилди. Жумладан, Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Хонка туман педагогика ва спорт коллежида “Тадбиркорлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзуида давра суҳбати ўтказилиб, телевидения орқали намойиш қилинди.

7.

Адлия органларининг расмий веб-сайтларида алоҳида бўлим ташкил қилган ҳолда “Соғлом бола йили” Давлат дастурини тарғиб қилиб бориш.

Йил давомида

Давлат дастурида адлия органлари зиммасига юкланган вазифаларни кенг ёритиб бориш мақсадида Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларининг расмий веб-сайтларида “Соғлом бола йили” деган алоҳида бўлимлар ташкил этилди ва уларга адлия органлари томонидан дастур доирасида тайёрланган давлат ва рус тилида 33 та материаллар жойлаштирилди.

Жумладан, Самарқанд туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси М.Норматовнинг “Оиланинг соғлом фарзанди” мақоласи эълон қилинган.

8.

“Инсон ва қонун” газетаси ҳамда “Ҳуқуқ 
ва бурч” журналида “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида туркум материаллар, шу жумладан мақолалар 
ва фотолавҳалар чоп этиш.

Йил давомида

“Соғлом бола йили”Давлат дастури доирасида “Инсон ва қонун” газетаси ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” 
журналида туркум материаллар, шу жумладан мақолалар ва фотолавҳалар чоп этиш йўлга қўйилди.

Жумладан, “Инсон ва қонун” газетасида Давлат дастури доирасида 30 та, “Ҳуқуқ ва бурч” журналида 5 та ижтимоий-ҳуқуқий тусдаги мақолалар чоп этилди.

“Мақсадимиз баркамол ва фидойи ёшларни тарбиялаш”, “Жисмонан ва ақлан соғлом бўлиш бахти”, “Фарзандлар камоли – юрт бойлиги”, “Соғлом бола ёруғ келажак демакдир” номли мақолаларни бунга мисол қилиб келтириш мумкин.

9.

Ёшларнинг тиббий маданиятини янада ошириш мақсадида вазирлик тизимидаги таълим муассасаларда Республика саломатлик ва тиббий статистик институти ҳамда Аҳолини репродуктив саломатлик маркази мутахассислари билан ҳамкорликда тарғибот тадбирларини амалга ошириш.

Йил давомида

Тошкент давлат юридик университети томонидан Республика саломатлик ва тиббий статистик институти ҳамда Аҳолини репродуктив саломатлик маркази билан ёшларнинг тиббий маданиятини янада оширишга қаратилган тарғибот тадбирлари режаси тасдиқланган.

Қайд этилган режа ижроси юзасидан 2014 йилнинг 
ўтган даврида 11 та ҳуқуқий тарғибот ва тушунтириш ишлари амалга оширилди.

Жумладан, жорий йил 20 майда “Замонавий контрацепция усуллари”, 21 майда “Алкоголизм 
ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг зарарли оқибатлари ва уларни олдини олиш” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.

10.

Умумтаълим мактаби ўқувчилари учун мўлжалланган бола ҳуқуқларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмунини тарғиб қилувчи брошюралар тайёрлаш.

2014 йил май

Умумтаълим мактаби ўқувчилари учун мўлжалланган бола ҳуқуқларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмунини тарғиб қилувчи брошюра лойиҳаси тайёрланиб, босмахонага тақдим этилган.

11.

Бола ҳуқуқларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатини шакллантириш ва уни “Lexuz” қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига жойлаштириш.

2014 йил июнь

Адлия вазирлиги томонидан қонун ҳужжатлари инвентаризациядан ўтказилиб, натижаси бўйича бола ҳуқуқларига оид жами 62 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар “Lexuz” қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига жойлаштирилди.

12.

“Болалар ўртасидаги ҳуқуқбузарликка оид ишларни судда кўриш” мавзусида давра суҳбати ташкил этиш.

2014 йил

4-чорак

III. Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид юридик адабиётлар нашр этишга оид тадбирлар

13.

“Бола ҳуқуқлари” ўқув дарслигини тайёрлаш ва нашр этиш.

2014 йил

3-чорак

Ушбу бандда белгиланган ўқув дарслигини сифатли тайёрлаш бўйича муаллифлар гуруҳи шакллантирилди.

14.

“Бола ҳуқуқларининг халқаро-ҳуқуқий стандартлари” номли ўқув қўлланмасини тайёрлаш ва нашр этиш.

2014 йил

3-чорак

Ушбу бандда белгиланган ўқув қўлланмасини сифатли тайёрлаш бўйича муаллифлар гуруҳи шакллантирилди.

IV. Бошқа тадбирлар

15.

Никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўриги натижалари тўғрисидаги маълумотномаларни ФҲДЁ органлари томонидан туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлинмалари билан солиштириб, таҳлил қилиб борилиши бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Йил давомида

Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси ва “Махалла” хайрия жамоат фонди томонидан “Никоҳланувчи шахсларинг тиббий кўрикдан ўтишларини таьминлаш чора-тадбирлари режасини тасдиқлаш ҳақида”ги қўшма қарорида никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўриги натижалари тўғрисидаги маълумотномаларни ФҲДЁ органлари томонидан туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлинмалари билан солиштириб, таҳлил қилиб борилиши бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари белгиланиб, ижроси таъминланмоқда.

16.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятида фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши аҳволини ўрганиш.

Натижасига кўра таклиф киритиш.

2014 йил

июнь

Адлия органлари томонидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Тошкент, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳар бўлинмаларида фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш натижалари ҳозирда вазирлик томонидан умумлаштирилаётганлиги сабабли, натижаси ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади.

17.

Ҳудудий соғлиқни сақлаш органларида оналик 
ва болаликни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатларига риоя этилиши аҳволини ўрганиш.

Натижасига кўра таклиф киритиш.

2014 йил

июнь

Ҳудудий адлия органлари томонидан соғлиқни сақлаш органларида оналик ва болаликни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатларига риоя этилиши аҳволини ўрганиш тадбири ўтказилмоқда. Натижаси ҳақида маълум қилинади.

18.

Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция (1993 йил 22 январь, Минск ш.) доирасида ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича қўлланиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш.

Натижасига кўра таклиф киритиш.

2014 йил

2-чорак

Қайд этилган Конвенция доирасида ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича қўлланиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш чоралари кўрилмоқда.

19.

Халқаро мутахассис ва экспертлар иштирокида Тошкент давлат юридик университети талабалари билан халқаро ҳуқуқий муносабатлар ҳамда халқаро арбитраж масалалари тўғрисида мастер-класс ўтказиш.

2014 йил

2-чорак

Жорий йилнинг 15 апрель ва 22 май кунлари вазирлик томонидан Тошкент давлат юридик университетининг профессор-ўқитувчилари иштирокида аудио ва видео материаллардан фойдаланган ҳолда мастер-класс ўзказилиб, унда халқаро арбитраж трибунали биринчи йиғилишининг ўтказилиши ҳамда халқаро арбитраж процессида гувоҳларни сўроқ қилиш тартиби 
ва техникасига оид масалалар муҳокама қилинди.

20.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳуқуқшуносликка ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг битирувчи ўқувчилари билан касб танлаш мавзусида учрашувлар ўтказиш ҳамда уларнинг ишга жойлаштириш чораларини кўриш.

2014 йил

2-чорак

Ёш ҳуқуқшуносларни адлия органларининг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш борасидаги фаолияти, шунингдек, ёшлар ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш ҳамда юридик таълим тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан яқиндан таништириш мақсадида жорий йилнинг апрель ойида Адлия вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Фарғона, Самарқанд ва Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги ҳуқуқшуносликка ихтисослашган коллежларнинг 595 нафардан ортиқ ўқувчилари иштирокида учрашувлар ташкил этилди.

Учрашувларда битирувчиларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб берилиб, тадбир тафсилотлари оммавий ахборот воситаларида ёритилди.


Рўйҳатга қайтиш